www.ziyouz.com кутубхонаси
133
Субстрат
– барча жараёнлар ва ҳодисаларнинг умумий моддий негизи.
Трансцендентал қобилият
– тажрибадан келиб чиқмаган, балки азалдан мавжуд эс-ҳуш,
идрок.
Феминисткалар
– эркак билан тенг ҳуқуқлик учун курашадиган аёллар.
Феномен
– нодир ёки фавқулодда сийрак учрайдиган ҳодиса-воқеа; бирон соҳада
бошқалардан тубдан ажралиб турадиган ўта истеъдодли одам.
Флюид
– одамдан чиқадиган психик (руҳий) ток.
Футуролог
– жамият тараққиёти ҳақида башорат қилувчи мутахассис.
Футурология
– жамият тараққиётининг келажаги ҳақидаги таълимот.
Харизма
– юнонча “худонинг туҳфаси, марҳамати” демакдир. Қадимги
юнонлар барча
соҳаларда катта ютуқларга эришадиган, обрўли, худонинг
севган бандаларини шундай
аташган. Бундай одамлар ўз олдиларига қўйган мақсадларининг фойдали ва тўғри эканлигига
узил-кесил ишонч ҳосил қилгач катта илҳом билан иш кўрадилар ва бошқаларни ўзларига
маҳлиё қилиб қўядилар, бундай шахслардан мислсиз саркардалар, ажойиб давлат арбоблари,
буюк артистлар етишиб чиққан.
Харизмалик хусусиятини оҳанграбога – магнитга ўхшатиш мумкин: кучли магнитлар магнит
майдони ёрдамида бир неча тонна юкни кўтара олади. Заифлари эса кичик бир гайкани ҳам
торта олмайди.
Харизмалик хусусияти ҳаммада бўлар экан – бировларда камроқ, бошқаларда эса
одамларни ҳанг-манг қилиб қўядиган даражада кучли бўлар экан.
Иш ҳаракатлари, гап-сўзлари, муомалалари билан бошқаларни оғзига қаратиб қўядиган,
ром қиладиган, ўз
касбини севадиган, завқ-шавқ билан ишлайдиган самимий кишилар –
таксист бўладими, сотувчи бўладими, артист бўладими, ёзувчи бўладими – ана шундай
харизматик инсонлардир.
Ҳар бир инсон ўзининг харизматик маҳоратини босқичма-босқич ошириб борса бўлар экан.
Эмбрион
– пушт, ҳомила.
www.ziyouz.com
2008