Microsoft Word kr sirli nur ziyouz com doc
Download 327.5 Kb. Pdf ko'rish
|
kr sirli nur ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
3 элементлар ва қатор математик функцияларнинг шартли белгилари акс этдирилганди. Иккинчи гуруҳ белгилар ҳам биринчисининг деярли аниқ нусҳасидан иборат эди. Белгилар биринчи гуруҳдагидай кетма-кет ва маълум вақт оралиғида узатилганди. Уларда биргина фарқ бўлиб, биринчи гуруҳдаги тирик мавжудотларнинг тасвири тушириб қолдирилган эди. Ўша ондаёқ, нимададир янглишилган, деган тахмин пайдо бўлди. Афтидан, белгиларнинг жойларини алмаштириш, яъни матрицани тескарисига ўқиш лозим эди. У ҳолда биринчи ўринга тирик мавжудотлар акс этдирилмаган гуруҳ чиқарди ва гўё Зиё цивилизацияси ана шу усулда сайёрада ҳаёт пайдо бўлгани ҳақида ахборот бермоқчи эди. — Йўқ,— дея қатъий эътироз билдиришди фазо лингвистлари.— Матрицани фақат бир хил усулда тузиш мумкин. Ҳозир қандай юзага келтирилган бўлса, худди шундай ҳолда. Уни тескарисига ўқишга интилиш тўла маъносизликка олиб келади, чунки бу ҳолда ҳамма белгилар ўз ячейкаларидан турли катталикда силжийди ва бутун тасвир сочилиб кетади. Матрицанинг формаси ҳақида ортиқча гап юритишнинг сира ҳожати йўқ. Олинган натижани изоҳлаш лозим. Баҳслар авж олди, янги тахмин ва гипотезалар ўртага ташланди. Асосийси эса, ерликлар, ниҳоят, поёнсиз коинотда ёлғиз эмасликларини узил-кесил билиб олган эдилар. Уч, аср аввал инсоният Қуёш системасидан ташқарига чиқди. Энг яқин юлдузларнинг чор- атрофи синчиклаб ўрганилди. Вақт ўтаверди. Юлдузлар сари учиш мислсиз тезликда ривож топди. Коинотда ўта юқори тезликда ҳаракатланишнинг янги усуллари кашф этилди. Инсон олис ёритгичлар сари дадил қадам қўйди. Бироқ ҳамма жойда у сўниб бораётган ва сатҳи музлаган гелийдан иборат улкан космик сайёралар ёки эндигина туғилаётган оловли, шиддаткор дунёларга дуч келди. Одам ўзи каби одамлар билан мулоқат қилмасдан ёлғиз яшай олмагани каби, яхлит цивилизациялар ҳам ўз тараққиётининг маълум бир босқичида ўзаро мулоқат қилиш учун ўткир эҳтиёж сезишади. Кейин олис фазоларни тадқиқ қилишга киришишди... Зиёдан келган сирли сигналларнинг улкан қувонч ва ўта кўтаринки кайфиятда кутиб олинганлигининг боиси ҳам ана шунда эди. Дарров юлдузлараро учишга ҳозирлик кўрила бошланди. Мана, ниҳоят, юлдузкезар “Улуғбек” кемаси Зиё юлдузи орбитасида айланувчи иккинчи сайёра яқинида. Одатда юлдузкезар кемалар сайёраларга қўнишмас эди. Улар фазода маълум орбитада маневр қилиб юришар, унинг экипажи эса, махсус планетолетларда юлдузкезар кема ва ўрганилаётган сайёра ўртасида қатнаб иш олиб боришарди. Сайёрага биринчи бўлиб разведкачи фазогир отланди. «Улуғбек»да разведкачилик вазифаси тошкентлик ёш фазогир Даврон Шариповга топширилган эди. Кема Зиёга яқинлашаётганидаёқ сайёра юзасида нурланаётган доғ аниқланган эди. Сайёрани ўраб олган қалин булутлар энг сезгир локаторларга ҳам панд берган ва нурланаётган нуқта ягона мўлжал бўлиб хизмат қилаёттан эди. Бироқ... кутилмаганда у қаёққа йўқолган бўлиши мумкин? — Улуғбек! Мен — Биринчи! — доклад қилди Даврон Шарипов сайёрага қўнгандан кейин бир неча минут ўтгач.— Ўрмонда қандайдир ҳаракат бошланди. — Аниқроқ гапиринг, нима ҳаракат? — Дарахт таналари орасида ғалати соялар ғимирлаяпти, шохлар силкиняпти, энг асосийси, гўё улкан филлар подаси қуруқ шох-шаббаларни босиб, янчиб ке-лаётгандай қаттиқ шовқин эшитиляпти. — Бунинг сабаби кучли шамол эмасми? Ё КИ бирор маҳаллий қуюн кўтарилгандир? — Балки. Аммо... Йўқ, бу шамол эмас, албатта. Дарахтлар орасидан қандайдир қора масса судралиб чиқяпти. У секин-аста мен томонга келяпти. — Биринчи! Тезлик билан учиб кетишга шай туринг. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling