Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
64
ва унинг ортида кимлар мўралаб ётқанини қайдин билсинлар! Маккорлар тарафидан атайин ташкил 
қилинган фитначи иғвочиларнинг сўзларига тездан алданиб, «Гужунг урушидан олинган ўлжа мол, 
қурол жабдуқларни ўртада баробар бўлмади, эскиларини қолдириб, янгиларини ўзлари олишди», деган 
фитна сўзлар баҳона бўлиб, уйғур тунгон мусулмонларининг иттифоқлари бузила бошлади. 
Ҳақиқатда эса, болани отадан ажратқудек бузғунчи сеҳрчилар илҳоми билан Хўжаниёз, 
Момутсилингларнинг мияларига мансабпарастлик ўрнатилмиш эди. Бирлик иттифоқлик устида ичган 
қасамлари, кўтарган Қуръонлари қаёқларда қолди? Шунга қараб ҳурматини сақламадилар. 
Англашимизча Гасилинг ўртага киши қўйиб, «Улар келсунлар, кўришиб сўзлашайлик, орамиз бузулғудек 
бизлардан бирон иш ўтгани йўкдир, атрофимиздаги кофир душманларимиз бутунлай ўраб турган 
шундай оғир кунларда биз мусулмонлар ўзаро бирлик, иттифоқимизни йўқотсак, Қуръон ҳукмини бузиб 
динимизга хиёнат қилиб, ўз қўлимиз билан ўзимизни ҳалокат чуқурига ташлаган бўламиз», демишдур. 
Шу ўхшаш сўзлар билан ораларидаги қасам ичишиб, Қуръон кўтариб қилишган аҳду паймонларининг 
бузулишини эскартиб, буларнинг ортидан қандай ёмон кўнгилсиз ишларнинг келиб чиқишини кўрсатиб 
чақирса ҳам, улар қабул қилмаганлар. 
Сўз шу ерга етганда, 
ўтмишдаги ислом уламоларимиз ўрталарида мунозара майдони бўлган ҳақиқий 
иймон, тақлидий' иймон масаласи кўнглимга келмиш эди. Тақлидий иймон Тангри олдида мақбулми, ё 
мақбул эмасми? деган савол устида тўхталишиб, бу ҳақда кўп баҳс-мунозара қилмиш эдилар. Узун 
текширувлардан сўнг, «Тақлидий иймон зоҳир шариат олдида дунёлик ҳукмлар учун қабул қилинса ҳам, 
ҳақиқий иймон бўлмаганликдан Аллоҳ қошида мақбул эмас», дедилар. Ҳақиқий иймонлик одам худо ва 
расулни ўртага қўйиб онт ичиб, Куръон кўтариб ваъда берган бўлса, бундай улуг аҳдни бошига ўлим 
қиличи келса ҳам бузмайдур. Агар бузар экан, ундақ одамнинг иймони юзаки, ҳали кўнглига кирмаган, 
тил учида бўлиб, мунофиқлик аломатидур.
Агар ҳақлик киши кўнглига киргани рост бўлар экан, ботиллик белгилари ул одамдин, албатта, 
йўқолгусидир, чунки иймон нури ёритган кўнгил ичида куфр қоронгусининг туриши кундуз ёруги билан 
кеча қоронгулигининг бирга бўлиши демакдир. Улар нифоқ ва жаҳолатлик касофатидан душманларига 
алданиб, арзимаган, бўлмаган ишлар баҳонаси билан ўзаро бирлик иттифоқларини буздилар. Шунинг 
натижасида бўлаётган озодлик инқилобий ишларига ҳам қаттиқ зарба етмиш эди. Булардан халқнинг 
кутган тотлиқ хаёлий умидлари ҳам узилди.
Шу воқеадан кейин 1931-1932 йиллари яна учта катта ҳодиса содир бўлди. Ул кунларда мен Ғулжа 
шаҳрида бўлганим ва бу ҳодисалар ҳақида тўлиқ маълумот йўқлиги учун ҳар бирини айримча тартиби 
билан ёзишга имконият бўлмади. Шунинг учун у воқеаларни илгари кейин бўлса ҳам, ёзиб ўтишга 
мажбур бўлдим. 
1. Юқорида айтилганича, совет Русиясининг сиёсати Шарқий Туркистон Уйғуристонни ҳам Ўрта 
Осиёдаги Ўзбекистон ва бошқа ясама «стон»ларга ўхшатиб, ўзига қўшиб олиш эди. Бироқ, бу ишни 
юзага чиқариш учун, энг аввал узун йиллардан бери давом этиб келаётган хон даврининг қолдиғи, 
Жанг Жун ҳукуматини ўртадан кўтариш лозим эди. Шунга кўра Кремл маккорлари ҳаммадан илгари бу 
ишни бажариш чорасига киришдилар. Ўз ўзидан чириб, йиқилишга яқинлашган Хитой истибдод 
ҳукумати эса буларга қаршилик кўрсатиш у ён турсин, ўз жонларини қутқазиш учун Урумчидаги совет 
элчихонаси бўсағасига бош қўйиб, омон қолмиш эди. 
У вақт японларнинг даҳшатлик ҳужумлари остида бутун Манжурия ўлкасидан ажраб, бошқа жойлари 
тахдид қилинаётган Чан Кайши ҳукумати томонидан ёрдам умиди бутунлай узилмиш эди. Шунинг учун 
элчихона маккорлари ишлари қулайлашиб, Жанг Жун ҳукуматини ўзлари орқали қочишга мажбур 
қилдилар. Шундоқки, Жанг Жун 1933 йили қаҳратон қиш совуғи, январ ойида Чўчак йўли билан қочиб, 
Русия орқалик марказий Хитойга кетди. Бунинг сўнггида Гужунг урушида ғалаба қозонган Гасилинг, 
Хўжаниёз, Момутсилингларни юқорида айтилганича, иттифоқликка келтиролмагач, Урумчида бўлаётқан 
ўзгаришлардан фойдаланмоқчи бўлиб, марказни қўлга келтириш учун, Урумчига ҳужум бошламиш эди. 
Совет Русияси элчихонаси маккорлари буни кўргач, ишлатмоқчи бўлган макp ҳийлалари бузилиб 
кетишидан қўрқиб, қаттиқ ҳаяжонга тушмиш эдилар. Чунки, бу ердан Жанг Жун қочгандан сўнгра совет 
консули ёрдами орқалик янгидан ҳукуматни қўлга олган Шинг Дубан, Гасилинг ҳужумини қайтарғудек 
кучга эга эмас эди. Шунга кўра ўз мақсадини қўлга келтириш учун марказдан ёрдам сўрагач, ёширинча 
олдиндан тайёрлаб қўйилган ва чегарада турган совет ҳарбий кучидан керагича киргиздилар. 
Замонавий қуролланган аскарий кучга, одатдагича қуролланган Гасилинг аскарлари қандай қарши 
турсин! Шундай бўлса ҳам, «Фийсабилиллоҳ» сўзи ёзилган, кафан ўрнида либослик кийган, қаҳрамон 
Гасилинг қўмондасида бўлган, фидойи мусулмон аскарлари Урумчи остонасида, айниқса, Сонжи, Қутуби 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling