Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
18
— Фойдамиз қоғоз харажатини қоплайди, — деб, бун кўнгил розилиги билан қилаётганини 
айтарди. У тижортида виждон талабидан келиб чиқиб кўйилган фойдадан зиёдини ўзига 
муносиб кўрмас ва барокат шунда экан ишонар эди. Бундай тушунчага эга кишининг болалари 
ҳаловат ато этган, уларни ўз онаси каби бағрига босган ўзининг хурматини ҳам ўрнига қўйган 
хонимдан шикоят этилишига имкон бермаслиги кундай равшан. Албатта хонимига муносиб 
тарзда ҳурмат кўрсатяпти, фақат одобу тарбияси, самимияти янада зиёда хурмат этишга лойиқ 
экан, уни хафа қилмаслик учун ҳеч бўлмаса Хайрияхонимни унинг ёнида хотирламасликни 
истарди. 
Фотимахоним Қуръон ўқишни биларди. Бошланғнч мактабни тугатгач, махсус курсга қатнаб, 
хатм қилган, Курсда Қуръони Каримни сўнгига қадар ўқиган бўлса ҳам ҳар бомдоддан сўнг 
Каломулло тиловатини одат қилгай Аллоҳ каломини ўқигач, унинг завқи ва ҳаяжони билан 
ишларини бошларди. Келин бўлгач ҳам бу одатини давом эттирди. Келган ҳафтасининг жума 
оқшоми эди. Одил акасига мурожаат қилди: 
— Қуръонни ўқишни биласизми? 
— Йўқ! Бу жиҳатдан омадсиз ва саводсизман. 
— Саводли бўлишни истайсизми? 
— Қандай? 
Сизга Қуръон ўқишн иўргатсам, нима дейсиз? 
— Шу ёшдами? 
— Ёшингизга нима қилиби? Инсон Қуръон ўқишни ўрганиши учун мутлақо гўдак бўлиши 
керакмаску...Кўнгил хоҳаса бу ёшдагина эмас, йигирма йил кейин ўрганиш мумкин. Отам ёзув 
алмашганда ёши бир жойга бориб қолган кўплаб кишилар янги ёзувни ўрганганини айтар 
эдилар. 
— Яхши, қанчада ўрганишим мумкин? 
— Киришишингиз, ҳаракатингизга боғлиқ. Ҳар оқшом бир соат машғул бўлинса, бир ойда 
бемалол ўқишингиз умкин. Вафот этган қанча қариндошларингиз икки саҳифалик тиловатга оч 
одамнинг овқатга бўлган эҳтиёжидан кўра кучлироқ эҳтиёж билан кўз тикадирлар. Бомоддан 
сўнгги ўқиладиган ўн дақиқалик оятлар қалбга қандай туйғулар солишини тиловат қилгач 
англаймиз. 
— Жуда мамнун бўлардим, кўлларингни ўпаман. Шу оқшомдан кечиктирмасдан, дарҳол 
бошлаймиз. 
Одилбек айтганидек шу кечадан ўқишни бошлаб юборди. У сўзида турадиган инсонлардан эди. 
Фотимахонимнинг айтгани тўғри чикди. Одилбек бир ой ўтгач, инсоният хидояти учун 
юборилган шарафли китобни ҳурматли ва суюкли хонимининг ёрдами билан кечқунлар 
бемалол ўқийдиган бўлди. Бу илк қадам эди. Бундан сўнг бу китобда кўрсатилган, оқибати 
мутлақо саодат бўлган исломий ва инсоний қонунларни ўрганмоқ учун унинг туркий 
таржимасини ўқиб чиқишга қарор қилишди. 
Бир кун Одилбек уйга қўлида бир қоғоз халта билан қайтди. Ўзини очиқ чехра билан 
каршилаган хонимга уни узатаркан; 
— Қимматли устозимга ҳадям бу, —деди. Қоғоз халта очилди.Гўзал бир либос эди. 
Фотимахоним эрининг юзига боқиб: 
— Ташаккур. Аммо менинг болаларимга ҳадя қани? Мен кийиб,улар шундай қоладтларми? 
— Уларга ҳам бўлади. Бир ҳафта ўтсин, иншооллоҳ.Уларнинг ҳам кўнгилларини кўтараман. 
— Буни олган дўкон згаси билан дўстлигингиз борми? 
— Бор. 
— Яхши, агар менга қулоқ солсангиз, буни эртага элтиб бориб,ўрнига болаларимга икки ҳира 
олинг. Қаранг, кунлар ҳам совий бошлади. Ҳам кўнгилларини оласиз, совуқ емайдилар. Уларни 
хурсанд, шод этсангиз, мен севинаман. Ўзим кийганимдан зиёдароқ кувонаман. 
Бу сўзлардан Одилбекнинг кўзларида ёш пайдо бўлган икки томчи ёшга қарамаслик учун 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling