Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

 
 
* * * 
Уёқ-буёқдан шом азони эшитила бошлаған эди. Маълум отлиқ қутидорнинг дарбозасида 
отини тўхтатдида, ўнг оёғини узангудан узди. Шу вақтда шом намозидан қолмас учун 
шошилишиб қутидор ҳам йўлакдан чиқиб келди. Отини кўчанинг ўртасида қолдириб, қайин 
отаси билан кўришмак учун югирган куяви олдида намозини ҳам унуткан қутидор дағ-дағ 
титраб тўхтаған эди. Кўришмак учун ўзига узатилған қўлни бўш ҳавода қолдириб, дарбозаси 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
100
ёниға борди. Бундай муомала олдида Отабекнинг қандай ҳолда қо-лиши изоҳка унча муҳтож 
бўлмаса керак. Ул турган жойида қозиқдек қоқилиб қолған эди. Қутидорнинг олдиға юришнида 
билмас, сўзлашка ҳам тили келмас эди. 
— Бу қандай ҳаракат, ота? 
Қутидор титроқ ва ҳаяжонли бир товуш билан: 
— Уятсизга манинг уйимдан ўрин йўқ, уятсиз билан сўзлашишка ҳам тоқатим йўқ... 
Борингиз, ма-нинг эшигим ёнида тўхтамангиз! — деди-да, ўзини ичкарига олди ва дарбозани 
ёпиб шилдир-шилдир занжирини боғлай бошлади... 
Отабек эсини бошиға йиғиб, михланған еридан қўзғалғанда шом намози ўқулиб биткан, 
кишилар уйларига қайта бошлағанлар эди. Ул мошинавори келиб отиға минди ва «чуҳ» деди, 
лекин от қўзғалмади. Икки-уч қамчидан сўнг толға боғланған тизгин шарт этиб узилиб кеткач, 
боя юриб кеткан отини ўткунчилардан биттасининг боғлаб турғанини эслади. «Чуҳ» деди. От 
кўчанинг шарқиға қараб кетди. 
Бу кетишда унинг ҳуши ўзида деб айтиш қийин, шунинг учун отнинг бошини қаёққа қараб 
солғани ҳам белгулик эмас, эҳтимолки унга ҳозир от юрса бас бўлғай. От кўчанинг айрилишиға 
етиб «енди қаёққа юрамиз» дегандек тўхтаған эди, эгаси яна «чуҳ» деб жавоб берди. От 
шимолга қараб бурилди. Бу кўча билан узоқ юргач, олтинчи фаслда ўқуғучи билан та-
нишдирилған Б... маҳалласига чиқиб, от яна қай томонга юришни сўраб тўхтади. 
— Чуҳ. 
От кўчанинг шарқиға юриб ўқуғучиға маълум бурчакдаги иккита эшикдан ҳам яна шимолга 
буриб, тор кўча бўйлаб узоқ кетди. Вақт хуфтанга яқинлашиб қолғанлиқдан қоронғи ўбдан 
тушкан эди. От ўзининг бу галги тўхташида эгасининг чуҳ-чуҳига ҳам сирт бериб туриб олди ва 
Отабек кўзини очиб йўл қарашға мажбур бўлди. Отнинг тор кўчанинг ниҳоятига етиб 
йўлсизликдан тўхталғанини онглағач, ўткан ишлардан ўзига ҳисоб бера бошлади. Қайин отаси 
эшигида отини йўлга солғанини бир оз эсласа ҳам бошқасини билмас эди. Ҳар ҳолда 
Марғилоннинг четроғидаги боши берк кўчада ва катта бир дарбоза ёнида турғанлиғини 
тушунди. Отнинг бошини буришни-да, бурмасни-да билмай бир оз ўйлаб тўхтади. Ул ўйлаб 
турғанда дарбоза ичкарисидан икки кишининг хайрлашиб ажралишқанлари сезилар эди. 
Ичкаридаги оёқ товуши дарбозага яқинлаша бергач, ул чиқғучиға халақит бермас учун отининг 
бошини четка бурди. Отабек тўхтаған ўрин тўрт томондағи иморатлар билан ўбдан қоронғи, 
шунинг учун дарбозадан чиқғучининг фақат бошидағи оқ салласидан ўзгаси кўзга илинмас эди. 
Чиқғучи дарбоза ёнида турған отлиқдан чўчибми ва ё ўзичами сўради: 
— Ким отда турған? 
— Ман, — деди Отабек ва ўзининг мантиқсиз жавобидан ўнғайсизланиб тузик жавоб 
беришка оғзини жўблаған ҳам эди, чиқғучи «сиз кимсиз?» деган савол билан уни тўхтатиб 
қўйди. 
— Ман... бир мусофир ғариб, — деб жавоб берди-да, негадир томишка интилган кўз 
ёшисини куч билан тўхтатиб қолди. — Марғилонға шом вақтида кирган эдим, кўзлаган 
жойимни тополмай адашдим... 
— Қани бўлмаса, журинг бизникига, меҳмон, — айткучининг сўз оҳангидан ўртоқлиқ бўйи 
келиб Отабекнинг димоғига урса ҳам: 
— Раҳмат сизга, ака, — деди, лекин унинг бу сўзи ҳам ўринсиз кеткан эди. 
— Ўзингиз адашдим, дедингиз-ку, тағин қаёққа бормоқчи бўласиз? 
— Сизга оғир келмаса... 
— Оғирлиғи йўқ, юрингиз, — деди ва олдинға тушиб Отабекка йўл бошлади: — Ман ҳам 
сизга ўхшаган бир ғариб. 
Отабек киши орқасидан кетди, олдинма-кейин сўзлашмасдангина кўчанинг оёғиға қараб 
борар эдилар. Анчагина юргач, бошловчи «отингизга ҳам жой бор», деб қўйди. Отабек жавоб 
бермади. Шу кўйи сўзсизгина кўчанинг бурилишига етдилар-да, киши Отабекни тўхташға 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling