Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
Мана бешинчи ой, бир юз ўттиз еттинчи кундирки, орбитада якка-ёлғиз яшаб тадқиқотлар 
олиб бормоқдаман, Станцияда қолдирилган озиқ-овқат заҳиралари менга бу ерда яна кўп вақт 
бўлишимга имкон беради. Ёмон айтмай яхши йўқ дегани рост бўлса керак. Совет 
империясининг парчаланишидан бутун дунё зил кетди, менга эса бу қўл келди. Космос учун 
хизмат қиладиган ердаги собиқ совет маҳкамалари бошлари гангиб, мени ва илгарилари 
«Восток–27» деб аталган орбитал станцияни унутиб қўйишди. Ҳали-вери эслашмаса ҳам керак, 
тахминимча, мен ҳақимда ўйлашга уларнинг вақтлари ҳам йўқ, эҳтимол, улар космосдаги 
мулкларни янги давлатларга бўлиб бериш каби беъмани тадбир билан ҳали узоқ вақтгача банд 
бўлишади, мен яшаб турган орбитал станцияни ҳам бўлиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин, 
балки космоснинг ўзини ҳам тақсимлаб олишар... Лекин бу уларнинг иши. Менинг танлаган 
ишларим аниқ ва ўз бурчимни бажараяпман. Мен бутун инсониятнинг фикрини ўрганиб, 
кассандра-эмбрионларнинг сигналларини умримнинг охиригача аниқлаш билан шуғулланишга 
бел боғлаганман. 
Ерда мени ҳеч ким кутмаяпти, чунки мен сўққабош, ташландиқман, болалар уйида 
тарбияланганман. Барча маълумотларга қараганда, гўдаклигимда онам мени қандайдир 
жиддий сабабларга кўра болалар уйи эшиги олдига ташлаб кетишга мажбур бўлган экан. 
Менинг ҳаётим қандай кечди, космосга кетишга мени нима мажбур қилди — бу ҳақда ҳозирча 
ҳеч нима демайман, бу алоҳида мавзу. 
ҳазратим, мен Сизнинг нуроний сиймонгиз олдида яна бир марта бош эгаман. Айбга 
буюрмагайсиз. Сиз орқали одамларга мурожаат этар эканман, менинг бирдан-бир орзум — 
кишилар ҳақиқатни билишсин.
Филофей, самовий роҳиб, 
ҳаётда
— 
Андрей Крильцов 
Рим папасига орбитал компьютердан жўнатилган мактубга «Трибюн» газетасининг 
таҳририясига юборилган хат ҳам илова қилинган эди. «ҳурматли муҳаррир! Сиз билан 
келишганимиздек, мактубимни босиб чиқариш ҳуқуқини фақат «Трибюн» газетасига бераман. 
Мен «Трибюн» газетаси ана шундай ишга журъат этиб ўзига ўта оғир масъулият олаётганини 
яхши тушунаман. Сизнинг жасоратингизга қойилман. 
Таҳририя менинг мурожаатимга келган энг қизиқарли фикрларни жўнатиб турса, миннатдор 
бўлур эдим. Мен ерликларнинг фикрларини билиб туришим зарур. 
Эҳтиром ила 
Филофей, самовий роҳиб, 
РХ орбитал станцияси». 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling