Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
76
Орадан бир неча ой ўтди. Ишини ёкдирар, чарчаганини билмас, берилиб ҳаракат қиларди. 
Одилбек ҳам хурсанд эди. Йилмаздаги ғариблик ҳисси йўқолиб, одамларга, ҳавтга аралашиб, 
кўтаринки, димоғи чоғ
бўлиб қолишига, некбин ҳаракатлар қилишига сабабчи бўларди. 
Исмоил бир кун Йилмаз билан ёлғиз қолганда доим айтмоқчи бўлган, лекин айтолмай юрган 
бир дарди борлигини, буни кўпдан пайқаб юрганини айтди. Йилмаз тортинчоқлик билан 
уйланиш вақти келганини, лекин қўлида ҳеч вақоси йўқлигнни, ўзига ёрдам кераклигини 
сўзлади. Кимга уйланмоқчи эканини сўраганда, Йилмаз уялиб жимиб қолди ва бошини эгиб 
олди. Юзи уятдан қизариб кетди. Исмоил осмондан тушгани йўқ. Кўнгли нималарнидир сезади. 
Вазият аввало Фотима онаси билан маслаҳатлашишни тақозо этади. Кунглида шунга қарор 
қилди ва унга айтди, Фотимахоним мамнун бўлди. «Демак, Аллоҳ менга икки эмас, тўрт етимга 
она бўлишни насиб этган экан, ўғлим. Нима дейман, Аллоҳнинг бу лутфу карамини қандай 
қаршилайман, билмайман» деди, сўнгра кўзларидан тўкилган икки томчи ёшни етимларнинг 
ярасига малҳам бўлган, малҳам сурган бармоқлари билан сидирди. Одилани бир етимга 
узатгандан бери ҳар намоздан сўнг ҳар ишга қодир Аллоҳнинг лутфу карамидан умидвор 
бўлиб, «Ё Роббий, Самиҳамни ҳам бир покиза етимга насиб айла, бугунгача адолат билан 
дуоларимни ижобат этганингдек, қизимга ҳам бахту саодатли турмуш насиб айлаб, мени бу 
турмушни кўриб, ҳаловат топишимга муваффақ айла, ўксикларнинг, ғарибларнинг, 
етимларнинг Султони Ҳабиби Акрамнинг ҳурматларига....» деб дуо қилишни унутмасди. Мана, 
дуоси қабул бўлганининг илк муждаси. Эндиги тилаги Одилбекнинг бу ишни маъқул топиши 
эди. 
Уйда тўйга ҳозирликлар кўриляпти. Одиланинг эмаклаб қолган ўғлини бағрида ухлатаётган 
БУЮК ОНА қўлида гоҳо оғир-вазмин ўгирилаётган тасбеҳ доналари. Гоҳо дераза олдида 
кўзларидан бири билан ўтириб, ора-сира кўринган куёш зиёсида боққанида юз-қўзларини 
нурлантиргувчи Қуръонини қизи ҳам эшитадиган даражада сокин ва майин овозда ўқирди. 
Унинг кунлари шу тахлит кечарди... 
Таржимон: Йўлдош Эшбек 
 
 
www.ziyouz.com 
2008 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling