Microsoft Word kr shoirning tuyi ziyouz com doc
Download 439.26 Kb. Pdf ko'rish
|
шоирнинг туйи
Шоирнинг тўйи (қисса). Эркин Аъзам www.ziyouz.com кутубхонаси 1 Эркин Аъзам ШОИРНИНГ ТЎЙИ Кечаги кундан ривоят Қисса Шаҳарнинг қоқ марказидаги бу кошонани бино этишда урушдан кейинги йиллар ҳарбий асирларми, аллақандай ажнабийларми қатнашган, деган гап юради. Тарих, кечаги кун — бамисоли серишва жонон, ҳар ким уни таъбига мослаб олаверади; давр шамолига қараб ўзгаравергани сайин чин ҳақиқатни аниқлаш мушкуллашиб боради. Немислар қурганми, самурайларми, ҳарқалай, шаҳарда бундай пишиқ, мустаҳкам иморат саноқли. Машъум зилзилада унга заҳа етказолмағани бежиз эмас: немис ҳам, япон ҳам серҳафсала, қўли гул, роса ҳунарманд келади. Бу бинонинг лойиҳасини Бессараб даштларида туғилиб, ноёб иқтидори билан «бепоён ўлкам»нинг пойтахтини забт этган, унинг қоқ юрагида «дунё йўқсилларининг доҳийси» мақбарасини ҳам чизмалаб берган бир меъмор яратган. Қолаверса, бу каби тарихий обидаларнинг тамал тошини енгилтакликни жини суймайдиган, ҳар ишда ҳайбату дабдабага ўч мўйловдор доҳийнинг шахсан ўзи қўйган. Бу жабҳага кимларни жалб қилишни ҳам билган. Асирлар — ҳарбийми, сиёсийми, жўнгина жиноийми ёхуд ўзиникими, бегонами — фарқи йўқ, айби бўлса бас. Айбдор шўрлик ўлиб-тирилиб ишлайди, шунга мажбур. Меҳнати билан гуноҳини ювмоқни ўйламаса-да, маҳкумликни, маҳрумлик уқубатларини шу йўсин енгмоқ бўлади. Мўйловдор доҳийнинг мўлжали — бехато. Тасаввур қилиш мумкин: тиканакли симтўсиқ билан ўраб олинган бу атрофда, оёқларида ёғоччипта кавуш, яғир пахталик кийган маҳбуслар у ёқдан-бу ёққа замбилғалтак суриб юрибди. Бош кўтариш йўқ, ўзаро сўз қотиш йўқ. Иш, иш. Вазифа шундай. Зарбдор жабҳа. Қурилиш бораётган майдонни симтўсиқ орқали кузатган одамнинг кўзи тинади: бу рўйи заминда икки хилгина ранг бор экан-да — оқу қора, ола-була; йўл-йўл, йўл-йўл. Шўрлик маҳкумлар нима гуноҳларига бу ерга келиб қолган? Нима қураётганларини ўзлари билармикан? Билишади, билишади — лойиҳашунос саркорлари ҳам ўзларига ўхшаган маҳбус. Озод Шарқда ягона театр, санъат маскани! Санъат маскани маҳбуслар қўли билан бунёд этиладими? Нима аҳамияти бор? Мақсад — аниқ, муддао — зўр, зарбдор қурилиш Октябрь байрамигача битмоғи шарт! Битади, шак-шубҳасиз битажак. Шаҳарнинг кўркига кўрк қўшажак, обод, дилкушо манзилга айланажак. Тўғри, шаҳарда кейин ҳам, айниқса, зилзиладан сўнг кўплаб иморатлар қад кўтарди, не-не сарвқомат бинолар бўй чўзди, у «Озод Шарқнинг машъали» деб жар солинди. Бироқ сипо, пурвиқор кошонамиз олдида булари хийла номукаммал — калта-култага ўранган замонавий қақажонларни эслатади: енгилтак, осон-омонат. Кошонани бино қилган ўша шўрманглай бинокорлар ҳозир қаерларда экан? Ватанларига омон-эсон қайтиб боришдими? Тақдир изми билан бу шаҳарда яшаб қолганлари йўқмикан? Уқубатлар ичида бино этилган бу кошонани эслашармикан, бу масканда қандай томошалар кечишидан хабарлари бормикан?.. Ким билсин! Келинг, биладиган гапларимиздан сўйлашайлик. Улуғ шоир номи билан аталган бу даргоҳни табиатан шоир руҳига бегонадек бир санъат тури забт этган. Замонавий саналган бу санъатга маҳаллий халқнинг хуши йўқроқ. Бунинг учун халқни айблаб ҳам кўрилди. Аммо... Нима, итальянлар беқасам чопонли ҳофизларнинг «катта ашула»сини завқ билан берилиб тинглайдими? Бинобарин, бу ерда янги асар саҳнага чиқса, шинаванда асосан «шунос»лардан иборат бўлади. Томоша чоғи улардан баъзилари мизғиб- Шоирнинг тўйи (қисса). Эркин Аъзам Download 439.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling