Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
20 мафия қўлидан қанча полициячилар нобуд бўлишади. Буларнинг қисмати ҳам шундай бўлиши мумкин. Эҳтимол бу аёлнинг ҳам. Нимани кўраяпман ўзи: унинг пешонасида ўша машъум хол – Кассандра тамғаси. Ҳа, тўғри экан! Мен бу кадрни яқинлаштириб, катталаштириб кўраман – адашмаган эканман. Ё, Парвардигор, полиция ходимининг ҳеч нарсадан хабари йўқ, ҳозир унинг бу ҳақда ўйлашга вақти ҳам йўқ, лекин жувон ўзи-ку бу дунёсини ич-ичидан хуш кўрмайди, шунинг учун ҳозир фуқароларга қўшилиб олиб норозилик билдирмоқда, ана шу бор нафрати-ҳиссиёти бўлажак фарзандига ўтганини ўзи билармикин? Мана, фалокат даракчиси унинг пешонасида милтиллаб турибди. Ҳа, бу кассандра-эмбрионларнинг зондаж-нурларга акс садосини аниқлаш учун орбитада туриб ўтказган сеансларимдан бирининг амалий самарасидир. Ўйлаб кетасан киши — борди-ю ана шу ёки қандайдир бошқа бир кассандра-эмбрион туғилса, вақт келиб, худди ўша ўғил бола (ёки қиз бола) энг даҳшатли жиноятчилардан бири бўлиши мумкин. Кўп кишиларга, бутун жамият бошига у қанча жабр-жафо, бахтсизликлар келтиради, катта жиноий ишларга қўл уради, бунинг асосий сабабларидан бири шуки, эмбрион бошқалардан ўч олиш инстинкти билан дунёга келган, негаки уни туғилишга, фоний дунёни қабул қилишга мажбур этганлар. Боланинг кейинги ҳаётида она қорнидаги даврининг фожиали бошланганлиги эсида қолмайди, лекин ўч олиш ҳисси хавфли самаралар беради. Агар тақдир тақазоси билан кассандра-эмбриондан пайдо бўлган бола кейинчалик унинг салбий генетик негизини зарарсизлантира оладиган муҳитга тушиб қолса-ку яхши; бошқа ҳолларда эса ундаги ёвузликларнинг авж олиши учун ҳеч қандай ҳаракат керак эмас — тоғдан қулаган тош тобора тезлиги ошиб кетавергани каби, ана шундай одам тақдирининг ўзи тубанлашиб бораверади. Кассандра-эмбрионларнинг сигналларига эътибор берар эканман, уларнинг истиқболлари ҳақида ўйлаб кетаман ва уларга ачинаман. Уларнинг нидолари ўзимизга қайтиб келган камон ўқимиздир, бу ўзимиз, бу бизнинг узлуксиз осийлигимиз эвазига тобора авж олаётган қўрқинчдан нишонадир. Ва шунинг учун бу сигналларни — кассандра-эмбрионларнинг овозларини Ер куррасида ҳамма эшитиши, уларнинг даъватлари мазмунини тушуниши керак. Йўқ, бу ўткинчи нарса эмас, сўз абадийлик тўғрисида кетаётир. Абадийлик ўз-ўзича абадийдир, инсон эса фақат бир йўл билан — авлоддан-авлодга ахлоқий жиҳатдан такомиллашиш йўли билангина абадийлик сари қадам ташлаши керак. Тараққиёт ғоянинг техникавий самарасидир, холос. Керак бўлса бутун дунёни остин-устин қилишга тайёрланаётган мутаассиб якка ҳоким қўлидаги ядро қуроли бунга яққол мисолдир. Ерликлар кассандра-эмбрионларнинг сигналларидан ташвишга тушармикин, бу сигналларни генетик инқироздан, ва демакки, инсоният цивилизацияси инқирозидан нишонадир, деб қабул қилишармикин? Олдиндан бир нарса дейишга қўрқаман. Яна шунинг учун қўрқаманки, шубҳа ва виждон азоблари ҳар бир воқеа доирасидан ташқарига чиқмайди, ва Кассандранинг ҳар бир тамғаси айрим-айрим ҳолда ўз ечимини ва хотимасини топади. Кўпчилик аёллар ана шундай ғайриоддий ҳомиладан тезроқ қутилишга ҳаракат қилишади деб чўчийман, эрлари ҳам хотинларига бу борада монелик кўрсатишмаса керак. Бундай аёллар боласини олдиришни энг мақбул йўл деб топишади. Айтиш мумкинки, бу ахлоқий жиҳатдан ҳам, шубҳасиз, энг тўғри важдир — қисмати олдиндан маълум бўлган бахтсиз кишиларни дунёга келтиришнинг нима кераги бор? Бусиз ҳам бахти қаролар дунёда тўлиб ётибди. Бу ҳолда абортга рози бўлган аёлларни ким айблай олар экан?! Ким? Жамиятми? Тарихми? Ахлоқми? Генетик қўрқинч шаклида ўрнашиб қолган ёвузликнинг манбаларини жамият тарихидан қидирмоқ керак, ахлоқ эса воқеликнинг сурбетларча сиқуви қаршисида кўпинча дурустроқ самара бермайди. Ва мана шу ўринда, ҳазратим, ўз мавқеимни аниқлаб олишни бурчим деб биламан. Мен католик динининг абортни таъқиқлашини жон-дилим билан ёқлаш баробаринда Кассандра тамғасини кўра-била туриб аборт қилдирган аёлларни қоралай олмаган бўлур эдим; бунинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling