Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
57
ишга ярамлик киши эмас эди. Хаиқарлик хонлари ўзларига қўшилиб ёрдамчилари бўлгач, 
унга суянишиб, киши айтишга жирканарлик зулм, хиёнат ишларини қилишга киришдилар. 
Бироқ улуғ хон томонидан вазирлик мансаби берилган султон Темур ёшлигидан тортиб 
диёнатпарвар, адолатсевар бўлгани учун қаттиққўллик билан уларни бу зулмларидан қайтаришга 
турди. Темур султоннинг инсонпарварлик билан қилган бу ишига у ахмоқ золимлар чидаёлмай, унинг 
устидан йўқ туҳматлар қилишиб, «Темурнинг бизга бўйсунғуси келмайди, кўп ишларда бизга тўсқинлик 
қилади, у ўзи хон бўлғуси бор, бутун мамлакат халқи уни яхши кўриб ёқлайдилар. Улуғ хоннинг кичик 
хон ёрлиқларига эътибори кам бўлганлиги сабабли бизнинг ишларимиз кўп олға кетмаяпти», дейишиб, 
шунга ўхшаш, хоннинг ғазабини қўзғайдиган сўзлар ёзилган ҳолда пойтахт Олмалиғга арз туширмиш 
эдилар. Буни кўргач, Тўғлуқ Темурхон шарқдаги чингизий хонлари ичида биринчи бўлиб исломни қабул 
қилган диндор, ақллик киши бўлса ҳам, Ўрта Осиё хонлигини қўлдан чиқармаслик учун, ақлга қарши 
ўлароқ, Темур султоннинг ўлимига буйруқ юборади. 
Бу хат янгидан иш бошлаган Темур султон қўлига тушиб қолади. Бунинг устига ваҳшиёна равишда 
қили-наётган мўғуллар зулмига чидаёлмай бутун Бухоро, Фарғона уламою машойихлари: «Агар 
бизларни Тарағай баҳодир ўғли Темур мўғуллар зулмидан қутқарар экан, биз унинг бошига тож 
қўндириб, олтин тахтга миндирган ҳолда ўзимизга шаръий подшоҳ кўтарамиз», деган бутун халқ 
тилидан шаръий фатво чиқариб, Темур султонга топширмиш эдилар. 
Бунга кўра бу жаҳон қаҳрамони, ислом оламининг улуғ қўмондони, буткул турк улусининг 
фахрланарлик буюк султони, Қуръондаги «Аллоҳга ва унинг пайғамбари Муҳаммадга ва ҳам 
ўзинглардан бўлган подшоҳларга итоат қилинглар», деган Аллоҳ ҳукмича, Туркистон ва бошқа 
бўйсунған мамлакатларга ҳақиқий шаръий ва қонуний подшоҳ эканлиги шак шубҳасиздир. Буюк 
воқеалар орқалик бу қаҳрамоннинг бутун оламга атоғи чиқиб, донғи кўтарилиб, бутун дунё халқи 
тилларида унинг тарихи достон бўлгандур. Ўзининг кимлигини танитиб, унинг ким эканлигини 
билдирувчи туркий тилида ўзи ёзган «Темур тузуклари» ва бошқа қонуннома асарлари эса бу 
қаҳрамоннинг қандайин улуғ доҳий эканлиги учун, энг кучлик гувоҳлардир. Шундай бўлғач, қайси бир 
кишилиги йўқ, ўз шарафини билмаган, бу гавҳарни қора тошдан ажрата олмаган олчоқ одамлар, 
маданият ташландиқлари, инсофсиз ёлғончи ялоқчилар, ўзларининг ифлос таъна тилларини бу 
қаҳрамонга теккизиб, унга зиён еткиза оладилар?! 
Б а й т: 
Жарқаноқ йўқ дер экан ёғду қуёшнинг нурини,
Қанча кўп айтганларидан нури кам бўлмас қуёш.
Кўрлар бозорида йўқдир сўровчи сурмани
Дарди йўқлардин топилмас кўзларида томчи ёш. 
Аслида жавҳар кўран эрмас экандур ҳар киши,
Қайда билгай парқини гавҳармидур ё қора тош.
Илму ҳикмат дурларини сочма нокас олдида,
Кирма, ул мажлисгаким, ифлос оёғлар бўлса бош. 
Гул ҳиди сассиқ эмиш ўсроқ қўнғизлар бурнига,
Сўзи сассиқдан йироқ юр, хоҳ қаридур, хоҳи ёш.
Узма умидни Соғуний, етказур Тангрим сани
Тарқалур олам аро бир кун ҳақиқат бўлса фош. 
Илгари кейин менинг бу китобимни ўқувчиларга маълум бўлғайким, Темур султонни ёқлаб 
юқоридаги сўзларни ёзишимнинг сабаби шулки, жаҳонгирлар бошлиғи қаҳрамон Темур султон 36 
йиллик салтанат даврида, қисқача бўлса ҳам қондурғудек ўз таржимаи ҳолини ёзмиш экан; унга 
қўшимча қилиб давлат тутиш тартиблари, аскарий ясоқинтизом қонунлари тўпламини ҳам ёзиб, уни 
«Темур тузуклари» деб атамишдир. Темур томонидан ёзилган бу асар, аслида, ўз тили туркча ёзилган 
бўлса ҳам, сўнгги Бобур авлоди замонларида форсчага таржима бўлмишдир. Бу «олтин китоб» ўз 
замонасига кўра сиёсий, ҳарбий ясоқлар қонунномаси бўлганлиқдан, Темур шаҳзодалари уни 
қизғанишиб, ёшириб сақламиш эдилар. Тахт талашган шайбонийлар темурийларни енгандан кейин, 
мирза Бобур подшоҳликдан ажраб, хазиналарини ташлаб қочган бўлса ҳам, унга раҳматлар бўлсин, бу 
китобни у душман қўлида қоддирмай олиб кетмиш экан. Бироқ Ҳиндистонда узун йиллар давлат тутган
унинг набиралари турк тилини унутиб, мажбурий равишда урду, форсий тиллик бўлганликлари учун 
боболари Темур султон асари «Темур тузуклари»дан фойдаланмай қолмиш эдилар. Шунга кўра, бу 
китобни у авлоддан қайси бирови экан, форсчага таржима қилишга буюрмиш эди. 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling