Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
117 Вақт ярим кечадан ҳам оғқан, кундуз кунидан бери ичишиб чарчаған хўрандалар бақиришиб-чақиришиб тарқалишқан эдилар. Бўзахона тинчиган эди. Қўлма-қўл юриб чарчаған машшоқ ҳам бўшаб, Отабекдан катта-катта эҳсонлар кўргани учун, вақтнинг кечлигига ҳам эътибор қилмай кирган эди. Машшоқ Отабекнинг сархуш қўлидан бир пиёла бўзани ичкач, дуторини чертиб сўради: — Қандай куйни чалай, бек ака? Отабек сархуш товуш билан жиддийгина қилиб жавоб берди: — Билсангиз, ҳайдалиш куйини чалингиз, ажралиш куйини чалингиз! Машшоқ ажабсинған эди: — Дунёда бундай куйлар борлиғини умримда би-ринчи мартаба эшитаман, бек ака! — Дунёда бундай куй йўқ деб ўйлайсизми, сиз эшитмаган бўлсангиз манинг эшитканим бор... Билмасангиз, билган куйингизни чалингиз! Машшоқ дуторини созлар экан, яна сўради: — Бу куйлар янги чиқғанми? — Янги чиқған. — Қаерда эшитдингиз? Отабекнинг кайфи тарқағандек бўлиб, машшоққа қаради: — Бу куйларни Фарғонанинг Марғилонида эшитдим...— деди. Дуторни созлаш учун реза куйлардангина олиб турған машшоқ, Отабек кутмаган жойда «Наво»дан бошлаб юборған эди. Куйнинг бошланиши биланоқ унинг вужуди зирр этиб кеткандек бўлиб кейинги пиёласини бўшатди ва ихтиёрсиз равишда дуторнинг мунглик товшиға берилди. Дутор товши қандайдир ўзининг бир ҳасратини сўзлағандек, ҳикоя қилғандек бўлиб эшитилар эди. Йўқ, бу ҳасратни ул ўз тилидан сўзламас эди — Отабек тилидан сўзлар эди... Отабекнинг кўз ўнгидан ўткан кунлари бирма-бир ўтиб бошладилар-да, ниҳоят «анув» хотиралари, «анув» ҳангомалари ҳам кўриниш бериб ўтдилар... Йўқ, ўтмадилар... унинг кўз ўнгида келиб тўхтадиларда, шу кўйи турабердилар... Дутор бу кўринишни унинг кўз ўнгига келтириб тўхтатқач, бу фожиъага ўзи ҳам чидаб туролмағандек йиғлий бошлади... Дутор қуруққина йиғламас эди, балки бутун коинотни зирр этдириб ва хаста юракларни дирр силкитиб йиғлар эди... Отабек ортиқ чидаб туролмади-да, рўймоли билан кўзини яшириб йиғламоққа киришди... Ул кўз ёшларини тўхтатмоқчи бўлар эди. Бироқ ҳозирги ихтиёр ўзида эмас эди — ҳамма ихтиёр дуторнинг ҳазин «Наво»сида, тоқатсиз йиғисида эди... Дуторнинг нозик торларидан, тилсимлик юракларидан чиқған «Наво» куйи ўз ноласига тушунгучи Отабекдек йигитларга жуда муҳтож эди. Ўз дардига тушунган бу йигитка борған сайин дардини очиб сўзлар, йиғлаб ва инграб сўзлар эди... Эшиткучи эса дунёсини унутиб йиғлар, кучини йиғиштириб йиғлар ва ҳасрату аламини кўз ёшиси билан тўкиб йиғлар эди... Ниҳоят «Наво» куйи унинг бутун танидаги сувларини кўзи орқалиқ тўкдирди-да, фалакнинг тескари ҳаракатидан шикоят этиб қўйди ва дунёда ёлғиз ҳасраткина бўлмағанлигини билдиргандек ўзининг «савт» куйини ер юзига шодлиқ ва сўйинч ёғдириб арз эта бошлади. «Наво»нинг сиҳирлик «савт»и Отабекнинг кўз ёшларини қуритди-да, бир енгиллик бағишлади. «Наво» билан ювилиб кеткан унинг умид гулзорида янги чечаклар униб чиқди... Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling