Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
19
кийимни тахламоққа киришган Фотимахоним бошини кўтармас илова қилди: 
— Ҳам мен бундай эмас, қимматлироқ ҳадя хохлайман. 
— Нимани истаймиз, Фотимахоним? 
— Хохлаганимни хуфтондан кейин айтаман. 
— Ҳозир айтинг. 
— Ҳозир пайтимас. 
Буни англашдан ожиз қолган Одилбек хотинини ортиқ қистамади. 
Фотимахонимнинг лутфи учун Яратканга жон-дили билан шукр қилди. 
Ўйнагани чиққан болалар уйга қайтишганда,камзул қоғоз халтачага жойланиб,яшириб 
қўйилганди. 
«Хуфтон»дан сўнг Одила Фотимахонимнинг ёнига келди: 
— Она, мени ухлатинг, — деди, Фотима уни ўрнига ётқизди. Ёнида ўтирди. Унга ҳар тунги уч 
калима дарси такрорлатди: 
— Сени ким яратди, қизим? 
— Аллоҳ. 
— Пайғамбаринг ким? 
— Ҳазрати Муҳаммад. 
—Дининг нима? 
— Ислом. 
Дарси биттач, ёноқларидан бир-бир ўпиб, «Аллоҳ роҳат берсин, тунинг хайрли бўлсин» 
дедида, уйкуга кетишини кутди. Беш дақиқалар ўтиб, Одила ухлаб қолди. Бирозлан сўнг 
Ҳусайин ҳам ухлагач, эрига мурожаат қилди: 
— Энди менинг ҳадямга навбат келди. Шу оқшомдан эътиборан ҳар оқшом уч бор «Ихлос» ва 
бир маротаба “Фотиҳа» сурасини, ҳар жума оқшоми Таборикни ўқиб,марҳума қариндошимга 
бағишлайсиз. Бир камзул бир кун севинтирар,бу ҳадя эса ҳар кун. 
— Сенинг қариндошинг қлганми? 
— Ҳа. Бир йил аввал. 
— Бу ҳакда гапирмагандинг. 
— Энди гапираман.Майли,ўқийман,лекин исми нима қариндошингнинг? 
Фотима ғоят сокин овозда деди: 
— Хайрия. 
Бу исмни эшитиши билан Одилбекнинг ранги ўзгарди.Ҳаяжонини билдирмаслик учун 
минғирлади: 
—Хайриями? 
—Ҳа, Хайрия. Нега ғалати бўлиб кетдингиз? 
— Йўқ, ғалати бўлмадим. 
— Мен Хайрия дейишим билан довдирадингиз. Нега? Одилбек бошини қуйи солди: 
— Чунки вафот этган хотимимнинг исми ҳам Хайрия эди Фотимахоним. 
Қистамади.Бу гапни қўйиб, сенинг қариндошингга ўтайлик. 
— Менинг қариндошим вафот этган хотинингиз Хайриядир. Ҳаққига тиловат қилишингизни 
истаган қариндошим айнан у. 
Одилбекнинг кўзлари ёшланди. Бошини эгди: 
— Аммо, мен уни унутишга ҳаракат қиляпман. 
— Нега? Ахлоқсизмиди? Одилбек тезлик билан эътироз этди: 
— Йўқ, асло. 
— Яхши кўрмасмидингиз? Севмасмидингиз? Одилбек жон жойидан ушланганди. Севмоқ — не 
дегани? Телбаларча севарди. Чуқур изтироб билан: 
— Яхши кўрардим, Фотимахоним. Фақат нега сўрайсиз? Нечун кул бўлган дардни қўзғайсиз? 
— Нечунми? Масалан, Хайрияхоним ҳаёт бўлганида севмасмидингиз? Унутилишига сабаб унинг 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling