Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
156
— Сизнинг ҳам кам-кўстингиз борми? — деб Али кулимсиради. 
— Йўқ, деб ўйлайсизми? 
— Ҳаммада бўлғанда ҳам, сизда йўқ деб биламан. 
— Масалан? 
— Масаланми, — деди кулиб Али, — сизнинг билан отангизнинг обрўси қушбегида ҳам йўқ, 
давлат тўғри-сида бўлса, очиқарлик ерда эмассиз... Иккита тўтидек хотинингиз бек акам учун 
сочини тараб ўлтурадир... тағин қанақа каму кўст? 
Кишининг бахтини юзакигина кўриб ҳукм қилғучи Али унга қизиқ кўринди ва кулиб: 
— Тўғри айтдингиз! — деди. 
— Шукур қилиш керак, бек ака, — деди Али ва ўзи-нинг бахтсизлигидан, топқанини 
рўзғордан ортдиролмай, шу кунгача уйланалмай келишидан ҳасрат қилиб кетди. Отабек унинг 
ҳасратини диққат билан эшитди, ҳаётнинг зарбаси ҳар кимнинг ўз даражасига қараб ва лекин 
истисносиз бўлғанлиғини тушунди. 
— Дунёнинг иши шунақа экан, мулла Али, — деб уни юпатиб қўйди. Иккиси ҳам бир неча 
вақт жим қолдилар. 
— Марғилонлиқ хотинингиздан болангиз бордир? 
— Йўқ... 
— Бўлса ҳам турмадими, уйланганингизга анча йил бўлған шекиллик? 
— Турмади. 
Али Отабекнинг ками кўстини шу боласизлиқдан деб ўйлаған эди: 
— Боласизлиқ учун хафа бўлиш керак эмас, ҳали ёшсиз, бек ака! 
Отабек жавоб бермади. Корсонда қимиз келди. Бек бир-икки зарангни ичкандан кейин
ямланиб кўкка қараб ётиб олди. Али бор товшини қўйиб ашула қилди:  
Кўзларим йўл устида, келмади ёр, 
Ушбу кенг дунё кўзимга бўлди тор. 
Қай қароқчи олди ёримнинг йўлин, 
Мундаги бахтсиз йигит йўл узра зор... 
— Қўшилишмайсизми, бек ака? 
— Ўзингиз яхши айтасиз, тўхтаманг! 
Али борлиқ овози ила ҳамма ҳунарини ишлатиб, ғазал тугалгунча ашулани айтиб борди. 
— Тузикми, бек ака? 
— Яхши ашулачи экансиз! 
— Ундоғ бўлса устидан буни ичиб юборинг, — деди кулиб, бир заранг қимиз узатди. Бек 
қимизни бир симиришда бўшатди-да, энтикиб узоқ қирға қаради, узоқ қараб турди-да
юқоридағи байтни ўқуб оғиз ичидан минғиллади. 
Кўзларим йўл устида, келмади ёр, 
Қай қароқчи тўсди ёримнинг йўлин...
— Қўқонға кеткан сипоҳлардан дарак эшитдингизми, бек ака? 
Отабекнинг хаёли бўлиниб, Алига қаради: 
— Эшитмадим. 
— Маним акам ҳам кеткан эди... Ой бориб, омон келишсунлар-да! 
— Акангиз йигитмиди? 
— Йўқ, мерган эди. Қўқон кетаётган ўртоқлариға қизиқиб, борма деганга кўнмади. Уруш 
эҳтимоли йўқ-ми, шунчаки фотиҳа учун кетишкандирлар-а? 
— Ким билсин, — деди бек ва бир оз ўйлаб қолған-дан кейин, — бўлмас, — деб қўйди. 
Корсондаги қимиз тугаб, шўрва ҳам ичилди. Дастурхонни йиғқувчи келинчакка ўғул тилаб 
дуо қилин-ғандан кейин, қўлиға ўттуз чақа сурма пули бердилар ва қирни айланиш, бинафша 
териш учун туриб кетдилар. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling