Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
140
Уста унинг бу гапига тушунолмай қолди: 
— Нега энди Тошканд жўнайсиз, ўзингиз... 
— Ўзимга мумкин эмас, чунки... икки томонға ҳам ўнгғайсиз. Мен ҳозир кетишка мажбурман, 
балки ўзингиз ҳам онгларсиз. 
— Онгладим, — деди уста ва: — гап-сўз босила-ёзғач, келмакчимисиз? 
— Балки... — деб тўхтади Отабек, — хатларнинг бириси қайин отамға, иккинчиси унга, — 
деди. 
— Хўб. 
— Қайин отамға ёзғаним қисқа бўлғани учун сиз унга мендан эшитканларингизни сўзлаб 
қондирарсиз. Қутидор билан ишингизни тугатиб қайтишингизда унинг хатини берарсиз
тузикми? 
— Маъқул. 
— Учрашқанингиз тўғрисида менга маълумот ёзсангиз, тағин миннатдор қилар эдингиз... 
— Бош устига. 
Шундан сўнг иккиси қучоқлашиб кўришкач, видолашдилар. 
Отабек эшикдан чиқғанда Содиқни кўмиб келган кишилар қуръон ўқуб тарқалмоқда эдилар. 
17. ХАЙРИХОҲ ҚОТИЛ 
Миршаблар томонидан қўрбоши маҳкамасига сў-роққа олиб кетилган қутидор қайтиб 
йўлакдан кириши билан минг хил ташвишда ўлтурғучи Офтоб ойим билан Кумушка қайтиб жон 
кирган каби бўлди. Кумуш отасининг олдиға қанот ёзған каби югириб, унинг соқолини силар 
экан, сўради: 
— Сизга зарар бермадиларми, отажон? 
— Йўқ, қизим. 
Офтоб ойим эрининг бу сўзини эшитиши билан Хўжа Баҳоваддин йўлиға ўгуриб қўйған етти 
танга пулини Тўйбекага бериб, дарров эшонникига жўнатди ва шундан сўнг эридан сўради: 
— Сизга айб қўя олмадиларми? 
— Худойға шукур, оқландим, — деди қутидор. — Чиндан ҳам менда қандай айб бўлсунки, 
ўзимиз ҳам бу ҳангамани уйқудан туриб пайқаған бўлсақ. Уйимиз остини ёмонлар тешкан 
бўлсалар ҳам аммо киши сиғмаслиқ бўлғанлиғи мени оқлиққа чиқарди. Лекин киши сиғатурған 
бўлиб тешилганда ҳам мени айблай олмас эдилар, зероки, уйимиз остини тешкан муттаҳамлар 
албатта яхши ният билан тешмаган бўлиб, молимиз ва жонимиз қасдида эканликлари маълум 
эди. Башарти қотил мен бўлиб кўринганимда ҳам молим ва жоним қуруғида ўғриларни 
ўлдирганлигим учун яна гуноҳкор бўлмас эдим. Ҳар ҳолда бу фожиъа бизга зарарсиз бўлиб 
ўтдиким, бунинг учун ҳақ таолога қанча шукур қилсак ҳам оздир, — деди ва айвонға чиқиб 
танчага ўлтурғач, Кумушдан сўради: — ачанг келмадими? 
Офтоб ойим жавоб берди: 
— Қаттиғ оғриб қолибдир, — ва сўради: — кимлар ўлдириб кетканини била олмадингизми? 
Қутидор ажабсиниб хотиниға қаради: 
— Қизиқ сўз айтасан-а! — деди. — Бу ишка бутун шаҳар ҳайрон. Қилни қирққа ёрадирған 
донолар ҳам бир нарса тўқуй олмайдирлар... Аммо маним кўнглимга келадиргани шулки, 
бизнинг молимизға кўз олайтурған ўғрилар беш-олти киши бўлиб, уйни тешаёзған вақтла-рида 
оралариға низо тушиб, бир-бирлари билан пичоқ-лашқан бўлсалар керак. 
Кумуш отасининг бу кашфига қарши тушди. 
— Бу гапингиз тўғри эмас, ота, — деди. 
— Нега тўғри эмас? 
— Негаки, бир-биравларини ўлдиришиб, бизга зарар бер-масдан қуруққина кетмас эдилар. 
— Тонг отиб қолғандир ёки улар ҳам ҳолдан тойғандирлар, — деб жавоб берди қутидор. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling