Microsoft Word kr sirli nur ziyouz com doc


Download 327.5 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/29
Sana22.04.2023
Hajmi327.5 Kb.
#1381558
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
kr sirli nur ziyouz com



Сирли нур (фантастик ҳикоялар). Ҳожиакбар Шайхов 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
СИРЛИ НУР 
 
фантастик ҳикоялар 
 
 
МУНДАРИЖА 
Сирли нур 
Биринчи синов 
Пуштиранг парвоз 
 
 
 
СИРЛИ НУР 
 
Улуғбек! Улуғбек! Мен — биринчи. Қалай эшитяпсиз? Қабул. 
— Биринчи! Биринчи! Мен — Улуғбек! Сизни яхши эшитяпман. Нима янгиликлар бор? Қабул. 
— Нур тарқатаётган нуқта кўздан ғойиб бўлди. 
— Ғойиб бўлди?.. Нега? Қачон? 
— Бир неча дақиқа аввал мен сайёра атмосферасига кирдим, нурланаётган нуқта тепасида бир 
зум тўхтаб, кемани тўғри курсга олдим, кейин пастлай бошладим Икки юз метр ҳам тушишга 
улгурмагандим, нурланиш бирдан йўқолди. 
— Ҳозир остингизда нима кўриняпти? 
— Ҳозир кема қуюқ булутлар қуршовида. Телелокаторлар ҳеч қандай иш бермаяпти. 
- Биринчи! Ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Булутлар қатламининг қалинлиги бизга номаълум. Сизни 
қуршаб олган туман сайёра сатҳигача чўзилган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. 
- Улуғбек! Қема булутлар қатламини ёриб чиқдн. Баландлик 15000 метр. Сайёра сатҳини 
кўряпман. Жигарранг ва алвон рангларни ажратса бўлади. Эҳ, юрагим ҳовлиқиб кетяпти! 
Шубҳасиз, сайёра юзаси қуюқ ўсимликлар билан,ўралган. Телелокаторлар йўналишини боя нур 
тарқатган нуқтага тўғрилаяпман. 
Жимлик. 
— Биринчи! Биринчи! Ўзи нима гап? Жавоб беринг! Ўша заҳоти разведкачи-фазогир Даврон 
Шариповнинг ҳаяжонли, айни пайтда севинчга тўла овози янгради: . 
- Улуғбек! Сунъий қурилма кўряпман! Баландлик минг метр. Ўлай агар сунъий қурилма 
кўряпман! 
- Ховлиқманг, биринчи, ховлиқманг. Уни тасвирлаб беринг. 
- Тагимда, янглишмасам, шаҳар ястаниб ётибди. 
Ўзга сайёра шаҳри! Ниҳоятда юксак қилиб қурилган тўғри формадаги цилиндрларни кўряпман. 
Асосининг диаметри тахминан юз метрга тенг бу иншоотлар турар жой бинолари бўлса керак. 
Ҳар бир цилиндр тепасида горизонтал йўналишда ва турли баландликка эга спиралсимон 
“бутоқлар” бор. Уларнинг ҳавода муаллақ турган энг чекка қисмй қалин мис ликопчани 
эслатади. Бинолар йигирма-ўттизтадан алоҳида-алоҳида жойлашган. Ҳар бир гуруҳ марказида 
бошқача шаклдаги — шарсимон, призмасимон, тўғри бурчакли қурилмаларни ҳам кўряпман. 
Чор-атроф ўт-ўлан, дов-дарахтлар билан ўралган. Албатта, агар қизил ва жигарранг баргли 
баҳайбат ўсимликларни дарахт деб аташ мумкин бўлса. Ўсимликлар биноларнинг девор ва 
пастки “бутоқлари”гача чирмашиб кетган. 
— Биринчи! Нурланаётган нуқта ўрнида нима кўряпсиз?Диаметри икки-уч километрга тенг 
қорамтир доирани кўряпман. Янглишмасам, бу менинг нигоҳим қамрай шолиши мумкин бўлган 
бутун майдондаги ўсимликлардан ҳоли ягона жой. Эҳ, жин урсин! — Нима гап биринчи! 


Сирли нур (фантастик ҳикоялар). Ҳожиакбар Шайхов 

Download 327.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling