Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
69
ҳисоб беришини унутмаслигини, агар ёшлик ғайри шаръий йўлларга ундаса, у тарафга бир 
қадам қўя кўрмаслигини айтиб, огоҳлантиришни ҳам унутмаоди. 
Ҳусайиннинг ҳаёти Чўрумда — ота-онаси ҳузурида қандай кечган бўлса, уларнинг назоратидан 
узоқ Истамбулда ҳам шундай давом этарди. У ерда ҳам одоб-ахлоқини муҳофаза этар, дарсдан 
бошқа нарсаларга чалғимасди. Чунки у ўз маслагидан келиб чиқиб биринчи навбатда Аллоҳ 
ризоси учун, Аллоҳнинг динига ёрдам бермоқ учун ҳаракат қиларди. Ибодатини ўзгалар кўрсин 
деб эмас, Унинг ризосини қозонмоқ учун, тарк этган ёмонлигини одамлар ёмонлашидан 
чекиниш учун эмас, Кун келиб Аллоҳ ҳузурида жавоб бериш учун, ҳар нени кўргувчи, 
эшитгувчи, билгувчи Аллоҳдан қўрққани учун ёмонликларни тарк этди. Аллоҳ қилма деган 
ишни қилмаслигига сабаб одамларга яхши кўриниш эмас, Унинг амрини адо этиш шартлигини, 
фарзлигини билгани учундир. Бундай фикр ва ишончдаги инсонга назорат шарт эмас. 
Иккинчи курсга ўтганида келган бир мактубда Однланинг Исмоил исмли бир йигит тарафидан 
сўралгани, бола етим ўсгани, косиблик қилаётгани эслатилиб, ахлоқи ҳақида «ёмон эмас» 
дейилганди. Ҳусайин бу иш кўпроқ ота-онаси ва Одила орасида ҳал этилиши, агар ахлоқи яхши 
бўлса, берилиши учун жиддий тўсиқ йўқлигини билдирди. 
 
* * * 
Фотимахоним Исмоилни унутган эдими? Бир сўз билан айтсак, йўқ. Унутган эмас. Ора-сира 
онасиникига борган-да, неиш билан машғуллигини суриштирар ва уни дуолар қиларди. Бугун 
ўз фарзандидай етиштирган икки етимига қандайдир хизмат қилолган бўлса, агар Аллоҳ 
ризоси йўлида бир-икки одим отган бўлса, бунда Исмоилга ачиниш туйғусининг, ёшлигини 
унинг кўзёшларини кўриб кечирганининг буюк ҳиссаси бор. Таъбир жоиз бўлса, Исмоил дард 
чекди, бу дарддан олинган ибратлар, ҳамдардлик туйғуси Фотимани яхши йўл тутишга 
йўллади. Исмоилни шунингучун дуо қилади, ёмонлиқдан сақлаши учун Тангрига ёлворади. 
Тан олиш лозимки, Фотимахоним икки етим билан овора бўлиб, Исмоил ўзини излаб, 
ўйлаганидек Исмоил ҳақида ўйлаёлмади. Бу оқибатсизликдан эмас, икки етим олдидаги 
бурчини яхшироқ ўташ туйғусидандир, Шу сабабдан эшиги олдидан кўп бор ўтган юз-қўли кир 
тешиккулча сотувчи болани балки Исмоилдир деб диққат билан кузатолмагандир. Унинг 
Исмоил эканини хаёлига келтира олмасди. Қолаверса, ўйлаганида нима ҳам қила оларди? Уни 
ўз уйига, ўз тасарруфига олиши мумкин эмасди-ку?! 
Кунларнинг бирида Одилани сўраб Исмоил томондан совчилар келди. Ғалати бўлди. 
Келганларнинг кўпини биларди. Ўз маҳалласининг аёллари. «Исмоилни ўзинг яхши биласан», 
— дейишди. Билади, албатта, улардан зиёдроқ билади. Шу билан бирга отаси билан 
Одиланинг фикрини сўрамасдан бирор нарса деёлмасди. Шуни айтди. «Исмоил уйланса 
алоҳида яшайдими ё яна ўша онаси(!) билан бирга туришадими?» — деб сўради. Табиийки, 
Одилани Саниҳахонимнинг қўлига топшириб кўёлмасди. Исмоил алоҳида турмоқчи экан. 
Бундан ажабланмаса ҳам бўлади. Демак, йиллар давомида чеккан азобини қайта тортмоқчи 
эмас... Уларга отаси билан бир бор учрашишлари кераклигини билдирди. 
Меҳмонлар кетгач, Одила билан суҳбатлашди. Одилага Исмоилнинг етим эканлиги хуш 
келмаётганди. 
— Мени етимга бермоқчимисиз?! — деди. Бундай демаслиги керак эди. Балки ўзи етимлигини 
билмаган, етимлик ҳаётини яшамаган, она меҳрига йўғрилган Одила адашганди: етим ҳам ўзи 
каби инсон эканлигини, балки етим бўлмаганларга қараганда инсонни кўпроқ қадрлашини 
билмасди... Ваяна билмасдики, Исмоил Одилага Фотимахонимнинг қизи бўлгани учун 
уйланмоқчи эди, Унинг тарбиясида ахлоқли қиз бўлиб етишганини тахмин этган Исмоил умр 
бўйи Фотимахонимнинг ҳурмати учун Одилани ҳурмат қилишини қайдан билсин?! Бу азамат 
йигит бир кун кўчада ўзига тешиккулча узатган кичкина сотувчи эканини қаёқдан тахмин 
этолсин?! 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling