Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
60 хонлар замонларига кўра энг қизғин кўринган шикор ови ўтказар эканлар. Ғулжада марҳум Саидҳожи оғайнимиз меҳмон чақириб, уйига чиққанимизда Қойнуқ томонидаги эскидан қолган Олтунлиқ ҳаробаларини, юқорида ёзилган сувсар кўлларини кўриб, улардан анчагина тарихий маълумотлар олиб, яхши таъсирланмиш эдим. «Фасийрув фил арди фанзурув осороллоҳ», яъни «Ер айланиб саёҳатп ҳилинглар, унда учраган нарсаларга ибратп кўзи билан қараб фойдаланинглар», деган Қуръон амрича, ҳимматплик илм эгалари, миллатпсевар Ватпан ўгиллари имкониятп борича ички тпашқи, айниқса, хорижий мамлакатпларни сайр саёҳатп кқлиб, улардан ҳар ёқлама ибратп олишлари, албатта, лозимдур. Бошқаларни кўриб уйгонмоқ, улардан улгу олиб ҳимматплари қўзжлмоқ каби ишлар эса, инсониятп оламида бўлиш имкониятпи бордур. Аммо советп тпупрогида яшовчи эрксиз инсонлар бу каби улуг неъматплардан маҳрум. Давлатп жосусларидан бошқа ҳеч кимга чиқиш рухсатп этпилмайди. Яна бу ўлканинг ирмоғи ҳисобланган Или дарёси эса, сув кўпайган кунларида Сирдарё чўнглиғича бўлиб, бошқа вақтларда ҳам ундан кемасиз ўтиш мумкун эмасдур. Бу сувнинг боши уч оролга бўлинган бўлиб, биринчиси Текас тоғлари, Ғулжанинг жануб томонида; иккинчиси Кунас, тўғри шаркда; учинчиси Қош, шарқ-шимолдадир. Шу уч орол тоғларидан тўкилган уч ирмоқ қўшилғач, Или дарёси ҳосил бўлади ва тўғри ғарбга қараб оққан ҳолда Болқаш кўлига қуйилади. Жаҳонгир Чингиз давридан бошланган давлат эгаларига Или ўлкаси, Олмалиғ шаҳри марказ пойтахт бўлгани учун, у ҳоқон авлодлари даврида бу жойда атрофдан келган ислом уламолари ҳам оз эмас эди. Айниқса, Чиғатой баҳодир ўзи ислом динига кирмаган бўлса ҳам, уни яхши кўрганликдан бошқаларга тўсқинлик қилмаган, узоқ яқиндан келувчи уламоларга ҳурмат кўрсатилар эди. Шунинг учун «яхшилар сийланган ерда йиғилади» дегандай, атрофдан келган олимларга Олмалиғ шаҳри марказ ҳисобланмиш эди. Ғулжанинг ғарбий жанубида «Хўнуқой мозор» деган қишлоқ бўлиб, машҳур имом Саккокий қабри шу ерда деб онгламиш эдим. Бу кишининг вафоти 626чи ҳижрияда бўлганига кўра, Чиғатой баҳодир даврига тўғри келади. Яна болосоғунлик «Суроҳ» тарихий асар эгаси Жамол Қарший Олмалиғ хони саройида илмий хизмат кўрсатиб турганини ўз саёҳатнома китобида ёзмишдур. Ялпи Или тупроғи эса, ҳар турлик деҳқончилик, чорвачилик ишларига тўлиғи билан эл беришликдур. Айниқса, буғдой экинида энг бўлиғи бирга юз йигирма келтирганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Олмалиғ атрофлари эгизлиги Ҳимолай тоғларидан кейинги Тян-Шан, Хонтангри улуғ тоғлари билан ўралғанлиқдан, дунё бўйича кенгликда биринчи оталган Юлдуз, Қундуз, Кунас унинг узоқ яйловлари ҳисобланади. Шу каби Текас, Тўққизтара, Муҳуржирғалан, Кўкяйлов, Тўраяйлов деган кўрса кўз яйрайдиган ерлар эса, Олмалиғ атрофини ўраган яқин тоғ яйловларидир. Тарихларда турк бешиги аталган Болосоғун, Иссиққўлнинг тоғларида Сўнгкўл, Манокелди, Махмал, Сусамир деган яйловлари бўлса ҳам, Олмалиғ яйловларига кўра торликдан бошқа яна сиёсий томонларига кўз солиб, Чингиз авлоди ҳукумат пойтахтларини Жунғория маркази Олмалиғда курмиш эдилар. Бу ўлканинг жуғрофий томони эса, шарқдан Ғўбий чўли, ғарбдан Олтунэмар тоғлари, жанубдан Тян-Шан Муздовони, шимолдан Олтой тоғлари билан чекланади. Бунинг сиёсий томони: қорахитой Гурхондан бошқа, турк улусининг биринчи ҳоқони Ўғузхон давридан бошлаб ХУШ асрга келгунча, Туркистон ҳоқонлари шарқда Хитой, ғарбда Турон, Эрон, Бағдодгача; шимол ва жанубда Қозон, Булғор, Афғонистон, Ҳиндистон мамлакатларига ҳукмрон эдилар. Ўрта асрлар ўтиб, Оврупода илм маданият кўтарила бошлангач, Куръон ҳукмича улардан улгу олиб ўрганишимиз лозим эди. Йўқ, унга қарши ҳар ёқлама илм маърифатдан ортда қолгач, бутун мамлакатимизга, жаннат мисол она Ватанимизга дини, тили бошқа босқинчилар келиб бўлди. Ёлгизоқ ватанимиз, ҳокимиятимиз эмас, қачонки халқ тақдири бутунлай коммунистлар қўлига ўтти эрса, эрк ихтиёрларидан бутунлай ажраган ҳолда ҳеч ким нафақат болачақа, балки ўз қора бошига ҳам эга бўлолмай қолди. Энди бундан бирдан бир қутулиш чораси эса, замонавий илм фанларини тўлиги билан қўлга келтириб, қуролланган сўнггида вақти келар экан, Куръон бошчилиги остидагина мусулмонлар онглиқ равишда қутулиш ҳаракатларини қилар эканлар, ана шундагина ўзларини бу балодан кутқаза оладилар. Бундай ишларда эса аввал Қуръон кўрсатган йўл бирлик, иттифоқликни яхши сақламоқдур. Иккинчиси душманга қарши турганда ўлимдан қўрқмасликдур. Ҳеч бир инсон дунёда абадий яшамайди. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling