Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11. «НАВО» КУЙИ
www.ziyouz.com kutubxonasi
116 — Янглиш сўзлайсиз, онажон! — деди Кумуш ва: — Сиз дунёда туришка лойиқ эдингиз, лекин сизнинг дунё-дан тўйишингизга ва қон-қон йиғлашингизга сабабчи мен бўлдим. Мен сиёҳ бахт дунёға келмаган бўлсам эди, сизга мунчалик кулфатлар, мунчалик ан-дуҳлар ҳам йўқ эди. Шунинг учун сиз тангридан сўрангким, тезроқ мен машъумани маҳв этиб, сизга уч-тўрт кун тинчлик берсин, онажон! Сизни бу ҳолда кўришка ва ўз тилагим йўлида сизни қурбон этишка ортиқ тоқатим битди. Ташландиқ бу қизингиз, қўлма-қўл юрғучи бу ўйинчиқ қизингиз киму, сиздек бир меҳрибон онани қон йиғлатиш ким? Йиғламангиз, она. Сизнинг тўкиб келган кўз ёшларингизнинг бир том-чисиға ҳам бу ташландиқ қизингиз арзимас, сиз отамға манинг ризолиғимни ташвишланмай билдираверингиз. Ул ҳам кишилар олдида бу бахтсиз қизининг таънасига қолмасин. Сиз маним юзимга эзилиб қарамангиз, ўйламай-нетмай ризолиғимни билдираверингиз! — деди ва юзига тўзғиб тушкан сочини тўғрилаб олғач, давом этди:— Агар сиз менга ортиқ ачинсангиз, ризолиғимнинг бир шарти қилиб тўйни келаси кузга бўлишини айтиб ўтингиз, агарда отам бахтсиз қизининг бу тилагини қабул этса-етсун, бўлмаса маним бу тилагим ҳам сизнинг бир томчи кўз ёшингизга арзимас, онажон, сизнинг шодлиғингиз йўлида ҳар бир оғирлиқларға бу бахти қаро қизингиз розидир, онажон! Офтоб ойим Кумушнинг бу сўзларига тўзиб туролмай, қизини бағриға босиб қучоқлади, она- бола тағин шиддатлик равишда кўз ёшиға кўмилдилар... * * * Офтоб ойимнинг қатъий исрорига биноан қутидор ҳам қизининг шартини қабул эткан. Қудалар ҳам келаси кузгача кутишка рози бўлған эдилар. Демак, келаси кузга қутидор Салим шарбатдор каби бир кишига қудалашиб олғанидек, Кумушбиби ҳам Отабек ўрнига Комилбекни алмашдирар эди. 11. «НАВО» КУЙИ Халқимиз таъбирича, бу замонлар «мусулмонобод» бўлса-да, бироқ бу тантаналик таъбирни бузиб қўя-турған ишлар ҳам йўқ эмас эди. Хон мусулмон, бек мусулмон, халқ мусулмон, бунинг устига юриш-туриш ҳам мусулмонча, ҳукмлар ҳам шариъатча эди. Ўғирлиқ қилған учун қўл кесиладир ва ё дорға осиладир. Зони билан зониялар ҳам пештоқдан ташланадирлар, ичкулик ичкан учун қирқ дарра уриладир. Раис афанди мулозимларига дарра кўтартириб, намоз- сизларни текширадир, фарзи айн билмаганларни урдирадир эди. Иш шунчалик нозик бўлатуриб ҳам ўғрилар ўз тирикликлари орқасидан қолмайдирлар. Эш ака билан Тош ака-нинг уйлари орқасидан тешилиб моллари ўғирлана берадир, пештоқдан қопқа бўғилиб ташланмоқ учун фоҳишалар ҳам етишиб турадирлар. Бутун умрида пешонаси сажда кўрмаганлар ҳам кўб, аммо фарзи айннинг бош томонидан тўрт-беш жумлани ҳар ким қийналмасдан сайрий олар эди. Кўб кишиларнинг уйларида мусаллас билан бўзалар хумлаб қайнаб ётса, иккинчи томонда расмий суратда ичкулик сотиш билан тириклик қилғучилар ҳам йўқ эмас эдилар. Тошканднинг Чуқур қишлоқ деган ерида қозоқлар томонидан очилған ва ҳамиша рустамнамо кишилар билан айқириб ётқан бўзахоналар ҳам йўқ эмас эди. Беш ойлаб Оқ масжид сафарида юриб кеткач, Отабек тўғри шу Чуқур қишлоқ бўзахоналаридан бирига келиб тушкандек бўлди. Уни кундуз кунлари бўзахонада учратиб бўлмаса-да, аммо бўзахонаға келмаган кечаси жуда оз эди. Бўзагар Отабекнинг ким боласи эканлигини яхши билгани учун ҳамма ишни унинг тилагига қараб қилар, ул келди дегунча оддий бўзахўрлар ёниға ўтқузмай ўзининг махсус ҳужрасига олиб кирар, бошқаларға берилатурган лойқа бўзадан бермай, бўза-нинг гули билан меҳмон қилар эди. Ҳозир ҳам ул шу бўзахонада эди. Энди учунчи кувачани тугатиб, тўртинчини чақирған эди. Бўзагар кирди: — Бўза берайми, бек? — деб сўради. — Беринг, — деди ва: — машшоғингизни ҳам киргизинг! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling