Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
89
матбуот конференцияси ўтказамиз, муаммони ўз нуқтаи назаримиздан тушунтириб берамиз 
деган эдинг-ку! Ўйлайманки, одамлар ниҳоят, сизларнинг уларга ёмонлик раво кўрмасдан, 
яхшилик қилмоқчи эканликларингизни тушуниб олишади.
– Ҳозирча мен сенинг гапларингни эшитяпман, фикрингга қўшиламан, Жесси, ҳа, ҳозирча. 
Ахир, бу ерда тўпланганлар матбуот конференциясини кутиб ўтиришмайди-ку! Улар тезда 
орани очиқ қилишлари керак. Қарагин, одамлар устма-уст келишяпти, одам қанча кўп 
тўпланса, шунча тажовузкор бўлади. Ҳали вақт бор, улар билан очиқчасига гаплашиб олишим 
керак. 
– Билмадим. Ўзингни таҳликага солаяпсан.
– Демак, мен ўзимни хавфга қўйяпманми? Мен уларга Филофей кашфиёти ҳақидаги ўз 
фикримни айтиб бермоқчиман.
– Сен бу фикрингни ўз мақолангда айтгансан.
– Бу етарли эмас. Ёки ундан қониқишмаган. Бу одамлар мақола ўқишмайди. 
– Роберт, қара-қара, улар нима қилишяпти — сенинг суратларингни ёндиришяпти!
– Менинг суратларимними? Нима бўпти, мен сиёсий йўлбошчиманми?
– Қара! Бу суратингнинг катталаштирилган нусхалари. 
– Нима дея олардим? Эсиз, қоғозлар ёняпти.
– Хўш, полиция қани?
– Полициянинг нима кераги бор? Полиция келган. Ҳў ана, учтаси муюлишда турибди. Сен 
уларни кўрмадингми? 
– Атиги учтами? Нега улар жим туришибди?
– Уларнинг қўлидан нима келарди? Бировнинг суратларини ёндирганлари билан уларнинг 
неча пуллик иши бор. Вассалом.
– Бундай ҳолни телевизорда кўп кўрганман. Мана энди ўз кўзим билан кўрдим. Гўё 
ҳиндистонда бўлаётганга ўхшайди. Худди ўзи-я! Тезроқ Энтони келиб қолса эди! Нима учун 
улар келишмаяптикин?
– Билмайман. Шу пайтда кўчалар тиқилинч бўлади. Ўзинг биласан-ку!
Иккаласи жим бўлиб қолишди. Шу топда уларнинг ўтиргилари ҳам, тургилари ҳам, 
гапиргилари ҳам, бирон нима дегилари ҳам келмаётган эди.
Худди шу он оломон ҳаракатга келиб буйруқ берилгандай баравар “Борк жавоб берсин!”, 
“Борк жавобгарликка тортилсин!” дея бўкира бошлашди.
Кейин бу бақириқ-чақириқлар авж олиб ғазабга мина борди. Энди чидаб бўлмай қолди. 
Одамлар Боркнинг ташқарига чиқишини талаб қила бошлашди. Қаёқдандир манглайини бўяб 
олган бир тўп аёллар пайдо бўлишди. Улар “Трибюн” газетасининг янги сонларини силкитиб 
“Борк разил! Боркка Кассандра тамғасини куйдириб босиш керак! Кассандра тамғаси учун 
калтаклансин! Борк — ярамас!” деб дод сола бошлашди. Бошқа бир гуруҳ одам “Ордок ҳақ! 
Ордок ҳақ!” деб ҳайқирар эди.
Вазият жўшга кириб, оломон ҳаяжонлана бошлади. Тартиб ўрнатмоқчи бўлган полициячилар 
бутунлай ожизлик қилиб қолишди. Улардан бири оломондан бир амаллаб қутулиб чиқиб 
машинасидан қаёққадир телефон қилиб ёрдам сўраганга ўхшайди.
Оломон кўчани тўлдириб Боркнинг уйи томон йўл олди. Халойиқ хиёбондаги узун 
ўриндиқлар, фонусларни узиб синдириб борарди. Кишилар овози борича қийқиришар, аёллар 
дод-вой солишар эди.
Эрининг пиджак кияётганини кўриб Жесси:
– Қаёққа кетаяпсан! Бора кўрма! — дея қичқириб юборди. 
Лекин у хотинини итариб ташлади. Ана шу лаҳзадан бошлаб дунё унинг бир зумда 
хиралашган қорачиқларида бошқача акс эта бошлади. Борк билан Жесси бир-бирларининг 
кўзларига боқишар экан, уларнинг диллари дард-аламга тўла эди. Ва у қандайдир йироқдан 
гапираётгандай: 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling