Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
49
Ҳусайиннинг миясида чақмоқ чақнагандек бўлди. Аввалги ва кейинги байтлар орасидаги 
боғланишдан эсанкиради. Ютинди ва бошини кўтарди: 
— Устоз, бу байтда Қорача Ўғлон ёмон, ахлоқсиз кимсалар билан дўст бўлмасликни насиҳат 
қилмоқда. Бундай дўстлик натижасида тарбиямиз бузилиб, ёмон одатлар ўрганишимизни, 
йиғин ва мажлисларда уяладиган ҳолга тушишимизни эслатмоқда. Бундай даврадошлар 
орасидаги ҳаракатлар, сўзлар дўст сифатида, албатта, бизни уялтиради. Уларнинг ошноси 
бўлганимиз учун одамлар назаридан қоламиз, қимматсиз инсонга айланамиз, 
— Яхши Ҳусайин, олдингн байтларга нима дейсан: «Меҳрибон бўлганга кўрсатма заҳмат — 
Севганнинг сўзидан кечгувчи бўлма!» Бизга дўстлик, меҳрибонлик қилган, бизни яхши кўрган 
кимсаларни нима қиламиз? Уларни тарк этсак, севганимизнинг сўзига қулоқ солгувчи 
бўламизми? 
Ҳусайин бир-икки лаҳза ўйлаб жавоб берди: 
— Устоз, яхши кўрганнинг сўзига қулоқ солмаслик, бажармаслик инсонийликдан эмас. 
Дўстликка хиёнат. Фақат бу мисрада келган «севгили» сўзига алоҳида эътибор қилмоқ керак 
деб ўйлайман. Севгили, яъни меҳрибон дегани ўз манфаати учун ғайри шаръий ишларга 
бошлагувчи дегани эмас. Зеро, бундай одамни мехрибон, яхши кўргувчи деб бўлмайди. Аслида 
бизнинг ахлоқий савиямизни туширадиган дўст бизни севмайди. Яхши кўрган — суюклисига 
яхши бўлишни истайди. Қандай инсон ўзи учун қимматли бўлган кишини ноўнғай, уяладиган 
ҳолга келтиради? Дўстини яхши кўрган одам уни уялтирадиган ҳолга туширмайди, балки 
бундай ҳолда бўлса, қутқаришга ҳаракат қилади. Дўст юзига лой чаплаш эмас, унинг юзидаги 
ғуборни артиш бизнинг вазифамиз эмасми? Бизни ҳақ йўлдан чалғитиб, ёмонликка 
бошлайдиган дўстни ҳар доим, ҳатто лўлилар орасидан ҳам топа олишимиз мумкин. 
Ҳусайин шу ерда сўзини тугатди. Тугатди эмас, онасидан эшитган жумлани гапиролмай, унинг 
фариштадай соф, нурли юзига рўбарў келгандек жим қолди. Балки давом этарди. Жим 
қолганини сўзини тугатди деб ўйлаган ўқитувчи ташаккур айтди. Ҳусайин ўтирди. 
Кейинги соат ахлоқ дарси эди. Мавзу ота-она олдидага бурч, ахлоқий вазифа. Ўқитувчи бир 
ҳадиси шариф ўқиди: «Жаннат оналар оёғи остидадир». Сўнг синфга мурожаат қилиб, 
биргаликдаҳадисниизохлашнитопширди. 
— Усмон, бу ҳадиснн қандай тушунасан? Масалан, бу оналар оеқ босган жойда жаннат бор 
деганими? 
— Устоз, «жаннат оналар оёғи остида», дегани жаннатга уларнинг оёқлари остига поёндоз 
бўлар даражада хурмат ва хизмат этиш билан кирилади деганидир. Шу қадарки, уларга 
ҳурматдан инсон бир нарса йўқот-майди, аксинча, Аллоҳ ҳузурида ҳурмати ортади. Хизматига 
яраша жаннатга яқинлашади. Бу аслида бир мисол. Она рози қилинмагунча жаннатга киришга 
йўл йўқ маъносидадир. 
Ҳусайин дустини тингларкан, эрталаб онаси билан бўлиб ўтган кўнгилсиз суҳбатни эслади. 
Олдинги дарсда дўст ҳақида ўзи айтган сўзлар хаёлидан ўтди. Виждони ўзини ҳақсизга 
чиқарди. Онаси айтган сўзларга эътироз билдирганини яна бир бора англади. 
Онаси дўст ҳақида сўзларкан, ўз манфаатини ўйладими? Ҳусайин яхши дўст орттирса, кимга 
фойдаю, ёмон дўст топса, кимга зарар? Аввало ўзига эмасми? Шундай экан, онаси ўзи учун 
эмас, ўғли учун сўзлаганлигига қандай шубҳа бўлиши мумкин? 
Ҳусайин ўша кун дарсда, танаффусларда ўйлади. Бир тарафда — онаси, иккинчи томонда — 
синфдошлари... Ич-ичидан онасини тан олмоқда эди, аммо уч йил бирга ўқиган 
синфдошларига нима дейди? 
Учинчи дарсни тугатишарди. Дарс якунига ўн беш дақиқача бор. Эшик тақиллади, кутилмасдан 
очилди. Олдинда мактаб мудири ёрдамчиси, изма-из бошқа домла ичкари киришди. Дарс 
ўтаётган ўқитувчига яқинлашиб, астагина бир-икки сўз шивирлади. Ўқитувчи боши билан 
тасдиқ ишораси қилди. Мудир ёрдамчиси синфга мурожаат қилди: «Болалар, туринглар!» Сўнг: 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling