Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
24 – Лекин умуман олганда, етишдинг, менинг азиз Футурологим, сеҳргарликда етишдинг... Мана эни буёғини билиб олавер. Йўлда машинани Жесси бошқарди. Борк газетани очди, лекин у ёқ-бу ёғини кўздан кечирди- да газетани йиғиштириб қўйди. – Йўқ, буни уйда бемалол ўтириб диққат билан ўқиб чиқиш керак, — деб кўзойнагини ғилофига солиб қўйди Борк. – Сен нима деб ўйлаб эдинг?! — деди Жесси. — Космосдан эмас, бирон кимса ердан туриб шундай башорат қилганда борми, уни оломон қилиб ўлдириб юборишган бўлур эди. Тасаввур қиласанми: эмбрион, зиғирдай пушт салкам фикр юритар эмиш! Ниманидир фараз қилар экан! Ва туғилишни хоҳламайман деб жар солар экан. Бу жиддий гап эмиш. Шундай бўлиши мумкинми?! – Унчалик бўлмаса керак, — деди ҳайрат билан елка қисиб Борк. Унга аёли ўйламасдан гапиргандай туюлди, лекин бунақаси кам бўлган, негадир бу сафар хотинининг ноҳақ бўлишини хоҳлади. — Эҳтимол, мавжуд эмбрион рефлексияси назарда тутилаётгандир. Лекин нима бўлганда ҳам мулоҳаза қилиш учун баҳона бор. Зора осий дунёмизни идрок этишнинг, ҳисоб-китоб қилишнинг ҳалол йўли топилса... Биласанми, ҳозир бирдан шу ҳақда ўйлаб кетдим. Бунақаси чиндан ҳам фақат эмбрион босқичидагина бўлиши мумкин. Шунда ҳам фантастик тасаввурларда. Тўғрисини айтганда, бир нарса дейиш қийин. Ҳозир буни қўйиб турайлик, аввал уйга борайлик, ўқиб кўрай, шундан сўнг масала жиддий бўлса, гаплашармиз... Биласанми, гапираверсам роса куласан. Футуролог хотинига немисларнинг синчковлиги ва ўтакетган расмиятчилиги ҳақида, шу билан бирга европаликларнинг ички эркинлиги тўғрисида, бу эса уларнинг америкаликлар билан эллашиб кетишига имкон берганлиги ҳақида жўшиб гапира кетди. У бир кун эрталаб Рейн дарёсининг соҳилида Дюссельдорф шаҳрида велосипедга миниб олиб овозининг борича машҳур бир арияни ижро этиб кетаётган кишини кўриб қолди; велосипеддаги одам оқ кўйлак, лак туфли кийиб, галстук тақиб олган, бошига шляпа кийганми, йўқми, барибир худди опера саҳнасидан чиққанга ўхшайди. Дарё бўйида унинг ашуласига қулоқ осадиган биронта жон йўқ. Лекин велосипедда учиб кетаётган ашулачининг ҳеч ким билан иши йўқ. Унинг ўзи хон, кўланкаси майдон; тўлиб-тошиб оқаётган Рейндан тортиб дарё узра эрталабдан сузиб кетаётган юк кемалари-ю пароходлар барча-барчаси гўё унинг ўзиникидай... Ёз қуёши эндигина кўтарилиб келаётир. Бу манзара шу қадар ажиб ва улуғвор эдики, Борк ўша тентаквой ашулачи кетидан қувиб кетгудай бўлди. Дунёдаги бор эркинлик, бахт уники эди. Қани эди, Борк чексиз соҳил бўйлаб хиргойи қилиб учиб кетаётган хонандани қарши олиш учун Рейнга калла ташлаб, суза кетса-ю, унга қўл силкитса, сувдан бошини чиқариб бирон бир ширин сўз ила унинг кўнглини олса, ёнма-ён бирга чопиб, дунёнинг жамики ташвишларини унутса. Улар катта йўлда ғизиллаб кетаётиб ўша ғалати ҳофизни эслаб роса кулишди. Борк яна ўз уйига, ўлан тўшагига, ишхонаси, ёзув столига қайтиш иштиёқида ёнар экан, “Энди уйга, уйга. Ишлаш керак, ишлаш!” деб қўяр эди ўз-ўзига. Бу ҳақда ўйлар экан, одатдагидай вужудида икки хил туйғу жўш урар эди — Ҳар гал сафардан қайтиб келганда бўлгани каби аэропортда — Жесси билан учрашганда қандайдир ўкинч, ҳафта давомида уйда бўлмаганлиги, қўлдан бой берилган кунлар учун ачиниш ҳисси унинг дилини тирнар эди. Инсон ўз умрида қанча кунларни беҳуда ўтказганлигини, бу кунларнинг қадр-қийматини жуда кеч тушунади. Бу сафар одатдаги кайфиятга яна бир ҳис — самолётда эканлигидаёқ эшитилган хабарнинг акс садоси қўшилгандай бўлди. Бундай ахборотлар одатда, ҳаммани ҳайратда қолдирадиган сенсация бўлиб аланга олади-да тезда сўниб қолади. Лекин Борк бу сафар қулоғига чалинган воқеа ҳақида ўйлаган сари рўй берган ҳодисага ўзини дахлдордай, дахлдор бўлганда ҳам энди ундан бош торта олмайдиган, ўзига ҳеч алоқаси бўлмаган можарони миясидан тамомила |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling