Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

7. ҚУВЛАНИШ 
Учинчи кундан буёққа қутидорнинг эшиги теварагидан Содиқ айрилмас эди... ҳозир кечки 
соат еттилар бўлиб қолғани учун бу кун ҳам унинг келмаслигига қарор берган ва кетишни 
чоғлар эди, лекин узоқдан келгучи бирар отлиқни кўрса балки шу бўлмасин, деб яна кутиб 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
99
қолар эди. Аҳвол билиш учун бўлса керак, Ҳомид ҳам отига қийшиқ миниб ўтиб кетди. Савол 
назари билан қараған эди, Содиқ бошини чайқаб жавоб берди. Ниҳоят қутидор ҳам кундаги 
вақтда бозордан қайтиб уйига кирди. Вақт шомға яқинлашиб қолғанлиқдан битта-яримта 
дўконлар ҳам ёпилиб, ўткунчилар ҳам сийраксиб қолдилар. Шунча кутканнинг ўн дақиқаси деб 
бўлса керак, ул ҳамон шу ўртада айланиб юрар эди. 
Пояфзал растасининг шарққа қараб тортилған кўчаси бошидан бир тўда йигитлар мунга 
қараб келар эдилар. Бошда ул келгучиларни танимаған эди, йигитлар яқинлашиб келгач, 
ўзининг ўртоқлари эканини билиб ўнгғайсизлана бошлади. Ўзини улардан яшириш учун 
қутидорнинг йўлагини жўблаған ҳам эди, йигитлардан биттаси: «Бу ерда Содиқ нима қилиб 
юрибдир» деб юборди, иккинчи йигит «Содиқбой, Содиқбой!» билан чақиришға тутиниб, 
шунинг ила Содиқ бурилған жойида тўхтаб қо-лишға мажбур бўлди. 
— Нега бу ерда тегирмончининг ишсиз қолған эшагидек жунжайиб ўлтурибсан, Содиқ? — 
деди бир йигит. Бошқалар бунинг сўзига кулишдилар. Содиқ ҳам кулгига иштирок қилиб, 
йигитларнинг яқиниға келди. 
— Биравда ишим бор эди, шуни кутиб ўлтурибман. 
— Содиқ деди ҳалиги йигит ва Содиқдан «ҳа» жавобини олғач, — бурнингми Рисолат 
холамнинг рапидаси? — деди. Йигитлар тағин кўчани кўтариб кулишиб юбордилар. 
— Жур, базмга! 
— Қанақа базмга? 
— Шамшодбекнинг базмига, ҳали Шамшодбек-нинг тўйидан хабаринг йўқми? Жур, Содиқ 
жияним, башарангми, дўлда қолған таппими? 
Содиқ иккиланиб жавоб берди: 
— Ман кейинроқ бораман. 
— Эҳ хумса, — деди йигит ва ариқдан сакраб Со-диқнинг ёниға ўтди. Андижондаги 
Қаймоқхон ҳам келибти, базми жамшид десанг-чи, жур! — Йигит Содиқни судрай бошлади. 
Бошқалар ҳам унинг орқасидан итара кетдилар. Содиқ ўртоқларининг жабри остида 
иложсизгина борса ҳам, лекин иккинчи томондан кутканини бу кун ҳам келмаслигига қарори 
ҳам йўқ эмас эди. Ўн-ўн беш отламдан сўнг ўртоқлариға итартириб ўлтурмасдан ўз ихтиёрича 
юрий бошлади. Кўчанинг жанубига қараб борар эдилар. Орадағи ғарбға қараб тортилған 
кўчани ҳам босиб тўғриға ўта бошлаған эдилар, узоқ-дан от елдириб тўғриға келгучи отлиқни 
кўрган Содиқ кўчанинг ўртасида тўхтади. Ҳалиги муштумзўр йигит уни бир туртди-да: — «Юр, 
юр, итбачча, жинни-минни бўлдингми?» деб судрай бошлади, бошқалар ҳам унга тўрт 
томондан чуғурчиқдек ёпишдилар. Шундай қилиб «бечора» Содиқни ўз холиға қўймай кўчадан 
анчагина нарига сургаб кетдилар. Улар бу кўчадан ўттуз-қирқ адимлаб узоқлашған ҳам эдилар, 
ҳалиги узоқда кўрилган отлиқ тўриқ йўрғасини қарсиллатиб катта кўчага чиқди ва йигитлар 
келган томонға — шимолга бурилди. Содиқ кетар экан, отлиққа бурилиб қаради. Ҳасаналидан 
хат олғани борғанида отхонада кўрган қора тўриқ отни таниғани он қўлтуғиға кириб олған 
рўдаподан қутилишға тиришиб боқди, лекин уҳдасидан чиқолмағач, кўзини йиртқичларча 
чахчайтириб «ит эмган даъюс!» деди қўлтуғидағи жонлик кишанга... 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling