Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
96 тушган. Филофей дадил ва ишнинг кўзини биладиган одам-ов! Ердан талай узоқда эканлиги ҳамда бирдан бир эрмагию овунчоғи бўлиб қолган севимли иши туфайли шундай сифат касб этгандир. Чуқур ажинлар, осилган қовоғи, тикилиб боқадиган кўк кўзлари қандайдир жозибадор, айни вақтда ғамгин туюларди. Кўрсатувнинг дастлабки лаҳзаларида Энтони Юнгер Филофей инглиз тилида яхшироқ гапира оладими-йўқми деб ҳам безовталанган эди: одам чет тилда саводли ёза билса ҳам, айниқса кўпчилик олдида бемалол гапира олмаслиги мумкин-ку! Бироқ Филофейнинг дастлабки ибораларини эшитибоқ Энтони хотиржам бўлди — россиялик самовий роҳиб талаффузини ҳисобга олмаганда инглиз тилида бемалол гапира оларкан. Суҳбат шитоб билан бошланди. Уолтер Шермет сохта хотиржамлик ва жиндек мутойиба билан деди; — Салом, биродаримиз Филофей! Узр, сизга шундай деб мурожаат қилсак бўлармикан, а лаббай? — Ҳа, шундай деяверинг, — жавоб берди самовий роҳиб ва қўшиб қўйди: — Хоҳлаган кишига мен биродарман. — Борди-ю ҳамма ҳам биродарлашишни хоҳлашмаса-чи? — қочириқ қилди Уолтер Шермет. — Ундай бўлса, ҳар ким ўзи билади. Ҳечқиси йўқ. Лекин мени мақбул кўрмаганлар учун ҳам мен ўзимни биродар деб билавераман. — Нима учун сиз бу ҳақда ишонч билан гапирасиз? Бу билан ўзингизни бизнинг гуноҳкор дунёмиздан устун қўймоқчи эмасмисиз? — Менинг вазифам — менга ким қандай муносабатда бўлмасин ҳар бир кишига ҳамдард бўлишдир. — Шундай бўла қолсин. Бироқ учрашувимизни шу соҳада ўзаро муносабатларни аниқлашдан бошламайлик, — деди Уолтер Шермет гапга тўн кийдиришни давом эттириб. — Бундан ҳам жиддийроқ, сиз тушунсангиз керак, бундан ҳам қўрқинчлироқ нарсалар борки, булар бевосита сиз билан, биродар Филофей, Сизнинг, орбитал станциядаги илмий фаолиятингиз билан боғлиқдир. Биз матбуот конференциясига худди ана шунинг учун йиғилганмиз. Ҳа, лекин ишни бошлаш учун иштирокчиларни таништириб қўяй. Залда – журналистларнинг энг зўрлари йиғилган. Бевосита телекўрсатув бўлаётир. Мен конференцияни бошқарувчи Уолтер Шерметман. Ёнимда – Энтони Юнгер. У бугун эрталаб оммавий ғалаёнлар вақтида ҳалок бўлган футуролог Роберт Борк ўрнига телеалоқада иштирок этмоқда. Кечирасиз, нарсаларни ўз номлари билан айтишга тўғри келади: ана шу фожеий воқеаларга худди сиз сабабчисиз. Ҳали, Энтони Юнгер ўзини ўзи таништиради ва ўз фикрини айтади. — Раҳмат, Уолтер Шермет. Мен Энтони Юнгерни танийман, — деб унинг сўзини бўлди Филофей, Юнгер томонга қарар экан. — Мен Энтони Юнгерни телетрансляция қилинган сайловолди митингидан бошлаб танийман. Мен бехосдан сизнинг сўзингизни бўлдим, гапиришга рухсат этасиз, мен бу дақиқани, бу учрашувни, сиз тилга олган нарсаларни гапириб бериш имкониятини, одамларнинг ақл-идрокларида ва дилларида аланга олган ёнғин ёлқинларининг космосга қандай етиб борганини ҳикоя қилиб бериш пайтини кутар эдим. Ҳа, бу ёнғинни мен аланга олдирдим. Ҳа, шундай. Лекин мен машъалани бидъатчиларни гулханда ёқиш учун олиб келган эмасман, мен одамларнинг дилларини ёритаман деб ўйлаган эдим. Бўлмади. Ҳаммаси зулматга айланди. Энди нажот йўқ деб қўрқаман. Менинг ёшимда бундай дейиш, эҳтимол, соддадилликдир, ҳақиқат ғалаба қилади деб ўйлаган эдим. Янглишибман. Дилларнинг ёришиши ўрнига ҳамма жойда алғов-далғов ва ғулғулага сабаб бўлдим. Буларнинг ҳаммасини телевизоримнинг экранида кўриб турибман. Бугун Ньюберида бўлиб ўтган ҳодисани ҳам кўрдим. Мен Роберт Борк билан телевидение орқали учрашаман, у билан сўзлашаман, деб ўйлаган эдим, лекин бу одамнинг ўз ҳовлисида ваҳшийларча ўлдирилишининг гувоҳи бўлдим. Руслар айтганларидек, беъмани ва шафқатсиз исён рўй берди. Бу ҳам менинг айбим билан бўлди! Худо томонидан менга юборилган ҳамфикримнинг ҳалок қилинишига космосда туриб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling