Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
63
қутилар эканмиз, албатта, келгусида сизга байъат берамиз», деб ваъда берадилар. Буларнинг сўзини 
онглағач, ўзаро кенгаш ўтказган сўнггида, ўз иниси ёки акасининг ўғли жияни, 25 30 ёшдан ўтмаган 
Гасилинг отлиқ йигиТ қўмондасида тўрт беш минг аскар чиқаришга тўхтам қилди. 
Бу қаҳрамон қўмондон оз бўлса ҳам Япония ҳарбий мактабида тарбия топганлигидан, бутун 
аскарларини энг сўнгги япон ҳарбий тизимида тайёрламиш эди. Бунинг устига бу аскар қўшини хитой 
мусулмонлари ичида диндорлиқ ва қаҳрамонлиқда атоғи чиққан Хўжу, Солар тунгонларининг фидойи 
йигитларидан қурилмиш эди. Ўзларининг бу сафарларини диний жиҳот деб ишонганликлари учун, бутун 
мусулмонлар ва диний олимлар томонидан бу қаҳрамон аскарларга: «Худо йўлида жонфидолар» номи 
берилмиш эди. Шунга белги бўлсин деб, катта ҳарфлар билан ўчмас сиёҳда, ҳар бир аскарнинг 
кўкрагига арабча «Фийсабилиллоҳ» деган сўз ёзилмиш эди. Бу қаҳрамонлар руҳоний диний 
томонларидан қандай чингитилиб тўлиқланган бўлсалар, жисмоний томонлари ҳам шу каби тарбият 
топиб, чингитилмиш эди. 
Манжурия майдони бўйлаб японларга қарши қўйилган Чан Кайши аскарлари кўп жойларда улардан 
мағлубиятга учраб, орқага чекинмиш эдилар. Лекин, ислом номусини сақлаган ёлғиз шу қаҳрамон бир 
неча ўринларда қарши душманлари японларга қаттиқ зарба бериб, шонлиқ ғалаба қозонмиш эди. Мана, 
шундоқ кўтаринки руҳ билан турган бу қаҳрамонга Мобуфанг жанобларидан фармон бўлғач, зулм 
кўрган Шарқий Туркистондаги мусулмон дин қариндошлари ёрдамига чиқмишдур. Элчилар бошлиғи 
Аламохун, Хилимҳожимлар қоловузлиги билан 8 кунлик ўзан Шин Шишо қисиғидан ўтиб, бир неча 
кўналғулиқ кенг майдондан кесиб ўтар чоғида; бу ишдан хабар топиб, қаршисида кутиниб турган Шинг 
Дубан аскарлари ҳеч қандай қаршилик қилолмасдан, биринчи тўқинишдаёқ орқага чекиниб, бош 
оломон қоча бошлайдилар. Шу каби қаттиқ зарба еб, мағлубиятга учраган Хитой аскарлари Қумулдан 
ўтиб, Гужунгга келгунча бирор жойда қарши туролмадилар. Қочган душманни ўз уйида қувиб, Қумулда 
Хўжаниёз билан кўришиб, у билан иттифоқ тузиш энг зарур бўлғанликдан, Қумулга кирмиш эди. 
Эшитишимизча, иккови кўришиб, асл мақсад айтилган сўнггида, бирлик иттифоқлик тузишганлар; ваъда 
бузилмаслиги учун қасам ичиб, Куръон кўтармиш эканлар. 
Лекин Гасилингнинг бу қадар интизомлик, замонавий усуллар билан тайёрланган қўшини тўсатдан 
чиқиб қолиши, Кремлни анча ташвишга туширмиш эди. Айниқса, бу икки қўмондон иттифоқи, бутун 
мусулмонларнинг ислом йўлида қўзғалишлари учун сабаб бўлиши мумкинлиги, уларда айримча қўрқинч 
туғдирмиш эди. Шунга кўра, бу алдамчи маккорлар бутун кучларини сафарбарликка келтириб, бунга 
қарши чора кўришга кириштилар. Буларнинг энг биринчи қилган ишлари эса, мусулмонларни қайси йўл 
билан бўлса ҳам бирлик иттифоқларини бузиб, бу икки қора ботирларни бирига бирини қарама қарши 
кўйиш эди. Ҳар икки томоннинг қора нодонлигидан фойдаланиб, кўп қийинчилик кўрмасданоқ бу 
мақсадларига тезда эришдилар. 
Шундоқки, ислом руҳида қўшилган бирлик иттифоқлари орқали, икки қўмондон қўл остидаги 
мусулмон аскарлари Қумулдан чиқиб, Урумчидан 3 4 кунлик шарқ томонда бўлган сапиллик Гужунг 
шаҳрини келиб қамал қилдилар. Қалъабузар қуроллари, тўплари бўлмаса ҳам, сапил устига еткудек 
қилиб, бир икки юз чамали шоти нарвон тайёрламиш эдилар. Оз бўлса ҳам ислом руҳида тарбият 
топган, шаҳидлик ишқида ўлимни ўйламаган жон фидо мусулмон аскарлари, иш кўрган қаҳрамон 
Гасилинг қўмоқдасидаги тунгон аскарлари бошлиқ, кўпчилик оломонлар «Оллоҳу акбар» садосини 
кўкка кўтариб, душман қалъасига ёпишғали турдилар. Қалъа устидаги душман аскарлари тарафидан 
отилган тўп тўфонгларга, улар томонидан кўрсатилган ҳар турлик қаршиликларга қарамай, тўрт беш 
соатлик қаттиқ жанг сўнггида Гужунг шаҳрини олдилар. 
Ўз вақтига кўра қўзғолончи мусулмонларининг бу каби улуғ ғалаба қозонишлари ўлка бўйлаб яшаган 
ерлик халқнинг руҳини анча кўтарди. Бунинг устига бу икки қўмондон Гасилинг, Хўжаниёз 
қаҳрамонлиғи эл оғзида достон бўлиб, душманларни анча қўрқитмиш эди. Ҳақиқатда эса, бу урушда иш 
кўрсатиб, энг қаҳрамонлиқ қилғонлар низомий аскарлар бошлиғи Гасилинг ва ҳам унинг иниси 
Шусилинг бўлиб, булар фармонидаги фидойи тунгон аскарлари эди. 
Илгаридан бери бу ерда сақланиб келган эски қурол яроқ, уруш ускуналари ва ҳам Жанг Жун 
ҳукумати қисилиб қолган вақтда советдан олган янги қуроллардан, эскиси янгиси бўлиб 25 мингдан 
ортиқроқ қурол яроқ ўлжа олинмиш эди. Замонавий урушларда эса, кўпинча ҳужумчи аскарлардан 
ортиқроқ чиқим бўлиши табиийдур. Шунга кўра ёғдириб турган ўққа қарамасдан Шусилинг қўмондасида 
сапил устига ҳужум бошлаган тунгон фидойиларидан, қўмондонлари бошлиқ кўпгина аскарлар қурбон 
бўлмиш эди. Ҳеч нарсага тушунмаган, жаҳолат балчиғига бутунлай ботган Қумул, Турпон 
қўзғолончилари бошлиғи Хўжаниёз, Момутсилинг ўзлари қарши урушаётган Жанг Жун байроғи остида 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling