Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
68
— Ол кўзичоғим, сен ҳам ҳамма қатори еявер, қорнинг очқаб кетганини кўриб турибман,—
дереди. «Ҳамма» мен эканлигимни билиб турардим. 
Бир куни отамнингу билан гаплашаётганини эшитиб қолдим. Гап менинг ўқишим хусусида эди, 
Ўган онам минг бир баҳона келтириб отамни бундан қайтаришга уринарди. Оқбатда мени 
мактабга бермадилар. 
Бир куни ҳолам менга бир-икки нарсаларни ўргатди. «Буларни ҳеч ким йўқ пайти отангга айт, 
менинг айтганлигимни унга билдирма», — деди. Рози бўлдим. Бир кун отам билан боққа 
кетаётгандик. Отам гаплашмасди, бошини ерга осилтирганча вазмин юриб борарди. «Айни 
вақти», — деб ўйладим: 
— Ота. 
У менга ўгирилди: 
— Нима дейсан, ўғлим. 
— Жахлингиз чиқмаса, сизга бир гап айтардим. 
— Айт, жаҳлим чиқмайди. 
— Онам бўлсайди, мен сен учун бир гул мисоли хушбўй таратардим. Ҳозир эса тиканман, сенга 
ботиб тураман, тўғрими? 
Отамнинг кўзларини ёш қоплади. Мени қучоқлади, бағрига босди, ҳидлади ва ҳиқиллаб йиғлай 
бошлади. Бир муддат шундай турганидан сунг: 
— Тойчоғим, куриб турибсан-ку, сендан кўпроқ уни дўппослайман. Тўғри айтдинг, аммо не 
қилай, кучим етмаяпти,—деди. 
Мен яна ҳолам ўргатганидек: 
— Менга кучингиз етади-ку, ота, — дедим. 
Бу сўзлар отамга қаттиқ таъсир қилди, Бу гапларни ким ўргатганини сўради, айтмадим. 
Ўша кундан кейин отамнинг менга нисбатан муомаласи ўзгарди. Онам чақса, аввалгидек 
сапчиб туриб урмайдиган, фақат дўқ-пўписа билан, насиҳат билан кифояланадиган бўлди: 
— Бошқа бундай қила кўрма, абжағингни чиқараман, бола... 
Ўгай онам отамдаги бу ўзгаришни кўрарди, фақат сабабини билмасди. Менга баъзан «ўғлим, 
болам» деб, баъзан егуликлар бериб авраса ҳам бунга муваффақ бўлолмади. 
Саодатли ҳаётим икки йилча давом этди. Саодатли кунлар деганим, ота-онаси бор бола учун 
тиканлар устида ётиш билан тенг. Икки йилдан сўнг — отам вафот этгач, аҳвол ўзгарди. 
Бошимда қора булутлар айлана бошлагач, қочдим. Мана шу ерда хизмат қиляпман...» 
Менинг бир дона онам, буларни тинглагач, қадрингизга кўпроқ етадиган бўлаяпман, сизни 
янада кўпроқ яхши кўриб қоляпман. Қайси боланинг ўз онаси сизнинг менга кўрсатган 
яхшилигингизни кўрсата олади?! Бу ерда талабалар ўз ота-оналаридан ойда-йилда битта 
мактуб олишади. Ҳолбуки менинг онажоним ўз қўллари билан битилган мактубни ҳар ҳафта 
жўнатадилар. Мактубни олиб юз-кўзларимга сураман, «фариштасифат онамнинг қўллари 
теккан, буёзувни нурли бармоқлари ёзган»,—деб тўйиб-тўйиб ҳидлайман. 
Бошингизни оғритмадимми? Камчилигимга эътибор берманг. Сизга узун хат ёзмасам, кўнглим 
тинчланмайди. Ёзарканман, ёнингизда ўтиргандай, юзларингизга тўйиб қараётгандай 
туюламан. Беш дақиқа бўлсин сизни ёнимда ҳис этмоқ учун, мактубни чўзиб юборганим учун 
мени авф этинг. Тўйиб-тўйиб қўлларингизни ўпиш умиди билан, сизга соғинчли саломлар 
йўллайман. 
Ўглингиз Ҳусайин. 
Ҳусайиннинг мактубига Фотимахонимнинг шахсан ўзи жавоблар битарди. Жавобларида 
Туркияда биронта мусулмон одам қолмаганда ҳам ёлғиз ўзи бу эҳтиёжни қаршилай оладиган 
даражада билимли, янги мусулмон бўлган бир одамга «мана сен ўрнак оладиган мусулмон», 
дея кўрсатадиган даражада ахлоқли, илмига амал қилган-қилмагани сўралганда уялмайдиган 
даражада ибодатга боғлиқ бўлишга ундарди. Ёшлигини қандай кечиргани тўғрисида Аллоҳга 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling