Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
118 менга ўхшаб кун кўришган. Яна аҳамиятига кўра бошқалардан қолишмайдиган, ўша ҳолатда менга халақит берган бир жиҳат, шахсий масала... Тушуниб турибман, ўзимни оқлаш учун айтаётганим йўқ, шундай бўлса ҳам... Организмга ҳар доим ферментлар бериб турадиган меъда ости бези каби ўзимнинг ота- онам номаълумлиги ҳақида Конюханов нима деб ўйлаяпти экан деган аламли фикр мени тўхтовсиз сиқувга олар ва тинчлик бермас эди. Бу фикр менга ўзимни одамдай ҳис қилишимга имкон бермас эди. У буни билар эдими ёки йўқми, ё бўлмаса, ўзининг фикр-хулосалари ҳамда ғояларига маҳлиё бўлиб, менинг ким эканлигимни, насл-насабимни бутунлай унутиб қўйдимикин ёки аксинча, таржимаи ҳолимдаги ана шу фактдан – бир вақтлар Руза болалар уйининг эшиги ёнида қанор матога ўраб ташлаб кетилган боланинг таржимаи ҳоли воқеасидан атайин фойдаланаё-тирмикин? Аслида мен ҳам иксзурриётман, табиий ҳолда туғилган бўлсам ҳам, насл-насабсиз, уруғ-аймоқсиз ўшандай одамман, бағритошлик билан бўлмаса ҳам сабот- матонат билан, пинагини бузмасдан иш кўрадиган, ўз ишининг қаттиққўл мутахассиси, ўз лаёқати ҳамда вақтини мақсадни аниқ кўзлаган фаолиятидан бошқа нарсаларга сарфламайдиган ходим деб ном чиқарганман. Ҳамма нарса шуни кўрсатдики, партия мафкурачиларини худди шу хусусият қониқтирар эди улар, иксзурриётларнинг худди ана шундай бўлишларини хоҳлар эдилар. Мен тақдир тақозоси билан иксзурриёт бўлдим-қолдим. Бу ҳақда ошкора гапирилмаса ҳам, мен истар-истамас жонли мисол, маълум даражада тимсол бўлиб қолдим... Буни тушунар эдим... Эҳтимол, Эски майдондаги энг нуфузли хосхоналардан бирида ғалати ҳис-туйғулар шунинг учун ҳам ўша куни менинг юрагимга ғулғула солгандир. Мен ўзимни бўшанг, беқарор сездим: жоним қийноқда эди. Шундай бўлиб чиқдики, шу хонада, ўзимнинг иштирокимда менга қарши фитна уюштирилди. Илмий тажрибалар билан жиноят ўртасидаги чегара қаердан ўтади, ана шу омонат чизиқни ким кўрсата олади?! Қалбимни шубҳа кемирар эди: агар бу нарса инсониятнинг узоқ даврлардан буён давом этаётган авлодлар силсиласида машаққатлар чеккан асрий армонларига қарши, қўрқинчли ва бемаъни ҳаёт билан яшаётган бўлса ҳам, авлоддан-авлодга такомиллашишга чанқоқ инсониятга қарши – ўзларига насиб қилмаган бўлса-да болалари, неваралари бахтга эришадилар деб астойдил ишонган аждодларнинг орзу-умидларидан келиб чиқиб, мўъжиза рўй бериб, хаёлий ғояларнинг амалга ошишига инсониятга қарши фитна бўлса-чи? Иксзурриётлар бу ёруғ дунёда ҳамма учун ва ҳар бир киши учун авлодлар тажрибасининг давоми бўлмиш тарих ғилдирагининг ҳаракатини тўхтатиши, Оталикка, Оналикка чек қўйиши, ҳамма нарсага барҳам бериши керак эди... Асрлар оша кўз кўриб қулоқ эшитмаган ва ақлга сиғмайдиган ҳолат: Одам Ато билан Момо ҳаводан сўнг иккинчи марта дунёдан Ота билан Она қувғин қилинди, қувғин қилинганда ҳам яширинча, осмони фалакни ларзага келтирадиган момоқалдироқ янглиғ нафрат гулдиросларисиз, барча даврларда бўлганидай нафрат- лаънатларсиз қувғин қилинди – ота-оналик бурчларини йўққа чиқариш йўли билан, маккорлик ва секин-асталик билан ҳомилаларга “ҳунар кўрсатиш” орқали қувғин қилинди, шу билан бир қаторда йўқликка қувғин қилинди. Бу воқеаларнинг барчасида бош қаҳрамон, Оталик ва Оналикнинг таъқибчиси ва кўзга кўринмас жаллоди сифатида мен турар эдим. Шу билан бир вақтда тушунар эдимки, энди менинг ролим, аҳамиятим тобора ошар, замон қуёши остида менинг ўрним тобора муҳим бўла борар эди. Улкан ишни амалга оширишда дунё ҳокимлари менга муҳтож-муте бўлишарди. Мен ташландиқлигимнинг мевасига тўйиб бўлдим. Эҳтимол, бу тақдир тақозосидир – олдиндан тайёрланган қандайдир даҳшатли сценарий асосида худди ана шу ақлга сиғмайдиган усул билан дунёдан ўч олиш учун мени атайин рағбатлантиришаётгандир – иксзурриёт бўлиб туғилганим сабабли ўзим ишлаб чиққан технология асосида ота-онаси номаълум бўлган иксзурриётлар авлодини яратиш менинг зиммамга тушгандир. Воқеаларнинг шундай кечиши кимгадир жуда қўл келгандир – шу пайтда лоп этиб мен чиқиб қолгандирман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling