Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
95 — Мен онангнинг ҳам, сенинг ҳам ҳолингга тушуниб турибман, — жавоб берди Энтони. — Лекин ўтиниб сўрайман, Кэтти, онанг бўлар-бўлмасга ташвиш тортмасин. Кейин ҳаммасини ипидан игнасигача гапириб бераман. Мен сени кутавериб кўзим тешилди. Сени севаман. Аэропортда таксига ўтириб тўғри бизникига бораверинглар. Матбуот конференцияси тугади дегунча, қўнғироқ қиламан ва учрашамиз. Ҳаяллаб қолманглар, самолётга улгуриш керак. Ҳозирча хайр, сени ўпиб, севгилинг Энтони. — Ҳозирча хайр, Энтони, ҳозирча... Ҳамма ишларинг ўнгидан келсин... Мен доимо сен билан биргаман. — Мен ҳам... Кутаман... Энтони Юнгер саҳнада ўтираркан Кэтти онаси билан Ирландиядан учган самолёт ҳозир Атлантика соҳилига яқинлашган бўлса керак деб ўйлади. Залда эса шу пайтда космик телеалоқа ишлай бошлашига саноқли секундлар қолган эди. Бутун дунёда инсониятнинг тинчини бузган Филофей исмли бир шахс жамоат ҳукми олдида жавоб беради, дакки ейди. Бугун кун бўйи Энтони Юнгерга бир фикр тинчлик бермас эди: “Борди-ю бизнинг оиламизда ҳам шундай бахтсизлик рўй берса, яъни Кэттида Кассандра тамғаси нишон бериб қолса-чи? Унда нима бўлади? Ўшанда нима қиламиз? Ахир бундан ҳеч ким қочиб қутула олмайди, биронта аёл ҳам. Ҳеч кимнинг ўз генотипида кассандра-эмбрионликдан қўрқмасдан иложи йўқ.” Шу пайтда бутун зал космосдан бериладиган кўрсатувнинг бошланишини ҳаяжон билан кутмоқда эди, трансляция сигнали овоз бериб, экран ёриша бошлаши билан кўплар сесканиб тушишди. Пашша учса овози эшитиладиган жимлик бошланди. Кўрсатувни олиб борувчи диктор шоша-пиша халойиққа мурожаат қилди: — Шундай қилиб, ўзини самовий роҳиб Филофей деб атаган олимнинг орбитал станциядан туриб ўтказаётган матбуот конференциясини олиб кўрсатамиз. Ҳаммага маълум бўлган фактларни – Филофейнинг Рим папасига йўллаган фавқулодда мурожаатини, шундан сўнг рўй берган фожеий воқеаларни эслатиб ўтирмаймиз. Ҳозир диққат қилишларингизни сўрайман... Экранда тасвирлар дастлаб ёйилиб хира кўринди ва бир оздан сўнг ҳамма нарса равшан кўрина бошлади – экранда ҳаммага маълум ва машҳур кишининг афти-ангори кўринди. Ҳали ҳеч ким оғиз очмасданоқ фоторепортёрлар ўринларидан туриб экрандан Филофейни суратга ола бошладилар. Уолтер Шермет фотоаппаратларнинг чақмоқларию шарақ-шуруқларини ёриб ўтиб, норозилик билдиришга мажбур бўлди: — Тартиб сақлашларингизни илтимос қиламан. Кўзимизни қамаштириб қўйманглар. Биз иш бошлаймиз. Фотоаппаратларнинг чақмоқлари бир оз камайиши билан Филофейнинг юз-кўзи йирик кўрина бошлади, у космосдан худди шу ерга яқин келиб қолгандай эди. Ҳамма ҳаяжонда. Одамларнинг кўз ўнгида Филофей бутун борлиғи билан намоён бўлди – бу буюк пайғамбарми, ақлдан озган улкан олимми ёки шайтони лаинми – ким билсин! Мана, жазава ва мусибатларга сабаб бўлган одам! Мана, осмондан туриб хотинларга зондаж-нурлар юбориб нурлантирган олим! Мана, Кассандра тамғаси ҳақидаги мудҳиш таълимотнинг муаллифи! Кўринишига қараганда Филофей эллик ёшдан сал ошган. Юзи чўзинчоқ, малла сочлари елкасига тушган. Тўқ сариқ сийрак соқолига оқ оралаган. У экранда елкасига йўлхалта кўтариб, қўлига ҳасса ушлаб олган ва мўлжалга тўғри кетаяптими-йўқми эканлигини аниқлаш учун бир лаҳза тўхтаган йўловчига ўхшар эди. Кеч бўлиб қолди, манзилга етиб олармикин? Нигоҳидан ташвиш тортган диққат-эътиборли ва бир мақсадга интилувчан одам кўринади. Энтони Юнгер уни худди шундай тасаввур қилар эди ва тахмини тўғри чиққанидан хурсанд ҳам бўлди. Самовий роҳибнинг антиқа бўй-басти орбитал станциянинг ички безакларига ярашиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling