Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
59
атағи чиқариш учун ўрду сарой соқчиларидан ҳар бирини юзтадан икки юз қалмоқ кезиклашиб (галма-
галдан) кўтарган ҳолда Самарқандга етказмиш эди. Ўша кундан бошлаб, тароқ кўтарганлар тарамочи, 
сирға кўтарганлар сирғали деб аталиб қолди. 
Шу кунларда ҳам Самарқанд шаҳри атрофида «Сирғали», «Тарамочи» номида икки уруғ ўзбеклар 
яшамокдадир. Яна Чингиз замонида устига тахт ўрна-тилган, халқ оғзидаги тарихий оқтош, 
кўктошларни, ҳар бирининг ўзига лойиқлаб ясатилган араваларга солдириб, уларни ҳам Самарқандга 
келтирмиш эди. Англашимизча, оқтош Самарқанд Темур ўрдусида шу кунга давр сақланиб келган бўлса 
ҳам, кўктош, Самарқанд руслар томонидан босиб олингач, уни Темур султоннинг тахти ўрнида кўришиб, 
Петербург музейига юборилган деган хабарни англамиш эдик. Ҳар қандай бўлар экан, Ўзбекистон 
музейхоналарини зийнатлашга лойиқ тарихий эсдалигимиз бошқа аҳамияти қолмаган бўлса ҳам, ўз 
эгалари қўлида бўлиши лозимдир. 
Яна ўз сўзимизга келайлик. Ғулжага келганимизда тушган кишимиз эса, бизнинг бир юрт, бир 
маҳалла қадрдон оғайнимиз бўлгани учун, бу ердан бошқа ёққа чиқишга розилик беришмади. 
Буларнинг розилигига қараб, ярим йилга яқин шуларникида туриб қолдим. Қарасам, совет Русияси 
томонидан у ерга ҳам ҳар ёқлама иқтисодий тузоқлар қўйилиб, сайёдлик тўрлари ҳар қадамда 
тортилмиш экан. Даҳрийлар давлати қурилган кунидан бошлаб, мен Ғулжага ўтган 1931 йилгача сиёсий 
томондан бутун совет халқи чексиз оғирчиликлар кечирган ҳолда, иқтисодий томондан ҳам энг қаттиқ 
қисмчилик кўрмоқда эдилар. Шунга қарамай, иқтисодий борлиқ нарсаларини кўз бўёв қилиб, атрофга, 
айниқса Ғулжага чиқармиш экандир. 
Энди бу ерда яшовчилар эса, кўпчилиги уйғур мусулмонлари бўлиб, булардан ташқари тунгон, 
қирғиз, қалмоқ, қозоқ, шива, сулун, оз бўлсалар ҳам бу ёқдан борган ўзбек, ўрис, нўғай қочоқлари бор 
эди. Бу мусулмонлар ичида нўғойлар, кўпчилиги диний томондан бор йўқ орасида бўлсалар ҳам, 
замонавий тушунчаларга эга кишилар эди. Қолганлари чеклик маълумот эгалари, уч тўрт кишидан 
бошқа бошдан оёқ барчаси қора ботқоққа ботмиш эдилар. Айниқса, шу ёқдан борган кўнгли кўр ўзбек 
бой савдогарлари ҳеч нарса кўрмагандай бўлишиб, парвоналар каби савдо «олови» атрофида 
айланмоқда эдилар. 
Шундоқки, ислом шариатида ароқ ичиш мусулмонларга қандай ҳаром қилинган бўлса, ундан 
фойдаланиб тижорат қилишлари ҳам, қатъиян ҳаром қилинмишдур. Ғулжага келганимизда англамиш 
эдик, советдан ўтган моллар ичида энг кўп фойда чиқадиган нарса ичимлик экандур. Шунинг учун 
ҳаромхўр бой савдогарлар буни кўрганда бошқа молларга қарамай, оз ҳалолдан кўп ҳаромни ортиқ 
кўришиб, шунга киришганликдан кўпларининг қилган тижоратлари ҳаромга айланмиш эди. Ахири «Ал 
ҳабийсоту лил ҳабийсин», яъни «палит палитга? деган Қуръон ояти мазмунича, узундан бери йиғилиб 
келган ҳаром моллари, ўз лойиғи ҳаромхўрлар оғзига тушиб тугади. Қуръон-да: «Инноллоҳа ло 
йуғоййиру моби қовмин ҳатто йуғоййиру ма би анфу сиҳим», яъни «Бир миллат ўзларига юкланган 
Аллоҳ ҳукмини ўзгартмагунча уларга берган неъматни Аллоҳ улардан олмайди», демакдур. Қисқаси, 
қилма деганни қилиб, қил деганни қилмаганлар, Аллоҳ ҳукмини бузиб ўзгартирувчилардур. 
Яна ўз сўзимизга келайлик. Или ўлкаси Чингиздан илгари Гурхон даврида кўп ободон бўлганлиги 
тарихлардан ва ҳам илгари бузулган шаҳарлар ҳаробаларидан кўриниб туради. Ғулжа шаҳри атрофида 
бир неча ҳаробалар бордирким, эскидан қолган ҳар турлик олтин асбоблар, танга тиллалар кўп 
чиққанликдан ерлик халқ у ерларни Олтунлиқ деб атайдилар. Шу кунлари бўлса ҳар ёкдан, айниқса, 
ичкари Хитойдан келувчилар қазишиб, бу ерлардан кўп нарсалар топиб олмокдалар. 
Бу орадан 80 неча йил ўтиб, Гурхон давлати йиқилиб, бу ерлар ҳароб бўлган сўнггида, Темурийлар 
даврига келгунча, узоқ йиллар чингизийларга марказ пойтахт бўлганлигини ёзмиш эдик. Бироқ, бу тахт 
эгалари Чингиз авлодининг биринчи ҳоқони Чиғатой баҳодир бошлиқ, энг сўнггиси Тўғлуқ Темурхонга 
келгунча, шу оиладан ўтган бошқа ҳоқонлар каби Оқсарой, Кўксарой ясатиб, унда тахт қуриб 
ўлтирмасдан, илгариги кўчманчи турклар одатича, кийгиздан ясалган оқ ўтовларда Ўрду қуриб 
ўлтирмиш эдилар. 
Ёзги, кун исиган чоғлари ҳашаматлик Оқ ўрдуларини Хонтангри (Ҳозирги Борохоро тоғ тизмалари) 
тоғларининг кенг яйловларига кўчирган бўлсалар ҳам, қиш кунларини шу пойтахт Олмалиғнинг оддий 
уйларида кечириш уларнинг одатлари эди. Шунинг учун Қўрғосдаги Тўғлуқ Темурхон қабри устига 
ясалган пештахтадан бошқа, эскилик асарларидан кўзга кўрингудек нарса йўкдур. Ғулжадан 20 
чақиримча жанубий кун чиқиш томонидаги қамишлик тўқай ичида айланаси 15 20 гектар келгудек 5 6 
ясама кўлларнинг ўрни кўриниб туради. Булар эса ўз даврида ўтган турк, мўғул хонлари томонидан 
қаздирилмиш экандур. Ғоз, ўрдак каби турлик сувсар ов қушлари сувга тушганда кўл айлана чопишиб, 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling