www.ziyouz.com кутубхонаси
29
кераклигини ёзишган, уни яна одам қиёфасига қайтариш учун ўзларини қурбон этишга ҳам
тайёрликларини; яъни ўз таналарига профессорнинг миясини кўчириб ўтказишни
илтимос
қилишганди. Шундай ажойиб инсон албатта одам қиёфасида
яшаши керак, дея алоҳида
таъкидлашганди улар.
Шуҳрат Салимович бу мактубларни профессорга кўрсатган эди, у кўз югуртириб чиққач, ўйчан
нигоҳини рўпарадаги бир нуқтага тикди. Собиқ шогирди синчковлик билан боқиб,
унинг
кўзларидан қуйидаги маънони ўқиди: «Бу — жуда қалтис ва нозик масала. Бирор қатъий
қарорга келишдан аввал жиддий ва ҳар томонлама ўйлаб кўриш керак...»
www.ziyouz.com
2008