Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
55 ажралди, демак, инсонлик ҳаққини сақлаёлмай, ҳаёт оламида бошқалар ҳисобига яшаётганликдан инқирозга учраб, тарих юзидан бутунлай ўчирилди демакдир. Энди бунинг бирдан бир чораси диний ҳислари йўқолган бўлса ҳам, миллий ҳисларини сақлаш учун турлик йўсинда она тил адабиётларини кўтариб, илмий тиллар қаторига етказишлари лозимдир. Шу сафаримда чегарага еткунчалик оч ялонгоч болаларга, ориқ туяга юкланган орқада очликдан гандираклашиб пиёда юролмай кетаётган эр хотин қозоқ оилаларига йўл бўйлаб кўп учранган эдим. Ўша вақт улардан қаттиқ таъсирланганим учун чегарадан ўтгач, уларни эслаб, кўрган аҳволни ёзишга мажбур бўлдим. Шу билан Курадан чиқиб, Ғулжа томонга қараб йўлга тушдик. Тахминан 25 чақиримча юриб, Ғулжага яқинлашиб қолганимизда, Баёндой шаҳри ҳаробаси ёнидан ўтишга тўғри келди. Бу шаҳар эса Кошғарда 12 йил ҳукм сурган 1270 тарихи ҳижрийда, бутун Шарқий Туркистон ўлкасини Хитой босқинчилари қўлидан ажратиб олиб, уйғур турклари томонидан хон кўтарилган Ёқуббек оталиқ даврида ҳароб бўлмиш эди. Шундоқки, Уйғуристон Олтишаҳардан Или ўлкасига аскарлик хизмати учун Хитой хони буйруғи билан мажбурий равишда кўчириб келтирилган уйғур таранчилари, хитойларнинг зулмларига чидаёлмай тунгон мусулмонлари билан бирлашган ҳолда, золимларга қарши қўзғалмиш эдилар. Охирида бирлашган мусулмонлар иттифоқлик шарофатидан золим хитой аскарларини тор мор келтириб, миллий ҳукуматларини қурмиш эдилар. Буёқдан Ёқуббек оталиқ жанубий Олтишаҳарни Хитой босқинчиларидан тозалагач, шимолий томондаги Жунғория маркази ҳисобланган Урумчи шаҳрини, иттифоққа келмаган, сулҳга унамаган жоҳил тунгонлар билан урушиб, ғалаба қозонгандан кейингина қўлга келтирди. Сўнгра, шимолий томондан келиб, бутун Ғарбий Туркистонни босиб олган чор Русиясига қарши сиёсат қўллаб, Ғулжа ҳокими таранчи Қорасултонни бирлик иттифоқликка ундаб, элчи юбормиш экан. Бу жоҳиллар бошлиғи ўзининг онгсизлигидан асосий мақсадни тушунмасдан, рад жавоби билан уларни қуруқ қайтаради. Йўқ эса, оталиқ талаби билан ўша вақтдаги Туркия султони Абдулазиз халифа томонидан юборилган олти нафар турк афандилари уйғур, ўзбек ўғилларидан тузилган отлиқ аскарларни бутунлай янги интизом остига олмиш эдилар. Ёқуббек оталиқ Ҳиндистон маликаси Англия қироличасига икки қайта, Туркия султони халифа Абдулазиз ҳазратларига итоат билдириб бир маротаба, элчи юбормиш эдилар. Бунинг натижаси бўлиб, ўзининг манфаати учун қиролича томонидан биринчи навбатда 10 минг, иккинчи навбатда эса 24 минг пистонлик милтиқ соврун берилмушдир. Халифа томонидан эса, оз кўп уруш қуроллари ва аскар ясоқлари билан ҳарбий хизматларни йўлга қўйиб тартибга солиш учун, юқоридаги афандилар келмиш эдилар. Мана шулар орқалик отлиқ, оёқ аскарлар ва бошқа бутун ҳарбий ишлар турк аскарлари тартиблари бўйича тузилмиш эди. Шу сабаблик ўзларидан қанча кўп ортиқ қарши аскарларни енгиб, оз фурсат ичида Урумчи шаҳрини қўлга келтурдилар. У ердан ўтгач, Қутубий, Сонжи, Монос, Шихуга яқинлашганларида бунга қарши шошилинч равишда Олмота губернатори қўмондасида чиққан чор Русияси босқинчилари Ғулжани босиб оладилар. Шу билан қанча мусулмон қонлари бадалига янгигина қурилган давлат асосан иттифоқсизликдан руслар билан бир тўқнашишга ҳам ярамай заволга учрайди. Энди, устида шунчалик тарихий сўзлар ёзилишига сабабчи бўлган Баёндой ҳаробасидан ўтканимиздан сўнгра, шаҳарга қарашлик Дўнгмаҳалла билан Қўрғонтепа Кура дарвозаси остига келдик. Ўрта аср турмушларини эскартадиган, хитой одатларига кўра шаҳар атрофи беш олти метр эгизликда (баландлик) тупроқ қўрғонлар билан ўралиб, тўрт томонидан тўрт дарвоза қурилмиш эди. Дарвоза ташқарисида от туёғи ботқудек балчиқ кўрмаган бўлсак ҳам, дарвозадан киргач, тиззадан юқоригача сассиқ, қора ботқоқ кечиб, шаҳар ичига кирдик. Сўнгра сўраб суриштириб, бир ерда туғилиб, бир кентда ўсган Тўқмоқдаги ўз маҳалламиздан кетишган уйғур Олмозбек ҳожи ўғиллари Турдохунбек, Қурбонтай қори уйларига келиб тушдик. Уй эгалари бошлиқ зол тўлган одамлар югурганларича чиқишиб, бизни қарши олдилар. Қарасам, шунча кўп кишилар ичида бирови ҳам ёт эмас эди. Тўқмоқлик, қоракўллик кўриб, билиб юришган ўз оғайниларимиз эканлар. Киши танг қолурлик ишдурким, менинг тўғримда қайғуришиб, сўзлашиб ўлтиришган вақтларида сўзлари ҳали тугамай туриб, устиларига келган эканмиз. Мени кўргач, барилари ҳожидан келган оталарини кўргандай бўлиб қувонишиб кетдилар. Айниқса қоракўллик уйғурлардан Иброҳимохун оқтосма, яна бирови оти эсимдан чиқмиш, отушлик савдогар йигит. Бу эса Тўқмокда турган чоғида кезик касалига мубтало бўлган ва менинг тажрибам сабабли шифо топган экан. Бошимда эски қулоқчин (телпак), усти бошим ҳароб, оёғимда ишламчи (ишчи) этиги. Мени бу ҳолда кўргач, ичлари оғриганликдан кўнгиллари қайғуриб, кўзлари ёшланмиш эди. Кўришмаган, қулоқ ошиқ дўстларимиз ҳар ерда кўп бўлгани учун, менинг келганим буларга байрам |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling