Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
104 Эпилог “Отанг ким?” — деб сўрашса, “Шамолдан бўлдим”, дер эмиш. “Онанг ким?” — деб сўрашса, “Тумандан бўлдим”, дер эмиш. Қирғиз халқ қўшиғидан. “Вақтимнинг куйиб кулга айланишига саноқли онлар қолди. Шу боис видолашув мактубимни компьютерда теришга ошиқяпман. Ниҳоят, яна ғаройиб ҳодисанинг гувоҳи бўлдим: Ерда тағин янги кун туғилиши учун ёруғ кунни тун зулмати ямлаб ютаётир. Мана сизга мангуликнинг зоҳирий оқими, мана сизга вақтнинг аёний поёнсизлиги. Бироқ орбитадан кузатаётган шахснинг қисмати битди. Коинот миқёсида инсон умри пашшанинг умридай гап. Бироқ инсонга тафаккур ато қилинган, шу нарса унинг умрини узайтиради. Лекин акси ҳам бўлади — кескин қисқартиради ҳам. Кун билан туннинг алмашиниши сирини неча марталаб беихтиёр кузатганман, ўшанда ўзимга охирги нуқтани ўзим қўяман деб сираям ўйламаган эдим. Энди менинг куним битди, гуноҳкор ҳаётимнинг охирги куни, менинг учун қиёмат куни етди. Ҳар қандай кишининг ҳаёти билан боғлиқ барча нарсалари каби, менинг қиёмат куним ҳам ўзим билан бирга кетади. Мен қиёмат кунимни ўзим белгиладим, аянчли имтиёзим ҳам, инқирозим ҳам шунда. Мана шу сатрларни битиб бўлгач, насиб қилса, космик матбуот конференциясида сўзга чиқмоқчиман. Шундан сўнг ҳаёт билан видолашиб ўз жонимга қасд қиламан. Менинг ўзимга чиқарган ҳукмим шундоқ. Мен турмушнинг қонун-қоидаларини буздим. Мен миллионлар нафратига йўлиқдим. Роберт Боркнинг ўлимига мен айбдорман. Мен боши берк кўчага кириб қолганман. Мен даф бўлишим, ҳаётдан кўз юмишим лозим. Бошқа йўл йўқ. Ўлим олдидан нафас олиб тўймайсан дейишади. Лекин мен пировардида ҳамма гапни очиқ айтиб олмоқчиман. Ердаги лаънати ҳаётнинг, жонингга тегиб бўлган бу дунёнинг сендан кейин қандай бўлишининг нима аҳамияти бор? Сенга бари бир эмасми? Тўнғиз қўпмайдими? Бироқ ўз қўлим билан ҳозирлаган ажалим олдидан мени ваҳима босмоқда — одамлар нима бўлади, Кассандра тамғаси ҳодисасини эртанги кун кишиларининг ақл-идроки, қалби қандай қабул қилади? Нима бўлганда ҳам, лаънатланган ҳақиқат ҳақиқат бўла олмайди. Бугун инкор этилган муаммо эртага яна пайдо бўлади, бундай қутилиш ҳечам мумкин эмас. Менинг кун-соатим битди. Бундан тониб бўлмайди. Орқага йўл йўқ. Одамлар, мен сизларга тавба-тазаррумни қолдираётирман. Бундан сиз кейинчалик ўзини самовий роҳиб деб эълон қилган каминанинг ким эканини, насл-насабимни, умримни қандай ўтказганимни, нима ишлар қилганимни машъум кашфиётим — Кассандра тамғасининг сир-асрорини қандай билиб олганимни тушуниб етасиз... Видолашар эканман, яна икки оғиз сўзим бор. Космосдалигимда менинг онгимда мислсиз кечинмалар, хаёл-фикрлар жўш урди. Нима учун шундай бўлди — билмайман сабабини. Ҳар сафар космосдан булутлар пардаси орқали ерга боқар эканман, таҳсинлар ўқийман: ё Раббим, қандай буюк бир самовий хилқат Ер ўзи. Қуёш ҳам инсоният маскани бўлмиш Ер учун яратилган бўлса ажаб эмас, йўқса буларнинг ҳаммаси на керак? Дунё инсон учун керак — одам унинг асл моҳиятини тушуниб олиш учун яратилган, шу боис ҳам дунё турибди. Бўлмаса бутун бошли галактикаси нимага керак, акс ҳолда на мазмуни бор, на мундарижаси бор дунёсининг? Худо ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин! У одам учун зарур, шунинг учун ҳам у Худо, шунинг учун ҳам у барҳақ! Лекин инсон шу коинотга, дунёвий қонунларга муносибмикин? Ана шу улкан очунга арзирмикин? Оламнинг жумбоғи ана шунда! Бас, кунпаякун бўлиш фурсати етди. Саноқли дақиқалар қолди. Кўп ўтмасдан ўзимни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling