Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
65 оралиғида кучлик, қуроллик босқинчиларга қарши қирқ кун давомида кўрсатган чидамлиқ қаҳрамонлиқлари тилларда достон бўлмишдур. Имконият борича куч қудратларини қўллаганликлари учун, Аллоҳ улардан, албатта, рози бўлғусидур. Сўнгра табиат оламининг қонунига мувофиқ, ғалаба сабаблари етишмаганликдан, бу қаҳрамонлар охири чекинишга мажбур бўлдилар. Шу орада Курадаги (Ғулжа билан Суйдунг орасидаги шаҳар) 5-10 минг хитой аскари қўмондони Жинг Шурин Урумчида Жанг Жун ҳукумати қамал остига олинганлигини онглагач, ёнбошида мўралаб пойлаб ётган кучлик душманидан хабари йўқ, сиёсий кўрлигидан ўз ҳолини чоғламай, Жанг Жунга ёрдам қилиш учун 5 минг аскарни олиб йўлга чиқмиш эди. Дохи ёнгза ва Жингдан ўтар ўтмас, Жанг Жун қочиб, Чўчак орқалиқ чегарадан ўтиб кетганлигини эшитгач, 5 10 кун сарсон бўлиб йўлидан қайтмиш эди. Булар қайтиб келгунча, Қўрғос чегарасидаги қизил сеҳрчилар бутун ишларини бажариб, кераклик ўринларни нишонлаб қўймиш эдилар. Урумчи, Ғулжа икки ора алоқалари бутунлай узулганликдан: «Гасилинг аскарлари ғалаба қозониб, Урумчини олмишдур; яқин кунларда Или ўлкасига ҳам қадами етса керак», деган ҳар турлик ёлғон яшиқ ташвиқот хабарлари кўпайгали туради. Ниятлари Гасилингга ёрдам етказиш бўлса керак, тунгон қора 6отирлари бош бўлиб, ҳар томондан ерлик халқ бош кўтаргали турадилар. Совет Русияси зулмидан қочиб ўтган ҳар ерлик тунгонлар ҳам уларга қўшиладилар. Ҳамма фитна-фасод ишларини уюштириб, ўз сиёсатини ўринлатиш учун ҳар ёқлама ҳийла макр, тўр тузоқларини торттириб, пайт кутуб пойлаб ётган совет Русияси ўз мақсадларини тездан қўлга келтириш учун, керак асбобларини тайёрламиш эдилар. Шундоқки, кўринишда Тўрбоғатой оқ русларидан ясама 600 чамали қизил аскар, Уримчида Жанг Жун ўрнини эгаллаган Шинг Дубан томонидан, Курага келтирилмиш эди. Яна шу қаторда 42 пост чегараси орқалиқ ўтган ёширин сонлик қизил аскарлар эса телефон симларини судрашиб, душман қаршисига келаётган ҳарбийлар каби, тўлиқ қуролланган ҳолда тайёр турмиш эдилар. Асли кутилган мақсад эса, Или ўлкасида биринчи аскарий марказ ўрнини олган Кура қалъасини бузиб, Жанг Жун таянчиси аскар бошлиғи Жинг Шуринни қўлга тушириш эди. Шунинг учун хитойларча энг кучли ҳисобланган 6у қалъанинг шимолий дарвозаси остига ёширинча портлағич қўйиган эди. Устида арава юргидек қалинлиқда бўлган сапил дарвозасини, ҳар икки тарафидаги тўпхоналари билан, ҳавога кўтариб парчалаб ташламишдур. Бунинг устига ҳайбат кўрсатиш учун, совет Русияси замбаракларидан отилган ўқлар қалъа ичига тушганидан ташқари, момақалдироқ каби гуркураган аэроплан Кура шаҳри устидан икки уч айланмиш эди. Бунга қарши апиюнчи хитойлар, хон даври қолдиқлари бўлган у кундаги эски қуролларини кўтаришиб, фил олдидаги пашшадек бўлиб, қандай қарши тура олсинлар! Чунки, ҳаёт оламининг қонуни бўйича инсон ишлари бутунлай сабабга боғлиқдир. Буни тўлиғи билан қўлга келтирмаганлар, майли ким бўлсин уни эгаллаб қўлга келтурганларга, бош эгишга мажбур эдилар. Шунга кўра, Жинг Шурин кучлик душманига қарши туришга ожиз қолгач, ночор, нима қилишини билмай, номардларча жон қутқариш чорасига киришади. 1934 йили январ ойларида, ер устини қор қоплаган қаҳратон кунлари, тун қоронғусида мол мулк, хазина, бола чақаларини душман қўлига қолдириб, ўз бошини қутқазиш учун Кура қалъасидан Ғулжа томонга қараб қочмишдир. Эрталаб турганимизда қарасак, «Ҳай, Жинг Шурин кечалаб қочиб, лов-лашкари билан Ғулжанинг шарқий тоғ томонига ўтиб кетибдур», деган сўз ҳамманинг оғзида эшитилмокда эди. Душман олдида бир ҳовуч чиқмайдиган фидойи аскарларига қўмонда бериб, қаҳрамон Гасилинг, Шинг Дубан отига бўялган кучлук қизил аскар қаршисида 40 50 кунлаб қаҳрамонларча чидамлиқ кўрсатмиш эди. Номард ифлос хитой эрса, бутун Или ўлкаси чегара қўшинининг бош қўмондони отағини олган, узун йиллардан бери халқ тузини татиб, ноз-неъматларини еб ичиб келган, уч тўрт кун бўлса ҳам қаршилик кўрсатолмай, қўйни бўрига топшириб, ўзининг қора бошини қутқазишга киришмишдур. Довон йўллари қор билан қопланиб, қатнов ишлари бутунлай тўсилмиш эди. Қиш чилласи совуқ кечалари узун тун бўйлаб юрганича, бир таранчи қишлоғига етиб қўнмиш эди. Эрталаб туриб қараса, қўрққанга қўш кўринар дегандек, ўзини орқа олдидан бутунлай ўралиб, душмани қўлига тушиб қолгандек кўрмишдир. Чунки орқага қайтиш имкони бўлмаганидек, тоғ тошлар қор билан қопланганлиқдан олдига юриш йўллари ҳам бутунлай тўсилмиш эди. Бунга қўшимча, номига қўмондон бўлиб, бу каби улуғ вазифани бажара олғудек ўзининг қобилияти бўлмагач, шунчалик даҳшатни кўтаролмай, ўзини йўқотиб ақлдан адашиб қолмишдур. Мана шунинг натижасида эрталаб қандай бўлса ҳам, тоғ йўли билан юрмакчи бўлиб, кетаётганида олдидан кела-ётган бекорчи бир одам қорасини кўргач, «Ҳай, душман олдимизда ўхшайди», деб йўқ қўрқинчи билан, кечаси ётган уйига қайтиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling