Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
101 буюрди, ўзи шошилиб ўқуғучиға маълум Жаннат опа эшигининг чап томонидағи иккинчи эшикни очиш учун қулфни тимискилади. Эшикни очиши билан: — Отдан қўнингиз, меҳмон, — деди отни Отабек қўлидан олғач, — сиз хуржинингизни олиб йўлакдан тўғриға кираберингиз, — деди. Отабек хуржинни кўтариб эшикка кирди, усти ёпиқ қоп-қоронғи йўлакдан ўтиб каттагина бир ҳавлига чиқди ва хуржунни ҳавлининг ўртасиға элтиб қўйди. Киши отни бурчакдаги усти ёпиқ охирғами, суфагами боғлағач, келиб хуржинини олди. — Қани айвонға, — деб йўл бошлади. Киши Отабекни ўтқузғач, токчадан сопол лаган билан қовуқни олиб чақмоқ суртди. Шамъ ёқилди. Бу киши қирқ ёшлар чамалиқ, қонсиз юзлик, сийраккина соқоллик, қўй кўз, кўб вақт мадраса риёзатини чекканнамо, қотма, узун бўйлик бир одам эди. Айвоннинг полос ва асбобларида унча бойлиқ кўрилмаса ҳам пухта, озода, чирк юқтурилмаған йўсунда йиғиштирил-ғанлиғидан эгасининг ринд табиъатлик эканига шаҳодат бермакда эди. Айвоннинг сўл томонида кўрилган бир эшик ила уйми, ҳужрами, борлиғи билинар эди. Уй эгаси Отабекни яхшилаб кўз остидан ўтқузғач, сўради: — Қорнингиз албатта очдир, меҳмон? — Отабекдан жавоб кутиб турмай ўзи ҳукум ҳам бериб қўйди. — Йўл билан албатта очиққансиз, савзи-пиёз ва гўштларим ҳаммаси тайёр, фақат ўчоққа олов ёқсам, холос, ўзим ҳам ҳали хўрак қилғаним йўқ, кўб эмас озғина, бир чимдимгина қиламан. — Отабекнинг узрига қулоқ бермай ошға урнашка олди. Отабек энди ўткан ишларни кўз ўнгидан ўткуза бошлаған эди. Бу кунги беш дақиқа орасида бўлиб ўткан воқиъани ҳеч бир йўсун билан миясига сиғдира олмас, чиндан бўлған иш деб ўйлашға ақли бовар қилмас эди. Лекин қулоқлари остида ҳозирғина айтилган «Уятсизга манинг уйимдан ўрин йўқ... Борингиз, эшигим ёнида тўхтамангиз!» сўзининг садоси қандай бўлса ҳам унга бир ҳақиқатни очиқ сўзлар ва нафсида сезилган хўрланиш ва ҳаяжон буни тасдиқлар, бугина эмас юзига ёпилған дарбоза- нинг, шилдир-шилдир қилиб боғланган занжирнинг садоси ҳам бу ҳақиқатни таъкидлар эди. Бундан сўнг Кумушнинг заҳарлик муаммо мактуби бир сидира кўз ўнгидан ўтиб кетди. Мактубдаги тушуниши қийин бўлған нукта ва ишоратлар яна бир қайта заҳар сочиб ўткандек бўлдилар. Лекин буларнинг барчасини йиғиб очиқ-ойдин бир натижа чиқариш кучидан ожиз, гўё иситма вақтида бўлатурған тутуриқсиз, боғланишсиз алжи-билжи ҳолатни кечириб, ишни бир-бирисига боғлай билмас эди. Аммо ҳозирги дақиқада унга энг очиқ таъсир эткан нарса: «Борингиз, эшигим ёнида тўхтамангиз!» жумласи бўлиб, тўлқинланған иззати нафси ҳамиша «қора оҳу кўзларни» кўришка ўрганмиш юрак кўзини хўрлик пардаси билан яширишға тиришар эди. Воқиаън туғилиб эркаликдагина ўскан, ҳаётнинг дағал муомаласидан бегона, фақат унинг чучук сўзларинигина тинглаб келган Отабекка бу хўрлик турмишдан биринчи зарба эди. Шунинг учун Кумушка бағишланған юрак тугунини ешилған ҳолда кўрар, гўё марварид тугилган ҳарир рўймол ўғирлиқдан сўнг оёқ остларида бўм-бўш ётқандек ва эгаси шу ўғирланған жавоҳиротининг аламини чекиб турғандек эди. Уй эгаси ошға савзи босиб, Отабек ёниға келди, ул бошқа ҳиссиёт ва фикрларини вақтинчаға унутиб, ўзини тетикликка олди. Уй эгаси Отабек ёниға ўлтурар экан, сўради: — Сизники қаерда, меҳмон? — Тошканддан, мулла ака. — Исмингиз? Отабек манглайини қашиб олғач, жавоб берди: — Шокирбек... — Марғилонға биринчи келишингизми? — Биринчи келишим... — Савдо важҳи билан келгандирсиз? — уй эгаси Отабекнинг қиёфат ва уст-бошидан савдогарга ўхшат-қан эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling