Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
71 айниқса, йўқсуллик камбагалликда яшаётган гумроҳ, ватан, миллат нима эканлигини билмайдиган, онгсиз нодонлар кўп бўлса, мана шулар ичидагина ривожланиб, тездан ишлари авж олди. Шунинг учун Хитой тупрогида тўқайга ўт кетгандек, бошқа ерга кўра тезроқ кўтарилиб, бутун мамлакат бўйлаб ўз ҳокимиятларини ўрнаштириб олдилар. Бундай инқилоб кунларида ўз ишларини амалга ошириш учун тўсқинлик қилгучилар олдида, оч қолган йиртқич ҳайвонлардек, тишларини қайраб, ҳужумга тайёр турардилар. Агар худо сақламаган бўлса, шу каби кўрқинч кунлари ёниб турган улуғ ўтга бир челак сув сепгандек қилган ишларим, ўзим учун ҳалокатлик бўлиши шубҳасиз эди. Шу сабабли, бир неча кун машаққатлар чекиб, тайёр қилган баённомани қандай қилиб юбориш иложини тополмай, ахири куйдириб ташлашга мажбур бўддим. Чунки қатнов йўллари отчи эшакчи карвонларидан бошқаларга ясақ қилинмиш эди. Буларни ҳам ҳар бир тўсқул (тўсилган, пост қўйилган) ерларда қаттиқ тинтув ахтариш билан ўтказмокда эдилар. Шунга кўра, ночор, тақдирга тан қўйиб, ёзмишни кутиб турмоқдан бошқа чора тополмай, қараб қолдик. Б а й т: Қўлға келмас ишларинг ҳаргиз шароит бўлмаса, Қанча қилсанг жон фидолик, фойдасиздур ишларинг. Энди сўзни яна Гасилингдан бошлаймиз. Кучар шаҳридан қочиб чиқишган Хўжаниёз билан Момутсилинг Оқсув шаҳрига келганларида, шаҳар ҳокими бўлиб турган Байсижанг буларга қарши чиқиб кутиб олган бўлса ҳам, яна ўрталарида бирлик иттифоқлари йўқ эди. Чунки Урумчидаги Жанг Жун ҳукумати йиқилган кундан бошлаб, ҳар бир шаҳарда қўзғолон кўтарилмиш эди. Оқсувликлар эса, ҳукумат шаҳри бўлган Осуқ қўрғонига ҳужум қилишиб, ундаги борлиқ хитойларни ўлдиришган сўнггида, қўзғолон қаҳрамони Бойсижангни ўзларига ҳоким қилиб олмиш эдилар. Шунинг учун бу қоработирнинг кўнглига ҳам амирлик ҳаваси тушмиш эди. Бунинг устига Оқсувлик онгсиз одамлар ҳамда атрофдаги халқ ичида, бу одамнинг обрўйи ошиб, ҳурмати бек кўтарилмиш эди. Буни кўрган амалпараст қоработирларнинг ҳасадлари қўзғалиб, у билан ҳеч бир ишда келишолмадилар. Балки, Бойсижангнинг ҳар қандай бўлса ҳам, ислом иттифоқи қурилишига кўнгли борлиги ёзилгач, инсон иблислари тарафидан унинг чораси кўрилмиш эди. Шунга кўра тунгонларга қарши Оқсув устида бўлган отишмада орқадан отилган ўқ билан ўлдирилмишдир. Бу кимнинг томонидан отилганлиги маълум бўлмаса ҳам, кўпчилик халқ бу хиёнатни Хўжаниёздан кўрадилар. Шунинг учун яна ўзаро иттифоқлари бузулиб, Оқсув урушида ўзларига кўра бир ҳовуч келмайдиган тунгон аскарларидан қаттиқ енгилгач, Хўжаниёз, Момутсилинг аскарлари билан Кошғарга қараб чекинмиш эдилар. Қандай бўлса ҳам уруш ишларида озу кўп тажриба кўрган Гасилинг буни кўргач, Махусанг қўмондасида бир бўлик аскар белгилаб, қочқунларни қувлашга юбориб, ўзи Оқсув элидан сўқуш солиғи олиш учун тўхтамишдур. Шу кунлари эса Кошғар шаҳри ҳар томондан тўпланган, бир бири билан келишолмаган, онгсиз, сиёсатсиз бир неча қора кучлар маркази бўлмиш эди. Шундоқки, Хўтан томонидан Собит домлам бошлиқ Шоҳмансур қўмондасида келган Хўтан аскарлари; Урумчи ҳукумати йиқилгач шаҳар босиб биринчи қўзғолон кўтарган Ўсмон қирғиз; бунга қарши йўқ мансабни талашиб қурбон бўлган кучарлик аравакаш Темиржужанг; Фарғона томонидан кўчиб ўтган қўзғолончилар қолдиғи Юсуфжон қўрбоши ва булардан бошқа бир қанча қуролланган, онгсиз қоработирлардан бўлиб, анчагина халқ кучи бир ўринга тўпланмиш эди. Бу мусулмонлар ҳар қанча онгсиз бўлганлари билан ҳали динсизлар ҳокимияти буларга кириб, шум таъсирлари ўтмаганликдан, кўнгилларида озу кўп исломият муҳаббати сақланмиш эди. Агар аҳволга онглик ёндашиб, ўткир сўзлик, ҳурмат эгаси бўлган бирорта одам ўртага отилиб чиқиб, янгидан қурилғон эркин Туркистон ҳукуматига Оқсувдан келаётган Гасилингни бош қўмондон сайлашиб, қарши олишган бўлсалар, мусулмонлар ўртасига бу қадар бузғунчилик тушиб, мунчалик кўнгилсиз ишлар чиқмаслиғи мумкин эди. Бироқ, иккинчи Бухоро аталган Кошғардан бош-лаб, бутун Олтишаҳар Уйғуристон ўлкасида бу каби улуғ сиёсий иш уддасидан чиққудек етук бир одам йўқ эди. Шунинг учун бечора мусулмонлар шунчалик оғир бўлгунликга учрамиш эдилар. Чунки, давлат қуриш асбоблари қўлида тайёр тург.ан бўлса ҳам, уларни ўз ўрнида ишлата олғудек устакорлари йўқ бўлғач, ундан фойда ололмадилар. Бунинг устига қизил маккорлар, мусулмонларнинг ўзаро иттифоқлари билан қурилмоқда бўлған янги ҳукуматлари, бирорта давлат воситаси ила дунёга танилиб қолмасин деб, бунинг чорасига қаттиқ киришмиш эди. У кунлари эса Кошғарда совет Русиясига қарши Англия элчихонаси ҳам ишламоқда эди. Ерлик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling