Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
4 бўлади! Қўлтиқлари чўзилади, кўкраклари энлик бўлади! Учқур келади! Бедов от бўлади! Обоқли ана шундай дашт! Ирғали деганида қиз бор! Ирғалининг қизлари зуваласи пишиқ келади. Киймагани еттинчи калиш кияди! Барининг бели бақувват, бўлимли бўлади. Ирғалининг қизларини қучоқласа, қўйин тўлади! Ирғалининг қизлари кўрган фарзанд-да алпомиш-келбат бўлади. Боиси, Алпомиш айни шу Ирғалида ўтган-да! Ана, билдингизми, элнинг гапи қаёққа бораяпти? Мен икки кун от сайладим. Обоқли дашти гала-гала от! Дашт чангитиб чопиб юрибди! Бир яшар қулунлар, уч яшар тойлар, тўрт яшар ғўнонлар, беш яшар дўнонлар! Сағрисига уй тикса бўладиган байталлар! Ҳайбатли айғирлар!.. Бировини ушлаб, олд туёқларини жуфтладим. Туёқлари орасидан мушт урдим. Муштим ўтмади. Борди-ю ўтса, яхши от бўлади. Қўйиб юбордим. Яна бировини кўрдим. Дурустгина-ю, фақат қорни йўқ. Бор бўлса-да, жуда тор. Буниям қўйиб юбордим, бўлмайди! Биродарлар, от олсанг, ҳўкиз қориндан ол, ҳўкиз олсанг, от қориндан ол! Орқа кезанаги боланинг билагидай бўлиб турадиган от яхши келади. Шундайини изладим. Йўлиқмадим. Қопқоғи энлик от-да яхши бўлади. Бундайинга-да кўзим тушмади. Галани айланиб юрдим. Бир бўзга кўзим тушди. Шуни ушладим. Тишларини кўрдим. Ёши еттида бўлса-да, ҳали озиқли тиши чиқмабди. Аслида, беш ёшида чиқади. Демак, энди чиқмайди. Озиқ тишсиз от хосиятли от бўлади! Биродарлар, шу бўзга дил кетди! Уч мингни нақд санаб бердим. Бўзни миниб келдим. Омборхона олдидаги устахонага олиб бордим. Бўзга буров солдим: ипга таёқча боғладим, тумшуғидан ўраб бурадим. Буров таёқ бўз тумшуғига ботди. Бўзни қимирлатмай қўйди. Уста бўз оёқларига нағал қоқди. Биродарлар, асов отни тақа тўхтатади! Ҳовли четида охур қилдим. Бўзни шу охурга боғладим. Онамиз норози бўлди. Бети буришиб-буришиб оғринди. Лабини буриб минғиллади: — Отим нимам... отдан машина яхши... — деди. — Машинам нимам? Оти борнинг — қаноти бор, — дедим. — Отга емиш қани... — Емиш? Худо ҳар жониворни ўз ризқи рўзи билан яратади. От битди — қанот битди. Емиш то- пилади. Биродарлар, машина деганлари темир! Жони йўқ! Жони йўқ темир одамга эл бўлмайди! Темирнинг юраги йўқ-да! От одамга эл бўлади. Боиси, отнинг жони бор, юраги бор-да! 6 Eл менга-да бурнини жийириб қаради, отимгада бурнини жийириб қаради. Эл, оғзини ушлаб кулди, пиқ-пиқ кулди, қўли билан кўрсатиб кулди, пана-паналарда кулди. Билдим, эл, Зиёдулла кал, отангни кўрдим — аҳмади фориғ, онангни кўрдим — товони ёриқ, кўрпангга қараб оёқ узат, деди. Ўзинг бир сағир бўлсанг, сенга ким қўйибди отни, деди. Яна тағин кал бўлсанг, калга отим нимам, деди. Калга эшак ҳам бўлади, деди. Биродарлар, эл шундай! Эл оғзига элак тутиб бўлмайди! Одамзот шундай! Бор бўлса, кўролмайди, йўқ бўлса, беролмайди! Шундай экан, одам бўламан десангиз, эл оғзига эътибор берманг! Одам бўламан десангиз, эл гапига парво қилманг! Аммо бепарво-да бўлманг! Биродарлар, от аззанча хосиятли бўлса-да, аззанча фаҳм-фаросатли бўлса-да, аззанча хушсуврат бўлса-да, барибир, от, ўз оти ўзи билан от! Тўрт оёқли жонивор! Думли ҳайвон! Дунёда нима мўл, тўрт оёқли жонивор мўл! Дуч келмиш тўрт оёқ жониворни қандай бўлса, шундайлигича эл орасига олиб кириб бўладими? Бўлмайди! Қандай бўлса, шундайлигича эл |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling