Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
150
боришиб юрамиз? Яхшиси шулки, бу бош оғриғларни бир варакай орадан кўтариб 
тинчишайлик. Биз шу ердаги оғайнилар билан кенгашиб бир гапка тўхтаб қўйдиқ. Аммо бу 
маслаҳатнинг ҳожи акамизга ҳам маъқул тушмоғида шубҳа қилмаймиз. Бу ўйимизга хон ҳам 
бир нарса демаса керак. Қўқон, Марғилон, Андижон, Ўш ва бошқа ерларнинг оғайнилари ҳам 
бу гапдан бош тўлғамаслар. Нега десангиз, қипчоқ деган ифлос барчани ҳам жонидан 
тўйдирди, — деди ва носқовоғини қоқа-қоқа бир отимини тилининг тегига ташлади. 
Юсуфбек ҳожи ҳалиги гап сўзланғанда қўлидағи пиё-ласини чайқатиб оғир бир ҳолат 
кечирган ва чуқур бир сукутка кеткан эди. Бошқалар бўлса Ниёз қушбеги-нинг сўзидан кейин 
бир кўздан деярлик ҳожининг юзига ти-килган эдилар. Ҳожи миқ этмай ўлтура бергач, Қамбар 
шарбатдор ўзининг хипча товши билан қушбегининг гапини кучлаб тушди: 
— Сўзингиз жуда тўғри, қушбеги, — деди, — сиз айткандек, бизга икки йўл бор: қипчоқни 
қириб йўйиш ва ёки бутунлай қипчоқ қўлида қолиб кетиш. 
Юсуфбек ҳожи кўтарилиб Қамбар шарбатдорга қаради ва мажлисни ер остидан кузатиб 
чиқиб, яна жим қолди. 
Каримқулпонсад ҳожини туртмак мақсадида: 
— Кенгашлик иш тарқамас, деганлар. Ҳожи акамиз ўйлашиб жавоб берсинлар-чи, ахир, — 
деб қўйди. 
— Билмадим... — деди ниҳоят ҳожи, — сизларнинг муддаонгларга тушунмадимми ёки 
тушунсам ҳам ўзимга ётишиб келмадими, ҳайронман. 
Ниёз қушбеги бошини қашиб олди: 
— Нимасига ҳайронсиз, ҳожи! 
— Мақсадларингиз Қамбарбекнинг айтканидек қипчоқни кесишми? 
Қушбеги иккиланмай жавоб берди: 
— Кесиш! 
— Сизларни, — деб истеҳзоланиб кулди ҳожи, — бу ишка нима ва ким мажбур қиладур? 
Қушбеги ёронлариға қараб олди: 
— Саволингиз қизиқ, — деди, — сабаби бизлардан ҳам кўра сизга маълум бўлса керак-ку. 
— Дуруст айтасиз, — деди ҳожи бошидаги салласини олиб, — Мусулмонқулни ҳайдамоққа 
мажбур бўлған эдик — ҳайдадиқ. Барча ёмонлиқ ўшанинг боши билан бирга кеткандек қипчоқ 
оғайнилар ила тотуклашдик, қипчоқларнинг эски адоватлари битди... Бас, бизга тағин нима 
керак? 
Ҳожининг бу гапи мажлисни бир-бирисига аланглатиб қўйди. Аммо қушбеги сирни бой 
бермас учун тиришкандек қилиб кулди: 
— Мусулмонқул энди тинч ётар, деб ўйлайсизми? 
— Албатта, ўйламайман, лекин Мусулмонқулни тин-чимайдир деб ҳўлу қуруқ қипчоққа тиғ 
тортиш ҳеч бир ақлға сиғадирған гап эмас. Ўзингиз қушбеги ай-тинг-чи, биз бу кунгача 
ёмонлиқни кимдан кўрдик? Қипчоқ отлиғ халқданми ёки унинг саноғлиқ бўлған бир неча 
кишилариданми? 
— Нафсиламрни айтканда, биз қипчоқ деганнинг ҳар бирисидан ҳам дакки еб келамиз. 
— Сўнгизда янглишлиқ бор, қушбеги! Агар сиз наф-силамрга қарасангиз икки халқни бир-
бирисига совуқ кўрсатиб, адоват тухумини сочиб келгучи бир нечагина одам бор... Менга қолса 
мамлакатни тинчитиш учун шулар тўғрисида ўйлаш керак. Наинки, тўртта муттаҳамни деб 
бутун бир халққа ҳужум қилиш! 
— Сиз айткандек, ёмон тўрттагина эмас, ҳожи! Саҳродан келган ҳар бир қипчоқ бизнинг 
елкамизга минмакчи. Бизнинг товоғимизга тумшуғини тиқмоқ-чи— бунга қолганда ишни бир оз 
енгил ўйлаб турибсиз, ҳожи ака! 
Қосим мингбоши: 
— Ҳожи акамнинг ҳамма гаплари фақат раҳмдилликдан айтиладир, — деди, — аммо ўйлаш 
керакки, қипчоқ бу кунгача озғина оғайнининг қонини тўкдими? Анови кун Маражаббек билан 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling