Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
106 — Пул топқанда келтирасизми? — дедим-да, унинг жавобини кутмай қўлига шоҳини тутқаздим. Қиз менга ишонмай бошлаған эди: — Менга ишонасизми? Мен ишонч билдириб ўлтурмадим: — Уйингиз қаерда? — Ч... маҳалласида. — Кимнинг қизисиз? — Шариф милтиқчининг қизиман. — Отангиз қариб қолғанми? — Ўлган. Онам бор. — Акангиз йўқми? — Йўқ. Битта кичкина ўғул укам бор. — Исмингиз нима? — Саодат. Шундан сўнг Саодатни шоҳи билан жўнатиб юбордим. Саодат манинг бу ишимга ишонмайғина чиқиб кетди. Халва шогирдлар: «Тузиксиз-ку уста», деб менга пичинг отишдилар. Аммо мен Саодат учун ҳар бир оғирлиқни кўтаргундек кўринар эдим... Уй эгаси бўлған уста Алим ҳикоясини тўхтатиб, Отабекдан сўради: — Ҳикоям узайиб кетди шекиллик, зерикдингизми? Отабек уни ортиқча бир эътибор билан эшитар эди, сархушчасига: — Сўзлай берингиз, — деди. Уста Алим давом этди: — Менга уч танганинг аҳамияти йўқ эди. Аммо Саодат билан боғланиб туришим учун бу уч танга минг танганинг ишини қилар эди. Орадан ўн кунни ўткузиб, уч танга баҳонаси билан Саодатнинг уйига бордим. Саодат холасининг уйига кеткан экан, онасиға ўзимни танитиб, девор орқалиқ анчагина сўзлашдик: эри ўлиб эркаксиз қолғандан, ип йигириб овқат ўткарганидан ва қизининг кенгашмасдан шоҳи буюрғанидан ҳасрат қилиб кетди; сўзининг охирида яна бир ҳафта кутиб ту-ришимни илтимос қилди. Бир ҳафтадан сўнг алоқани узиб қўйиш манинг тинкамни қуритатурған бўлғани учун ишни бошқа режада юргизмакчи бўлиб айтдим: — Ўзингиз ип йигириб, кун кўриб турган бўлсангиз, сизга уч танга эмас, уч пул бериш ҳам оғир экан, агарда сизга маъқул бўлса кўнглимга бир гап келадир, шундоқ-ки, сиз эркаксиз бўлғанингиздак, мен ота-онасиз ёлғиз йигитман.. Кўпинча кир ювдириш ва йиртиқ-ямоқ важҳларидан қийналаман. Ўша сиздаги пул эвазига бир неча вақт кир-пиримга қараб, йиртиқ- ямоғимни ямаб берсангиз, қандоқ бўлар экан... Кампир бу сўзимни мамнуният билан қабул қилди ва эртаси кунга кирларимни олиб келиш учун Саодатни юбормоқчи бўлди. Шундоқ қилиб бу кун боғланишни яхши асоска қуриб қайтдим. Эртасига Саодат келиб кирларимни олиб кетди. Уч кундан сўнг ювилган кирларни келтириб, тўқув дўко-нимнинг ёнида анчагина қараб ўлтурди. Мен унинг келиши учун ҳар ҳафта панжшанба кунини белгуладим. Кундан-кун Саодатка қаттиғроқ боғлана борғанимни онглар эдим, панжшанбани ҳайит сингари қаршилар эдим. Орадан уч-тўрт ҳафта ўткандан сўнг қўлиға «ойингга элтиб бер» деб йигирма-ўттиз чақа пул ҳам бердим. Саодат билан алоқа қилғанимнинг тўртинчи ойида рамазон ҳайити келди. Фитир рўза баҳонаси билан Саодат учун саккиз тепки хон атлас, онаси билан укасига бўз кўйнак қилиб, Саодатларнинг уйига ўзим чақириб бордим. Саодат мени йўлакдан қаршилади ва гуноҳсизча қўлимдан тутиб ичкарига бошлади. Мен: — Саодат, эсингни е-дингми, онанг мендан қочмайдими?— дедим. Саодат тортишида давом этиб: — Қочмайди, ўзи менга устаканг келса қочмайман, деган. Мен Саодатнинг йўлбошчилиғи билан ичкарига кирдим. Айвоннинг олдида Саодатнинг онаси ип йигириб ўлтурар экан, қизининг қўлида бегона йигитни кўргач, ҳайрон бўлиб қолған эди. Саодат мени ҳавлининг ўртасида қўйиб онасининг олдиға югурди ва: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling