Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
146 солиштириб кўрди. Бу хат Ҳомиднинг Отабек тилидан ёзған талоқномаси эди. Бу икки хат биринчи қарашда-ёқ икки киши томонидан ёзилғанлиқларини ўз оғизларидан сўзлаб турар эдилар. Кумушбиби икки хатни қатор ушлаб отасиға кўр-сатди: — Буларга қарангиз, ота! Бизни нечоғлиқ ғафлат босқан экан, — деди. Қутидор қизининг мақсадиға тушуниб икки турли қўлни даррав пайқаб олди: — Виждонсиз, иблис, имонсиз, кофир, — деб қўйди. Кумушбиби Отабекнинг хатини буклаб чўнчагига солди-да, сохта хатни шамъга тутиб ёндирар экан, отасидан сўради. — Шу воқиъадан сўнг куявингиз аниқ келганми эди? — Келган эди, қизим. — Бечорани нега ҳайдадингиз-да, нега мени, лоақал ойимни бу келишдан хабардор қилмадингиз? — Мен унинг келишини бошқа гапка йўйиб, сизларга билдирмаган эдим... — Қизимизни талоқ қилған бир кишини Тошканд деган жойдан эшикингизга келиши сизга ғариб туюлмағанми эди? — деб яна сўради Кумуш. Қутидор уялиш ва ўкиниш орасида: — Жаҳолат келса, ақл қочадир, қизим, — деб қўйди. Офтоб ойим билан қутидор Ҳомиднинг иблисона ишла-рига «тавба-тавба» деб муқобала қилсалар ҳам, аммо Отабекнинг фавқулодда юракини сўз орасида «барака топкур, умринг узоқ бўлғур» билан қарши олар эдилар. Кумушбиби эса бутунлай бошқа қайғуда эди. Эру хотиннинг сўзлари Отабекнинг Тошкандга кетиб қолиши тўғрисиға келиб тақалди-да, Офтоб ойим Кумушдан сўради: — Сенга келишидан айтканми? Кумушбиби силталаш назари билан уларга қаради ва кескин оҳангда жавоб берди. — Айтмаган! Eру хотин маънолик қилиб бир-бирларига қарашиб олғач, орада узоққина сукут бошланди. Кумуш қути-дорға савол назари билан бир-икки қайта қараб ҳам қўйди. — Келиб қолса яхши, — деди ниҳоят қутидор, — келмаса, Тошкандга ўзимиз тушамиз-да, — деб хо-тиниға қаради. Бу сўз Офтоб ойимға ёқмағанлиқдан юзини четка бурди. Аммо Кумуш отасидан рози қолиб, онасиға қаради. — Қизинг ҳар қайси ерда бўлса ҳам соғ бўлсин, — деди хотиниға қутидор. — Эрига топшириб, сен билан маним тинчкина дуо қилиб ўлтурганимиз маъқул ўх-шайдир. — Энди қизингизнинг бир ками кундаш балоси эдими?— деди сапчиб Офтоб ойим. Қутидор хотиниға кулиб қаради: — Эри яхши бўлса, кундаш балоси нима деган гап? — Эри минг яхши бўлсин, барибир кундаш кундашлигини қила берадир. Машойихлар билмасдан «кундаш» демаганлар. Қутидор қизиға қараб кулди ва хотинини юпатди: — Ҳамма вақтга эмас, қўрқма. — Менга қолса бир кунни ҳам кўб кўраман, кундаш билан кечирилган кун — кунми? — Куявингнинг шунча қилған жонбозлиғини унутдингми? — Нега унутай, — деди Офтоб ойим. — Келсин. Мана бош усти, болам бир эмас икки. Улдурки, қизимни кундаш устига юборишға тиш-тирноғим билан қаршиман. — Беш-олти кунга ҳам-а? — Неча кунга? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling