Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
102
— Йўқ... Ман асли Қўқонға келган эдим, аммо Марғилонда отам танишларидан биттасида 
озроқ оласимиз бўлиб, шу кишига учрашиб кетайин, деб Марғилонға ўткан эдим, — Отабек 
ўзининг ёлғон-лашидан ўнғайсизланиб бир оз тўхтаб олди: — бу кишининг қаер-да туриши 
манга очиқ маълум эмас эди ва Марғилонда бошқа танишим бўлмағанлиқдан ва вақтнинг 
кечлигидан адашиб қолдим... 
Уй эгаси кулди: 
— Насибдан қочиб бўлмайди, Шокирбек; бу кун кечаси менга меҳмон бўлишингиз бор экан. 
Учра-шатурған кишингизнинг оти нима? 
— Комилбой... 
Уй эгаси ўйлаб турди-да: 
— Бизнинг бу яқинларда бундай киши йўқ, эҳтимол нарига даҳададир, — деди ва туриб 
ошиға қараб кетди. Отабек ўзининг қип-қизил ёлғонлашидан виждони олдида қизаринди. Аммо 
ул бир томондан бунга мажбур ҳам эди, чунки унинг қутидор билан қамалиш ва ўлумга ҳукм 
этилиш тарихи бутун Марғилонға машҳур бўлиб, ҳақиқий исмини яширмай айтканда, эҳтимолки 
бошқа сирларни ҳам очмоққа тўғри келар эди. Уй эгаси қозон ёниға кеткач, ул ҳам ўрнидан 
туриб ҳавлиға тушди. Айвоннинг нариги ёни билан шарққа қараб кирилатурган бир йўлак 
орқалиқ бир боқчағами, майдонгами чиқи-лишини билиб шу ёққа юрди ва кичикрак бир 
мевазорга чиқди. Кечанинг қоронғилиғи устига меваларнинг қуюқ япроқлари қўшилишиб, бу 
майдон айниқса Ота-бекнинг ҳозирги кўнглига яқинлашиб келар эди. Унинг кўнгил меваси бу 
кунги қора воқиъа билан қандай ўралиб, йўқолиб кетган бўлса, бундаги дарахтлар ҳам ўз 
меваларини кеча ранги билан бўяб, яшил япроқлари ила кўмган эдилар, яъни бунда ўскан 
дарахтлар қандай мева берадир — ажратиш қийин эди. Ул шу қоронғизор билан қўшилишиб 
кеткандек ва қоронғилиқнинг қучоғига кира борғандек мевазорнинг ичкарисига юрий борди. 
Ва ниҳоят бутоқлари бағриға солиниб туш-кан бир дарахтнинг остиға ўлтурди ва бу ўлтуришда 
узоқ фурсат қотиб қолғандек ҳаракатсиз эди. Ўн беш дақиқалардан сўнг ичига ел қамалған 
пуввакдек уффф этиб юборгач, ўрнидан турди. Боқчанинг кунботари билан харобазор 
иморатларни ёнлаб юрди. 
Отабек айвонға қайтиб келганда, уй эгаси ошни дамлаб бўлиб айвонда кутиб ўлтирмакда 
эди. 
— Отингизга озроқ жоҳори бериб қўйдим. 
— Раҳмат, мулла ака, — деди Отабек, уй эгаси нимадир сўзламакчи бўлса ҳам 
ўнгғайсизланған сумол Отабекка тикилиб-тикилиб қўймоқда эди. 
— Касбим тўқуғучилиқ, Шокирбек, — деди уй эгаси. Отабек сўзни тугалмаганлигини билиб, 
унинг оғзиға қараб турар эди: 
— Доим захда ўлтуриб ишлаганимданми ёки ўзимнинг табиъатимда заифлик борми, иш 
қилиб нима бўлса ҳам кўп вақтдан бери бедармон тортиб юрибман,— деди ва давом этди, — 
гоҳо кўкрак ҳам оғриб қўядир. Яқинларда табибларга кўрсаткан эдим, қонингиз оз, қимиз 
ичинг, хўрак олдидан мавиз истиъмол қилинг, деб кенгаш бердилар. Уларнинг кенгаши бўюн-
ча уч-тўрт кун қимиз ва мавиз истеъмол қилиб боққан эдим, воқиъан бир мунча фойдаси ҳам 
маълум бўлди. Сизга буни сўзлаб шуни айтмакчиманки, ош олдидан бир-икки пиёла мавиз ичиб 
юборсам, албатта бунга сиз-нинг қаршилиғингиз бўлмас-а? — деди ва кулди. 
— Қандай қаршилиғим бўлсин, сиз маъзурсиз. 
Уй эгаси илжайган ҳолда ҳужрага кириб, ўзининг таъбирича май эмас, бир кўвача мавизни 
олиб чиқди, тоқчадан пиёла олғач, келиб Отабекнинг ёниға ўлтурди. Мавизни пиёлага 
чулдуратиб қуяр экан, меҳмонга ер остидан мўралаб кулимсираб қўйди. 
— Сизнинг ҳам ичканингиз борми? 
— Йўқ. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling