Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
137 16. ЎЗНИ ТАНИТИШ Eртаси кун бутун Марғилон деярлик Маликбойнинг майдонида воқиъ бўлған ишка жуда ҳайрон эди: — Мутал билан Содиқ бўлса шаҳарнинг томтешар йигитларидан, улар қутидорникига ўғрилиқ учун борған бўлсалар борғандирлар... Лекин шаҳарнинг катта бойларидан ҳисобланған Ҳомиднинг иши қизиқ. Хайр, Ҳомиднинг ўғрилиқ ҳунари ҳам бор бўлсин, буларни ким ўлдирган? Қутидор бўлса эрталаб уйқудан турғач, бу ҳангамани билибдир, жуда ажойиб! * * * Куч чошкоҳга етканда Отабек сарой дарбозасидан чиқди. Ул ўзининг сўл қўлини дока билан ўраб боғлаған ва кўкрагига кўтариб ушлаган эди. Кеча Ҳомид ханжарлик қўлини силтаб тортқанда, ханжар унинг бош бармоғи орасини суякка еткунча шипириб кеткан эди. Унинг оёғ олишида ҳам бир оз оқсоқланиш сезилар эди. Саройдан анча узоқлашқан эди, қаршидан ўзига қараб келгучи Раҳматни кўрди ва чор-ночор сўраш-моққа тўғри келди: — Ҳа, мулла Раҳмат, саломатмисиз? Раҳмат ошиқибғина унинг билан кўришди: — Қачон келдингиз, бек ака? — Келганимга бир-икки кун бўлди... Нега хафа кўринасиз, мулла Раҳмат? Раҳмат уфлаб олди: — Эййй, бек ака, бизнинг бошка тушканни душманингизга ҳам кўрсатмасин! Отабек ажабсиниш туси кўрсатиб сўради: — Нима бўлди, уй-ичингиз билан саломатмисиз? — Ўзингиз биласиз, бултур падар марҳум бўлған эдилар, бу кун яна бошимизға ўлим тушатурған бўлиб қолди, тоғам Ҳомидни аллакимлар чавоғлаб кетибдирлар. Отабек кўзини олалантирған бўлди: — Қаерда, кимлар, яраси қўрқунч эмасми? Раҳмат воқиъани қаерда бўлғанлиғини сўзлаб турмади: — Яраси ёмон, ҳушсиз ҳолда ҳиқиллаб ётибдир. Қорнини тикдирмакчи бўлған эдим, жарроҳ бўлмайдир, деди. —Чавоғлағучини айтмадими? — Тил бўлса айтади-да, — деди Раҳмат, — ул йиқи-либ ётқан жойда яна икки йигитнинг ўлуги бор экан... Шулардан зарб олғанми деб ўйлайман. — Худо шифо берсин! — деди Отабек. Ажралишдилар. Отабек уста Алимнинг кўчасига бурилғач, Содиқ эшигида уч-тўртта бел боғлаған кишиларни тобут ясаш билан машғул кўриб тинчсизланиб кетди. Уста Алимнинг йўлагига кирар экан, Жаннат опа билан яна бир хотиннинг йиғи товушларини эшитди... Жанозага таҳорат олиш учун обдаста ёниға ўлтурган уста Алим Тошканд жўнаб кеткан Шокирбекни орадан уч-тўрт кун ўтмай қайтиб келишига ажабсинган эди: — Келинг-келинг, Шокирбек... Тошканд жўна-мағанми эдингиз?! Отабек айвоннинг олдиға ўлтурар экан, кулди: — Тошкандга бориб келдим... Уста Алим унинг ҳазилини фаҳмлади-да, таҳорат ола-ола қизиқ воқиъадан сўз очди: — Марғилондан кетмаган бўлсангиз, ўзингиз ҳам эшиткандирсиз Шокирбек, сиз билан менга таржимаи ҳоллари маълум бўлған Ҳомид билан Содиқни ва тағин Мутал деган яна бир йигитни Мирзакарим аканинг ҳавлиси орқасида ўлдириб кетибдирлар. Ёмонлар ўз жазаларини то- пибдирлар. — Эшитдим, — деди Отабек ва тағин кулиб қўйди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling