Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
66
келмишдур. Келиши билан хаёли бузилиб, кўп ўлтиролмай ичкари уйга кириб кетгач, хаёл ўтмай «қарс» 
қилиб ўқ овози онгланмиш эди. 
Атрофидаги одамлар югурганларича келишиб қарасалар, ўлар жойига отиб, чала бўғизланган товуқдек, 
қонга бўялган ҳолда типирлаб ётибдур. Бу ҳодиса бўлгач, унга эргашиб юрган аскарлари туш тушга 
тарқалиб, қочишга бошламиш эдилар. 
Лекин қаёқдандурки, Жанг Жун аскарларидан силинглари (офицерлари) бошлиқ бирмунча аскарлар 
келиб, булар билан бирлашган ҳолда Ғулжага қараб юриш қиладилар. Бу ерга келгач, қуролланган 
тунгоний аскарлар буларга қўшилиб, Шинг Дубан тарафдори Хитой хунхўзо аскарларига қарши оломон 
тўполон уруш бошлагани турдилар. Тунгон аскарлари бошлиғи хожулик қора ботирлардан Мади деган 
киши Турдиохун бой дарвозаси олдига оқ байроғини тикиб, уйларини аскарларга ётоқхона қилади. 
Шунга ўхшаш қўзғолончиларнинг аскар бошлиқлари Ғулжа бойларининг рози бўлиши-бўлмасига 
қарамай, кўпларининг ортиқча уйларига кирмиш эдилар. У вақт шароитига кўра, бу қилмишлари улар 
учун зарурат бўлмиш эди. Ғулжа шаҳрига бошқа ёқдан келган, ёки ерлик бўлган кўзга қaршарлик 
бойлар ҳеч ерга сиғмай, бошпана бўлгудай бир жой топишолмай қолишди. 
Сўнгра совет Русияси тузоқчилари буларни қўлга туширмоқ қасдида, халқпарварлик қилган бўлиб, 
гўё қўшнилик ҳурматини сақлаб: «Уларни ҳимоя қилишни совет ҳукумати ўзининг муқаддас вазифаси 
ҳисоблайди», деган сўзлар билан тузоқ ичига дон сепмиш эди. Заҳардан шифо, тикондин гул умиди 
билан Турдиохун бой бошлиқ атоқли бойлардан бир қанчалари келажакдаги такдирларини ўз 
жаллодлари қўлига топширдилар. Ёширинча совет элчихонасига киришиб, улардан ёрдам сўраб: 
«Шаҳар эгасиз қолди, талон тарож, уруш талаш бу жойда кўпайгали турди, халқпарвар совет 
ҳукуматидан бутун халқ ёрдам беришини умид қилади», дедилар. Ўзлари кутиб турган бундай ёқимли 
сўзни англагач, қонуний равишда бўлсун учун, кўпчилик халқ тилидан талабнома суратида хат ёздириб, 
қўл қўйдириб олмиш эди. 
Бечора халқ, айниқса, ватандан йироқда бўлган, мол мулки, жой жумидан ажраб, сиёсий масъулият 
орқали ноҳақ жазога тортилган, бу ёзувчи каби қочоқлар учун энг оғир кунлар туғилмиш эди. Ҳар 
қандай онгсиз бўлишига қарамай, кўпчилик халқ Қўрғос сойи у томонида оғиз очиб ётган қизил 
аждарҳога ютилишдан қўрқар эди. Хиёл ўтмай, шу қўрқинчлик кунлар бошимизга келиб, 1934 йили 
январ ойининг охирларида «қўшниларимизни сақлаймиз», деган баҳона билан чегарада кутиб ётган, 
тўлиқ қуролланган совет аскарлари кира бошлади. Йўл бўйича қаршилик кўрсатганларни отиб, янчиб оз 
фурсат ичида Ғулжа шаҳрига кириб, уч дарвоза атрофида жойлашдилар. 
Бу ёкда эса Гасилинг тарафдорлари бўлган тунгонлар ва Жинг Шурин, Жанг Жундан қолган, 
чириган, эски чериклар иккига бўлиниб, ярими Ҳарамбоғда қолган, кўпчилик тунгонлар эса Тўпадўнгда 
Шинг Дубанга қарши, Хитой хунхўзолари ва оқ рус аскарлари билан урушмоқда эдилар. Қурол 
томонидан ҳар қанча етишмасликлари бўла туриб, тунгон фидойиларининг жонбозликлари орқали 
вақтлик бўлса ҳам, ғалаба қозониш умиди туғилмиш эди. 
Ҳаёт оламидаги ҳамма ишлар сабабга боғлиқ бўлгани учун кучлик, қуроллик, тартиб-интизомлик 
совет аскарлари кириши билан бутун ишлар ўзгара бошлади. Дастлабда бирлашган тунгон хитой 
аскарларининг маркази ҳисобланган Тўпадўнг устига тўхтовсиз совет тўпи отилғали турди. Бунга қарши 
ҳитойдан қолган эски қуроллари билан қайси куч чидаб тура олсин! 
Шунга кўра бутун ўриндаги тунгон аскарлари ва ҳам буларга тарафдорлар енгилиб, қочишга мажбур 
бўлдилар. Қизил аскарлар кириши билан хунхўзоларга ва бошқа ўз тарафдорларига етарлик микдорда 
қуроллар тарқатмишдур. Илгари тунгонлардан енгилиб, кўринмай қочиб ётган хунхўзолар ва ҳам ким 
бўлишига қарамай ҳокимият эгаси бўлса, шунинг юн-дисидан фойдаланган Дутов, Аненков қолдиқлари 
оқ руслар, қуролланган ҳолда кўчада йўлиққанларинигина эмас, уйдан уйга изғишиб юриб 
тунгонлардан топқонларини қўймай ўлдирдилар. 
Сўздан сўз чиқар, ҳозирги тарихимиз 1969 йили бўлиб, бундан 48 йил илгари тунгон қишлоғи 
Қорақўнғиз масжидида турганимизда, тунгон оғайниларимиздан советга қарши қўзғалган Қораболта, 
Оқсув воқеаси сабаблик бир қанча кишилар қочиб келмиш эдилар. Худо сақлаб уларни зиён-заҳматсиз, 
эсоn омон узатиб юборган эдим. Бўлган воқеа бу китобнинг бошида ёзилиб ўтилди. Бу икки воқеа 
орасида шу қадар узун йиллар ўтгандан сўнгра, биз билан бирга Ғулжага ўтган тунгон оғайниларимиз 
устида яна шу каби қўрқинчли кунлар бўлиб ўтмиш эди. Шундоқки, Ғулжада Тўрам маҳалласида 
ўлтирган қўрамиз ташқарисида ва маҳалла масжидида Сўқулуқ ва Пишпекли тунгон оғайниларимиздан 
оз деганда 20 кишини асрамиш эдим. Худо сақласа бало йўқ дегандек, йўқса, тунгон излашган хунхўзо 
ва оқ рус аскарлари эшик олдимизга неча йўл «давай»лашиб, баъзилари девордан ошиб тушмоқчи 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling