Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
74
* * * 
Ҳусайнн Истамбулдан таҳсилни тамомлаб келгач, бирдан ишга жойлашмасдан аввал аскарлик 
бурчини ўтаб келишни ўйлаб юрарди. Лекин онасининг бир йил бўлса ҳам ўқитувчилик қилиб 
исмингни, касбингни мустаҳкамла деган таклифини қабул қилиб фойда кўрди. Ҳақиқатан бу 
ўзи учун яхши бўлди. 
Бир йилдан сўнг аскарликка жўнайдиган Ҳусайинни кузатмоқ учун келганлар уйни тўлдирди. 
Одила билан Самиҳа оғаларининг сафар халтасини ҳозирлар, ўғилларини аскарликка 
юборганлар хотираларини сўзлардилар. Вақт яқинлашган сайин ҳаяжон ҳам ортиб борарди. 
Ниҳоят айрилиқ дақиқалари келганда эркаклар тарафида ўтирган Ҳусайин онасининг қўлини 
ўпмоқ, қариндошлари билан хайрлашмоқ учун ичкари кирганида ҳаяжон сўнгги нуқтага етди. 
Ҳусайин: 
— Она, дуо қилинг, — деб қўлини ўпиб қучганда кўзлар ёшга тўлди, орқасига ўгирилиб 
рўмолчаси билан кўзларини артганлар бўлди. Фотимахоним ўғлини қучгандан сўнг, маъюс, 
лекин самимий овоз билан шундай деди: 
— Қара ўғлим, бугунгача сенга қарамоқ бизнинг вазифамиз эди. Бугундан сўнг бизга қарамоқ 
сенинг вазифанг бўлур. Ҳаётингда ўташинг керак бўлган вазифаларнинг энг улуғларидан 
бирини адо этмоққа кетяпсан. Истардимки, тўғрилиқдан, самимиятдан айрилмагайсан. Агар бир 
бор ножиддий ҳаракат қилиб, ватан хизматига ҳийла аралаштирсанг, сендан рози эмасман. 
Навбатчиликда ҳар он менга, қариндошларингга ҳужум қилмоқчи бўлган душман қаршисига 
чиққандай сергак, бедор ва хушёр бўл! Юрганда қадамингни душманни эзаётгандай бос. Мени 
Аллоҳ ҳузурида уялтириб қўйма! Ватан мудофаасида хиёнат қилган ўшанинг онаси аҳволини 
бошимга солма. Мени бутсдай шармандаликка туширма! Агар сўзларимга амал қилсанг 
орқангда сени кеча-кундуз дуо қилган бир онанг бор. Сен уни топасан. Агар сўзларимга амал 
қилмасанг, ёнимга қайтма ва мени она демагайсан ўғлим! Майли, Аллоҳ саломат сақласин ва 
сени икки дунёда азизу мукаррам этсин!.. 
Фотимахонимнинг сўзлари атрофдан эшитилган ҳиқиллаб йиғлашларга қоришиб кетди. Лекин у 
матонатни қўлдан қўймади. 
Ҳусайин бошқалар билан ҳам хайрлашгач, айрилди. У эшикдан чиқишн билан дарҳол жойнамоз 
узра қўл боғлаб турган, Парвардигоридан намоз билан мадад тилаган Фотимахонимда ҳар 
онада кўрилмаган бир ҳайбат мужассам эди. Салом бергач, самога қалққан кўллар ва Роббига 
боғланган кўнгил, кўзлардан сассиз энган ёшлар ва қимирлаган лаблар пичирлаб, Олий 
Парвардигордан неларнидир сўраб, унсиз илтижолар ва дуолар қиларди. 
Ой бориб, омон келсин!.. — деб дуо қилиб ажрашганлардан иккитасининг орасидаги бу 
суҳбатни кўринг. 
— Фотимахонимни айтинг, болага кетар чоғида оғир гаплар қилмадими? Минг қилса ҳам ўгай 
бор уйда маза қолмайди-да. 
— Менимча, ундай эмас, эгачим. Тўғрисини айтсам, сиз янглишяпсиз. Сўзлар сизга аччиқ 
туюлса-да, яхшилик учун айтилди. Менимча, ҳар она шундай сўзлаши керак. Аллоҳ учун гўзал, 
яхши сўзлар айтди. 
Ҳусайиннинг йўл халтасини бекатгача Исмоил элтди. Бекатда йўловчилар минадиган автобус 
багажини ёш йигит очиб, унинг халтасини олди. Ҳусайин бу йигитни кўзларидан танигандай 
бўлди. 
Бир муддат эслади. Бу орада шофёрнинг: 
— Йилмаз, тезроқ қнмирла! —деб бақириши унга бошланғич мактабдаги етим синфдоши 
Йилмазни эслатди. Танимайдиган ҳолга келибди. Болаликдан қолгани — фақат қўзларининг 
ранги. У билан бир-икки оғиз гаплашмоқни қанчалар истарди. Аммо у иш билан банд

ўзи ҳам 
қузатиб келганлар билан хайрлашиши керак. Исмоил билан қучоқлашаркан, бу йигитга 
эътибор беришни, иложини топса бир ишга жойлашни илтимос қилди. Автобусга минди. Ўзига 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling