Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
70
парвар кишилардан кучлик бир сиёсий жамият қурилган бўлса, сўнгра шу жамият орқалик Кошгардаги 
бошқа бир кучлик давлат вакили билан келишиб, тартиблик равишда иш олиб бориб, бутун Уйгурис тон 
номидан халқнинг талабига мослашган ҳақиқий исломият асосида ҳукумат қурилса, ватан болаларининг 
ўзаро иттифоқини мустаҳкамлаб, кучлик бир аскар қўмондонлиги ташкил қилиниб ва мумкин қадар уни 
яхши қуроллар билан қуроллантириб, эҳтиётлик билан иш олиб борилгандагина ўз ҳукуматини қўлга 
олишлари мумкин бўлур эди.
Яна ўз сўзимизга келсак, шу чоғда Гасилинг қуроллик куч, интизомли аскар билан Хўжаниёз, 
Момутсилинг аскарларини суриб, Кошғарга томон келаётган эди. Буларнинг ўз ватанлари Хўжу, Солар 
вилоятларидан чиққан сабабларини юқорида айтиб ўтган эдик. Вилоят ҳокими Мабуфанг Гасилингнинг 
амакиси диндор, исломпарвар одам бўлгани учун ўз жиянини мусулмонларнинг ёрдамига чиқармиш эди. 
Буларнинг диний руҳи кучлик, аскарий низоми яхши эди. Ки-йимлари олди орқасига, йироқдан 
кўрингудек қилиб, очиқ арабча хат билан «Фийсабилиллоҳ», яъни «Худо йўлида ғазот» сўзларини 
ёзмиш эдилар. 
Биз мусулмонларнинг онгсизлигидан душманлар фойдаланиб, низо чиқариб, улар билан бўлган 
иттифоқни бузди. Шу пайтда нарса кўрмаган нодон Ўсмон қирғизнинг ўрнига бош қўмондон сайлаб 
Гасилингни келтирган бўлсалар, эркин Туркистон ҳукумати сақланиб қолиши мумкин эди. У кунларда 
ўзим бу воқеалардан йироқ Ғулжа шаҳрида турганлигим учун, бу ўйланган мақсадни амалга ошириш 
чорасини қилолмадим. Шундоқ бўлса ҳам қараб туришга чидаёлмай, Ёқуббек бадавлат замонасида икки 
Ортуш ҳокими бўлган Момутбекнинг набираси Жирчис ҳожимни топиб, тездан Кошғарга юбормоқчи 
бўлдим. 
Бу кишининг қисқача таржимаи ҳоли шулки, мен коммунист ваҳшийларининг қонлик чангалидан 
қутулиб, Или ўлкасига ўтгач, қонхўр душманлар шум қўлида қолған қариндош, элюртим, суюклик она 
Ватаним учун қаттиқ қайғурмоқда эдим. Бунинг устига бу ерлик мусулмонлар турмушларининг ҳамма 
томонлама тушкунлиги, буларнинг ҳаёт аҳволидан, сиёсат оламидан бутунлай онгсиз хабарсиз 
бўлишлари, мени бек ҳайратда қолдирмиш эди. Оз бўлса ҳам ҳамдард, маслакдош ватанпарвар 
дўстларимиздан ажрамиш эдик. Бу ерлик турғун кишиларнинг ҳиссизлиги, онгсиз қолоқлиги, кўзлари 
кўриб келган қочоқларнинг кўнгил кўрлиги, буларнинг дунёқараши, роҳатпарастликларини кўриб, 
кўнглимда алангаланиб турган ҳиммат ўтларим сўнишга бошламиш эди. 
Мана шундай умидимиз кесилгудек ҳолга етган кунларимда бу киши билан топишиб қолдик. 
Узилаёзган умидимиз қайта бошдан қўзғалишга бошлади. Бу киши эса илгаридан бери инқилобий 
ишларга қатнашиб, оғир енгил тажрибалар ўтказган, кўзи очиқ, кўнгли уйғоқ ватанпарвар, миллатсевар 
бир уйғур ўғли эди. Шунинг учун юқоридаги ўзим ўйлаган иш устида икковимиз узун музокара ўтказган 
сўнггида, бу киши Олтишаҳар томонга, яъни Кошғарга бормоқчи бўлди. Бироқ бу ишга ташкилий 
равишда тайёргарлик кўрилмаганликдан, иқтисодимиз етишмаганлиги бизга анчагина оғирчилик 
келтирди. Шундоқ бўлса ҳам, бир неча дўст кишиларимиздан ёширинча ёрдам йиғиб, сафар 
жамолғасини қилдик. 
Узатмоқчи бўлиб турганимизда, бахтимизга қарши шул куни бу йўлдошимиз иситма безгак бўлиб, 
йўлга чиқолмай қолди. Бунга қарши дори дармон сабабларини қилғанимиздан кейин эртаси куни 
йўддошларимиздан қолдирмай узатиб қўйдик. Бироқ, бахтга қарши, бу кучли иродали қаҳрамон, 
диндор, ватанпарвар тилакдошимиз Жирчис ҳожим йўлга чиққач, кунданкунга оғирлашиб бориб, минг 
машаққат билан Муз довонидан ўтиб, «Қўрғон» деган марҳум Ёқуббек оталиқдан қолган душманга 
қарши тўсқул қўнолғусига келганда вафот топмишдир. Аллоҳ уни раҳмат қилсин! Мақсадга етмаган 
бўлса ҳам, талаб йўлида жон қурбон қилиш ҳайъат тарихи олдида улуғ шарафга эга бўлиш демакдир. 
Киши ўз маслаги устида муқаддас вазифасини бажариш каби улуғ хизмат йўлида ажал ўқига учрар 
экан, ҳиммат аҳллари олдида, золим йиртқичларга қарши шаҳодат ўлимидан фарқи йўқдир. Бу йўлда 
бўлган мусибат ўзи учун муборак саналган бўлса ҳам, қолган маслакдошлари учун анча маъюслик 
келтирмиш эди. Шундай бўла туриб, яна қараб туролмай, Ғулжа томонда бўлаётган турлик макр 
ҳийлалик воқеаларни, совет Русиясининг тутган сиёсати, унинг қурган тузоқларини очиқ кўрсатиб, 
бунинг бутун чоралари билан узун бир баённома ёзиб тайёрламиш эдим. Бироқ, ўлка бўйлаб мундайин 
оламон ўзгариш 
тарқалаётган оғир аҳволда, бунга қарши кимнинг сиёсат юргазишини кузатаётган совет элчихонаси, ўз 
исковичларини бутун халқ ичида тарқатмиш эди. 
Исломият, балки бутун инсоният оламининг офати, куфр нифоқ маданиятининг заҳарлик меваси 
ҳисобланган коммунистлар бозори қандай ерда қизиди? Сўзга тушунмаган, ҳеч нарса билмаган


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling