Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
152
— Кеча бир оз хомсиган эди, — деди Каримқул понсад. 
— Иш бузилди-да, — деб қўйди Муҳаммад Ражаб қўрбоши. 
— Нега бузиладир? — деб сўради қушбеги. 
— Сирримиз очилди, албатта ҳожи тинч ётмайдир. 
— Сирримиз ҳали очилған эмас, — деди ишонч билан қушбеги, — агар биз шу ўлтурган 
оғайнилар бояғи гапда собит қолсақ, сирримизни яна яшириб кетиш мумкин. 
— Масалан? — деб сўради Қамбар шарбатдор. 
— Ўша сўзимиз — сўз, иттифоқимиз — иттифоқми? 
Мажлис тасдиқ ишорасини бериб: 
— Албатта-албатта! — дейишди. 
— Сўз битта бўладирган бўлса, — деди қушбеги, — ҳожининг иши жуда осон, биз ҳозир 
сўзни бир жойга еткузамиз-да, биримиз ҳожининг олдиға бориб, масла-ҳатингизни мувофиқ 
кўрдик, биз янглишқан эканмиз, деймиз. Албатта, ҳожи ишонадир-да, ҳеч кимга сўзламай 
қўядир. Биз бўлсак, енг ичида ҳозирлик кўра берамиз, ана холос. 
— Маъқул гап, тўғри маслаҳат! 
— Маъқулликка маъқул, — деди қушбеги, — аммо гап бу ердаки, биз аниқ ишка бел 
боғлаймизми? 
— Боғлаймиз, боғлаймиз! 
— Баракалла, — деди қушбеги, — маълум бўла-дирки, ҳаммамиз ҳам якдил эканмиз, энди 
бошқа гапка ўтсақ ҳам бўладир. 
— Хонни кўндириб бўлармикин? — деб сўради Қосим мингбоши. 
Қушбеги кулди: 
— Хон кўнган ҳисоб, — деди. 
Бу гап мажлиска унча онглашилмади шекиллик, ажабланиб бир-бирларига қарашдилар. 
— Изоҳ, қушбеги, изоҳ! 
Қушбеги изоҳ берди: 
— Мен хонни Тошканддан жўнатиш олдида унинг холи вақтини топиб, бу фикримни бир 
даража арз қилиб ўткан эдим, — деди, — бу фикрим хонга жуда маъқул тушкан бўлса керак, 
сўзимни эътибор билан тинглаб турди ва жавобида: «Яхши. Ўйлашиб, тадбирлари билан менга 
фикрингизни ёзинг, мен ҳам ўйлаб кўрарман», деди. Менга қолса бу тўғрида биздан хабар 
кутиб хоннинг уйқуси ҳам келмай ётқандир: бизга фақат ишнинг ўнақайини топиб хондан 
тасдиқ этдиришгина қолган. 
— Хон тайёр экан бўлмаса, — деди кулимсираб Қамбар шарбатдор. 
— Тайёр экан, тайёр экан! 
Шундан кейин ишнинг ўнақайи тўғрисида музокара ва мубоҳаса бошланди. Ҳар ким бир 
турлик фикр баён қилиб, узоқ бош оғритдилар ва натижада хонга қуйидаги нома ёзилди: 
«Тождори мусулмонон, хоқон ибни хоқон шаҳан-шоҳи навжувон, тожи сари хушбахтон 
ҳузури ҳумоюн олийларига арзи убудият адосидан сўнгра биз фақирул-ҳақир садоқатпешаи 
беназир қулларидин арзи бандалик шулдурким, навкарлари доимулавқот ул жанобга қипчоқ 
халойиқи бепархезидин бирар осиби етарму деб ҳаросидадирмиз. Ва яна ул ҳаромзода 
саҳройиларнинг рўйи заминдин тарошламай туриб, ул жаноби олийнинг таъмини амниятлари 
ҳам биз қулларича кўб хавфу хатар остида бўлғандек тахмин қилинадир. Шул мулоҳаза ва 
андишалар баъдида биз Тошканд қулларидин бир нечаларимиз бир ерга жамъ бўлишиб, дуру-
дароз тафаккур ва таҳайюрлар сўнгғида азбаройи ул шаҳаншоҳнинг кўб замонлар бошимиз 
соябон бўлмоқлари умидида бар тақдир ул тождорнинг хотири отир дарё муқотирларига 
писанд тушиб ижобат оғоз қилсалар, бир маънини хўб ва садоқат мақосидиға маҳбуб деб 
билдик. Андоғки, ул халойиқи ғассобларни ўн беш синни солидин болиғ ва етмиш ёшидин қуйи 
ҳар бир эркак зотини билотараҳҳум қатли ом қулларича сазовордир ва илло ул муртаддин 
бадтар жобир
0
ва бехирадлардин жаноби тождорға харрўз балки ҳар соат хавф бордир. Аммо 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling