Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
70
Одила кибрли бир қиз эмас. Аслида бу уйда олинган тарбия тартиб-интизомни севишга
покликка аҳамият беришга қаратилган. Етимни ёқирмаслик одат эмас. Аммо қарангки, турмуш 
қуришни таклиф этаётгани ногоҳ етим чиқиб қолгани ғалати таъсир қилди ва эшитиши билан 
«мени етимга бермоқчисиз?» деб юборди. Фотнмахоним етимнинг ҳам инсон экани, х;атто 
бошқалардан ҳам қимматли бўлиши мумкинлигини тушунтирди. Агар бу таклифни қабул 
этишни истамаса, буни етнмни хушламаслик каби бир сабабга боғламаслигини айтди. 
Одилбек ҳам Одилани Исмоилга берилишга рози эдн. Унинг фикрича, ахлоқи дурусг, иши-кучи 
жойида йигитнинг хушланмайдиган тарафи бироз фақирлигию, етимлиги, ҳолос. Аммо бу 
ўйлайдиган иш эмас. Фақирлик келиб-кетадиган ҳол. Етимлик одамнинг ихтиёрида эмас. 
Ихтиёрига зид тарзда ўз қизи ҳам етим эмасми?! Гап фақат фақирлиқда бўлса, Худо хоҳласа бу 
тўғрилаш мумкин бўлган муаммо. Исмоилни ёнига олиб, унга қўмаклашса, ҳаммаси 
кўнгилдагидек бўлиб кетади. 
Хуллас, Одилани Исмоилга берадиган бўлишди. Исмоилнинг севинчини тасвирлаш учун сўз 
ҳам, таъриф ҳам йўқ. Буни унинг ўрнида бўлиб кўрганлар яхши билишади. Асал емаганга асал 
лаззатини англатиш мушкуллигини тан олганлар, уни бу ҳусусда маъзур қўрурлар. 
Хусайин катта таътилга чиқиб,учинчи синфга ўтгани ҳақидаги хушхабарни олиб келди. Тўйнинг 
шу таътилда ўтиши белгиланди. Куёвнинг дўконини таърифлашди, тушунтиришди. Борди. 
Қаршисида 
ўзи 
аввалдан 
таниган 
чеҳрани 
кўриб, 
бироз 
шошгандай 
бўлди. 
Суҳбатлашдилар.Суҳбатлашгандаги тортинчоқлиқ овозидаги ғариб оҳанг ва шикасталик ҳануз 
Исмоилнинг етимлигини билдириб турарди. Ғаройиб воқеа деб ўйлади: етимлик машаққати 
овозидан билиниб турган бир эркак билан, етимлик нелигини билмаган бир аёлнинг куражак 
турмуши... Бу оилага ичида чин кўнгилдан яхшиликлар тилади. Саодат фақат Ўзидан 
қутиладиган Парвардигорига кўнгилдан дуолар, ниёзлар этди ва кетди. 
Тўй мусулмонга ярашадиган дилхушликлар, тартиб билан ўтказиладиган бўлди. Тўйда Одилбек 
ва Фотимахоним Исмоилга оғир келадиган шартлар қўймаганлиги нур устига аъло нур эди. 
Ҳатто Одилбек ва Фотимахоним Исмоилга пулдан ёрдам ҳам қилишди, хижолат бўлмаслигини, 
буни ўзидан бошқа ҳеч ким билмаслигани тушунтир-ди. Исмоилнинг кўзлари ёшланмай 
қолмади. Дунёда Фотима оналар бўлганидек, Одилбекларнинг ҳам топилишидан қаноат ҳосил 
қилди. Эридаги бу фазилат Фотимахонимнинг йиллар ошақилган мехнати самарасидир, балки 
Мажидўзу саёҳатида бир танимаган аёлга йўл ҳақини тўлаган домланинг таъсиридир. Балки бу 
фазилатлар унда аввалдан бўлгандиру, шулар таъсирида ниш отгандир. 
Етимини етимга берган Фотимахоним бир кун Одилбекка илтимос қилди: «Ҳеч кимга 
билдирмасдан Исмоилга бироз ёрдам берсак». Одилбек маъқул топди. Шундай яхшиликни 
ташвиқ қилгани учун хонимига ташаккур изҳор этди. Аммо ўзи буни бир неча кун аввал амалга 
ошириб бўлганини айтишни эп кўрмади. Чунки бу ишни Фотимахоним билсин деб эмас, ажрини 
Аллоҳдан кутиб, адо этганди. 
* * * 
Одила бир кун Исмоилнинг кийимларини тозаларкан ич чўнтагидан, бир пайтлар ранги 
қирмизи бўлгани билиниб турган бўз парчасини топиб олиб, ҳайрон бўлди. Куёвлик либоси 
чўнтагига солинган бу бўз парчаси нима эди? Билолмади. Поябзал тозалагич бўлса, ич киссага 
солинмасди. Севимли эри буни чўнтагида олиб юришидан бир мақсади бўлса керак, дея тағин 
жойига қайтариб солиб кўйди. Оқшом сўраганда Исмоил берган жавоб уни ўлгудай хижолат 
қнлди: «раҳматли онамнинг либостсдан олинган бир парча...» Одила буниа йтган Исмоилнинг 
кўзларига қарамасликни афзал билиб, бошини эгди. 
Одилбек аввал ўйлаб кўйганидек Исмоилни ўз ёнига олди. Дўкондаги иш кундан-кун 
яхшиланиб, қизиб борар, ёнида бир ёрдамчи бўлишини тақозо этарди. Бунга куёвидан бошқани 
лойиқ кўрмади. Ҳар йил мунтазам закотини ҳисоблаб берар, балки янглиш ҳисоб бўлгандир, 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling