Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
143
— Бечора бегим, — деб қўйди. 
Уччави ҳам юракни тўхтатиб олиш учун анчагача жим қолдилар. 
— Ўзи эсонмикин? — деб сўради охирда Кумуш. 
— Хатиға қарағанда соғ, — деди қутидор. 
Офтоб ойим сўради: 
— Ўзи қаерда эмиш, хатни сизга ким келтурди? 
Бу саволдан қутидорнинг эсига меҳмонхонада ўл-турган уста Алим тушкан эди. Ўрнидан 
ирғиб турди-да, хотиниға жавоб бермасдан ташқарисиға чиқди. Ул уста Алимнинг қаршисиға 
ўлтурганда, меҳмонхонанинг юқори даричаси остиға Офтоб ойим билан Кумуш хат 
келтиргучининг сўзини эшитиш учун келиб тўхтаған эдилар. 
Қутидор узр айтди: 
— Келтурган хабарингиз таъсирида сизни унутаёзибман... 
— Мен буни пайқадим, — деди уста Алим кулиб,— шу йўсинда маккор Ҳомиднинг иблисона 
дасисаси бир оилани тамом ишдан чиқараёзғанким, бу тўғрида айниқса сизга сўзлаш 
ортиқчадир. Аммо арслон юраклик Отабек ҳам бадбахтни шундоғ янчиб ташладиким, бу жуда 
оз кишилар қўлидан келатурган ишдир. 
— Ўғриларни ўлдирганда Отабекнинг ёнида неча кишиси бўлган? — деб сўради қутидор. 
Уста кулди: 
— Отабекнинг танҳо ўзи! — деди. 
— Уч кишига танҳо ўзи? — қутидор ишонмаған эди. 
— Азаматнинг ёлғиз ўзи! — деб уста Алим илгариги сўзини қайталади. 
— Астағфируллоҳ... Нега менга бу тўғрида хабар бермаган? 
— Сизга хабар бериб ўлтуришни йигитлик отиға эб билмай, ҳатто менга ҳам бир нарса 
сездирмаган. Мен ҳали бу нуқсони учун айбласам: «Мен ўзимнинг ашаддий душманим билан 
танҳо курашиб ё жон бермакка ва ё жон олмаққа қарор берган эдим. Шунинг учун ҳеч кимга 
ҳам билдирмадим», дейдир. 
Қутидор бир томондан даҳшатка тушса, иккинчи жиҳатдан Отабекнинг дов юрагига ҳайрон 
қолар эди. 
— Ўзига жароҳат олмағанми? — деб сўради қутидор. 
— Бўксаси билан қўлидан яраланған бўлса ҳам зарарсиздир. 
Уста Алим қутидорнинг баъзи бир эътирозларига қарши Отабекнинг қутидор томонидан 
қувланғанидан тортиб, шундан бери Марғилонға етти-саккиз мартаба келиб кетканини, ҳар бир 
келишида ўзининг уйига келиб тушканини ва қалин ўртоқ бўлиб олғанларини, шундоқ бўлса 
ҳам Отабекнинг ўзидан чин исмини яшириб юрғанини, жумъа куни уста Фарфидан биринчи 
мартаба ўз рақибини танишини, ниҳоят бу кунгина унга чин исмини очқанини сўзлаб чиқди. 
— Талоқ хати-ку сохта экан, — деди қутидор, — нега бизникига бир келгани билан қайтиб 
келмади экан? 
— Чунки унинг сўзига қараганда, сиз уни оғирроқ тариқа билан дарбозангиз ёнидан 
жўнатқан экансиз, — деб изоҳлади уста. — Тошканддан уйланишида сизнинг билфеъл бош 
қўшишингизни фақат қизингизни ундан чиқариб олиш учун қурилған бир ҳийла экан, деб 
ўйлаб, қайтиб эшикингизга оёқ босмаған, ҳатто хотинини қозиға чақириш тўғрисида фикри 
бўлса ҳам, сиз билан учрашишдан қочиб бу фикридан ҳам қайтқан, яъни сизнинг қизингиз 
бўлғани учун суйган хотинидан ҳам кечмакка қарор берган. 
Қутидор ҳали ҳам Отабекнинг руҳига тушуна олмаған эди: 
— Мендан ўзи хафа бўлған бўлса, ораға киши қўйса ҳам бўлар эди. 
— Шундоғ қилса ҳам бўлар эди, — деди кулиб уста Алим, — мен ҳали ундан шундай деб 
сўрасам, «Ўзимга ишонмаған киши киши сўзига кирармиди, деб ўйладим», дейдир. 
Куявингизнинг қизиқ табиъатини шундан ҳам яхши билиб олсангиз бўладирким, шу чоққача 
ота-оналари ҳам бу фожиъадан хабарсиз эканлар. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling