Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
110 ҳавлиға кўчиб келиб тура бошладиқ. Кундан-кунга Саодатка бўлған муҳаббатим ошқандек касбим ҳам унумлик бўла бошлаған, уйланишим-нинг иккинчи йили ҳалиги қўшнимиздан ўзингиз кўрган боқчани ҳам сотиб олған эдим. Уйланишимнинг учунчи йили Саодат юклик бўлди. Эру хотин биримиз ота ва биримиз она бўлмоғимизни ўйлаб қувонар эдик. Кечалари ётиб уйқумиз келмас эди. Ниҳоят, Саодатнинг ой-куни яқинлашди... — Уста Алим узоқ тин олишдан сўнг давом этди: — ... яқинлашди... лекин абадий бахтсизлик кунларим, манҳус соатларим ҳам яқинлашди... — деди ва сўздан тўхтади. — Давом қилингиз, — деди Отабек, уста Алим бир уфлаб олғач: — Саодат боладан қийналиб уч кунгача азобландида, тўртинчи куни ўлди, — деди. Отабекнинг кайфи тарқағандек бўлиб, кўзларини зўрайтириб очди ва ўзини ёстиқдан олиб ўлтурғач, сўради: — Ўлди?! Уста Алим кўз ёшисини артиб: — Ўлди, — деди ва давом этди: — дунёға келиб кўрган бирдан-бир қувончимдан айрилған эдим. Ҳаётнинг ҳамма умримга кифоя қиларлиқ мудҳиш зарбасини шодлиқ ичида қаршилаған эдим. Ойлар бўйинча кўз ёшимни ёмғур каби тўкдим. Чунки менга бундан бошқа бир овинчоқ қолмаған эди. Кўз ёшларимнинг тийилмағанини кўрган қайин онам Саодатнинг вафотининг иккинчи йили мени зўрлаб уйлантирди. Лекин бу иккинчи хотин менга Саодат бўлолмади. Ҳақиқатан саодатим кўмилган эди. Кейинги йилларда футурдан кета бошлаған қайин онам қизидан йигирма ой сўнг, ўн бир ёшлиқ ўғлини менга ташлаб дунёдан ўтди. Қайин онамнинг вафотидан сўнг, бийлик ўз қўлиға қолған кейинги хотиним фаҳш суратда рўзғоримни тўзита бош-лади. Ўғрилиқча ва тўғрилиқча қиморбоз акасига инъом қилишға киришди. Кундан-кунга ишим кейин кетиб, ишлаганим рўзғорга учурвоқ ҳам бўлмай бошлади. Ёмон хотиннинг шум қадами билан уйимдан барака кўтарилганлигини ва барча баракаларимни рафиқам Саодат билан бирга кўмилганлигини онглаб, кейинги хоти-нимни талоқ қилдим. Энди учунчи йилдирки, хотинсиз яшайман ва уйланишни ҳам ўйлаб кўрмайман. Чунки марҳума Саодат билан кечирган кунларимнинг тотли хотиралари менга абадий лаззат бағишлағанларидек, ҳам аччиғ-аччиғ йиғлатадирлар. Уйланишимга кенгаш бергучи ўртоқларимға: — Мен энди дунёдан ўткан киши, бу кун бўлмаса эртага ёр қабри устида ёнған шамъда ўзини ҳалок қилғучи бир парвона, — дейман. Eндиги ўйлағаним фақат қайнимни уйлантириш, сўнгра... сўнгра юзни ёруқ қилиб Саодат қучоғига кириш... — деди ва дармонсизланған каби ёстиққа ёнбошлади. Устанинг бу сўнгғи сўзи Отабекни ортиқ асарлантирган, кўз чуқури бир-икки қайта ёш суви билан тўлиб чиқған эди. Иккиси ҳам узоқ жим қолдилар. Отабек ўз қайғусини бутунлай деярлик унутиб қўйған, қаршисидағи ерга сингибкина ётқан мужассам ишқдан кўз узолмай бошлади. Устанинг мозийсида эмас, ҳолида улуғ бир маъно кўрар эди. Аммо унинг истиқболида бир бўшлиқдан ўзга ҳеч гап учрата олмаса-да, яна улуғ бир маъно кўргандек бўлар эди. Ўз истиқболини ҳам шу устаники қабилидан кўрмакчи бўлса-да, бунинг учун бир нарса камдек, етишмағандек келар, иккинчи уста Алим бўлиш учун бир «ўлди» сўзигина орадан тополмас эди. Кейинроқ бу «ўлди» сўзини қўшқан билан ҳам уста Алим бўлиш қийинлиғини онглай бошлади, чунки Отабек Кумуш томонидан сўкилган ва ташланған эди. Ҳолбуки, Саодат сўкмаган ва ташламаған, балки эри-нинг бир гуноҳи сабабидан ёш умрини хазон қилған ва уста Алим қайин отаси томонидан ҳайвонча қувланмаған... ва қайин ота томонидан куяв йўлиға тузоқ қўйилиб, Саодатни чиқариб олиш фикрига тушилмаган, яъни ораға шайтанат ораламаған... Бу сўнгғи фикрни ул ўйламаған жойдан илҳом қабилидан тўқиб олған эди, яъни ўзининг Тошканддан уйланишига қутидор томонидан ризолиқ берилишини, ҳатто унинг тўйни ўз қўли билан ўтказиб келишини илгаридан ҳозирланиб келинган тузоқ, деб тушунган эди. Муҳокамаси шу ергача келиб еткач, уста Алим даражасига етиш учун ўзида ҳеч бир муносабат кўрмади... Уста Алим ёзиб берган ўринга кириб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling