Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
75
қўл силтаётганлар билан хайрлашиб, Истанбул сари йўл олди. Тузла пиёда мактабида таълим 
олиб, бир ярим йиллик хизматини бошламоқчи. 
Исмоил ва Йилмаз иккаласи ҳам етимлик ҳаётини қўрган, унинг машаққатлари билан курашган 
дарддош, тақдирдош эдилар. Саломлашишдан бошланган танишиш бир-икки ойда қалин 
дўстликк аайланди. Исмоил синфдоши Ҳусайиннинг поччаси эканини эшитган Йилмаз унга 
янада яқин муомалада бўлди. У ҳам Исмоилни «почча», дея бошлади. 
Жамоат билан олди-бердида ҳийла ишлатмаган Одилбекнинг иши кундан-кун илгарила 
борарди ва бир ўзи улгуролмас, яна бир кишининг ёрдамига эхтиёж сезарди. Ҳусайин 
аскарликка кетганига беш ой бўлди. Одилбек дўкон ишларига энди яна бир одам аралашишини 
истарди. Икки киши бўлиб ҳаракат қилсалар ҳам ибодат, ҳам иш оқсамайди. Одилбекнинг 
ҳаётий ақидаси диний ва дунёвий иш бир-бирига халал беришига йўл қўймаслик, аксинча, бир-
бирини тўлдириб, гўзаллаштириб, бнр-бирига ёрдамчи бўлишига эришиш. Пайғамбарнинг 
«Дунёнинг ишларини ҳеч қачон ўлмайдигандек, охират ишларини эртага ўладигандек адо эт!» 
—деган амрини ҳарф-ҳарфигача татбиқ этиш азмидан ҳеч бир манфаат қайтаролмасди. Ҳаётда 
энг яхши муваффақият қозонишнинг сири шундадир. Бу борада суҳбатлашарканлар Исмоил 
ўзининг ва Ҳусайиннинг дўсти Йилмаздан сўз очди. 
Йилмаз эртасигаёқ ишни бошлаб юборди. Бир ҳафта ўтиб келган Ҳусайин дўсти дўконда 
ишлаётганини кўриб хурсанд бўлди. Бошланғич макгабдаги жажжи жафокаш Йилмаз улғайиб, 
бир азаматга айланганди. Малакасизлиги бир қарашда билинарди. Шунинг билан бирга 
қандайдир ишлар қилишга тиришар, шу ишда қолишга хавасманд экани кўриниб турарди. 
Аввалги касбидан кўра тузук, тоза ва кулай ишга йўлиқиш мамнуниятини юзидан уқиш мумкин 
эди. 
Бошланғич мактабни тугатгач, ўгай онаси кўп яшамади. Йилмаз эркин нафас олди, Отаси 
Маҳмудбек учинчи бор уйланишни хоҳламади. Чунки иккинчи бор уйланганига ҳам пушаймон 
эди. 
Ота-ўғил гулдай яшаб, ишлаб юраркан бир кун дўконга кириб юки енгил, лекин қимматбаҳо 
буюмларни ўмарган ўғрининг касофати билан шикоятсиз яшаётган кунларига сўнг нуқта қўйди. 
Энди бу ишдан бир натижа чиқмасди. Маҳмудбек дўконда қолган бор-йўқ молни чиқариб 
сотди. Сотдию шу ҳафта ўзи ҳам дунёга қўл тортди, этак силтади. Ҳаётининг ҳисобини бермоқ 
учун ўзига ҳаёт ато этганнинг ҳузурига кетди. Жаноза ҳаражатларидан ортиб қолган бир неча 
қуруш кўнгли ярим Йилмазга қанчагача етарди?! Бошланғич мактабдан сўнг ўқишга Имкони 
бўлмаган, ҳунарсиз болага ҳаммоллик ва шофёр ёрдамчилигидан бошқа иш топилармиди? 
Йилмаз ҳам абтобус бекатларида бир муддат йўналишларни эълон қилувчи — жарчи бўлиб 
ишлади. Бу орада ҳайдовчига ёрдамчи зарур эди, дарров ишни бошлаб юборди. Фақат ишидан 
кўнгли тўлмас, хузурланмасди. Оқшом тушиб уйга келгач, ҳорғинликдан бутун вужуди, руҳи, 
кўнгли роҳатсизланарди. Покизарок, бир ишга жойлашишни шунчалар истардики... 
Ҳусайин аскарликка жўнаётган кунда Исмоилнинг кўлидан жомадонни оларкан, Ҳусайинни бир 
қарашда таниганини, лекин бу ёрдамчи, жомакорда кўриниш унга озор бериши мумкинлигини 
ўйлаб ўзини танимаганга солишни афзал кўрди. Ҳусайинни бир жиҳатдан қариндош 
ҳисобларди. Чунки, зулм остида қолган ўша оғир кунларида кўнгил ярасига унинг онаси 
малҳам кўйди, бағрига босди, меҳр-шафқат тўла боқишларини сезди, Она демоқнинғ 
таърифсиз ҳаяжонини туйди ва овунди. 
Ўша кундан кейин Ҳусайинни гаражгача олиб келган Исмоилни тез-тез кўрарди. Аввал 
саломлашиб ўтишарди, кейин-кейин бир-икки дақиқа суҳбатлашадиган бўлишди. Ҳамдардлик 
уларни дарров дўстлаштирди. Масаланинг яна бир томони Йилмаз гўдаклигида бирга ўйнаган 
Одилага Исмоил уйланганди. Бир қун Исмоил^дўконларига ишга таклиф этганида Йилмаз бу 
таклифни мамнуният билан қабул этди. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling