Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
67
қоронғилиқ... унинг учур сира қизиқарлиқ эмаслар: ул йўқ эди — тинч эди, ул келди — 
тинчимади, ул яна йўқ бўлса эҳтимол яна тинчир эди. Мана шунинг учун ҳам ул безрайган эди. 
Фақат... фақат шу турмишдаги биравгина унинг кўнглидан тезроқ ювилмас ва ювилиши ҳам 
қийиндек... Ниҳоят, бундан ҳам қутилғандек бўлди. Аммо... аммо сўнг нафасида унинг билан 
видўлашса, бўғзиға ханжар ботар экан, унинг юзига қарабқина кўзи нурсиз-ланса... Унинг 
ҳамма орзуси шу эди ҳозир. 
Ҳудайчи чопарни бошлаб кирди. Чопар номани тиз букиб Худоёрға топширғач, орқасига 
қайтиб, кўзини девордаги безрайганга ташламасунми... Ул ўзининг хон ҳузурида бўлғанини ҳам
унутди-да, ўзини Отабек устига ташлади, Тошканд чопарининг бу кутилмаган ҳаракати хонни, 
Мусулмонқулни, қушбеги ҳам ҳудайчини ва ол-динғи золда ўлтурган аъённи бир ҳайратда 
қолдирған эди. Отабекнинг тасалло бериши билан Ҳасанали ундан қўл тортди эрсада, бироқ 
ундан ҳаяжон, йиғи ҳали аримаган эди. 
— Адаб! — деб қичқирди Мусулмонқул, сўнгра ўзига қараб қўл боғлаған Ҳасаналидан 
сўради, — сен кимнинг чопари? 
— Нормуҳаммад қушбегининг. 
— Қаердан? 
— Тошканддан, тақсир. 
Мусулмонқул таажжуб ичида ўзига Худоёр томо-нидан узатилған номани олди. Очиб киши 
эшитарлик қилиб ўқуди: 
«Ёш хонимизға ва падари арус шаҳаншоҳи Мусулмонқул баҳодир ҳузурларига. Ёш 
шоҳимизнинг бахт ва толеълари руҳсиз танларимизга қайта бошдан руҳ, маъюс 
кўнгилларимизга қайтиб чиқмаслиқ умид бағишлади. Фақир қуллари мундан тўрт кунлар 
илгари Тошканддан сипоҳлар билан умидсиз қайтишга мажбур бўлиб, ул тўғрида ҳузурларига 
хабар ҳам юборған эдим. Шу ҳолда биз сипоҳлар билан Кировчи яқиниға еткан ҳам эдик, 
орқамиздан бир чопар Тошкандда Азизбекка қарши исён бошланғанини, бизни кўмак учун 
Юсуфбек ҳожи-нинг Тошкандга чақирғанлиғини сўзлаб, унинг исмидан бир мактуб берди. Мен 
дарҳол сипоҳларни Тошканд қайтишга буюрдим-да, хабар олғани иккинчи куни Тошкандга 
етдим. Биз Тошкандга кирганда Юсуфбек ҳожи бошлиқ оломон Азизбекни ўрда ичига қамаб 
ётар эканлар. Оломон, айниқса, Юсуфбек ҳожи бизни жуда яхши қаршиладилар. Биз борғандан 
кейин ўрдага босиб кирдик-да, Азизбекни ушлаб олдиқ. Бошда мен Юсуфбек ҳожини балки, 
Тошканд беклиги учун таъмаланур деб ўйлаған эдим. Аммо унинг бутун ўрда ва хазина, ашё ва 
яроқ-ларини маним қўлимға топшириши бу фикримни бўшка чиқарди. Юсуфбек ҳожи ниҳоятда 
таъмасиз, халқ манфаатини кузаткучи бир одам экан. Биноан алайҳи унинг тўрисидағи бизнинг 
суи занларимиз хато бўлиб чиқадир. Унинг Азизбекка қарши халқни оёқландириши ҳам 
бизнинг Тошканддан жўнашимизнинг иккинчи куни Азизбекнинг нечоғлиқ сиқилған халқ устига 
ўттуз икки тангадан чочкан солиғи бўлибдур. Тошканд халқи Азизбекнинг ҳийласига алданиб, 
бизга ёғийлиқ қилғани учун пушаймон ва унинг зулмидан қутилғани важдан хурсанддир. 
Мен Юсуфбек ҳожининг бунчалик катта хизмати эвазига хон ҳазратидан улуғ бир мартаба 
олиб беришка ваъда берган эдим. Ул бунга қарши узр айтиб, Тошкандга инсофлик бир бек 
белгуланса, маним учун кифоя, деди. Унинг хон жанобидан куткан бир марҳамати бор эканким, 
шу яқинда савдо била Марғилонда юрган ёлғиз ўғлини номалум бир сабаб ила Ўтаббой 
қушбегининг қамағанлиғини эшитибдир. Унинг бу хизматини бирар мукофотка арзигулик 
кўрсалар, ўшал қамоқда бўлған ўғлини озод этмас учун хон ҳазратларининг иладирған 
иноятлари ҳар бир нарсадан ҳам унга азизроқ бир мукофот бўлур. Фақат қулингизча ҳам 
Юсуфбек ҳожининг давлатимиз устига қўйған бу миннати кичкина гап эмасдир. Биноан алайҳи 
унинг ўғли гарчи ўлим жазосиға сазовор бўлса ҳам, марҳамати шоҳонанинг жўшға 
келтирилиши биз навқарларига ҳам мувофиқ кўриладир. Вақтинча Тошканд беклигига 
Қўшдодқони белгулаб, ёнига бир мунча сипоҳлар бердим. Ўзим Азизбекни олиб тезда 
хизматларига юрсам керак, Нормуҳаммад қушбеги, муҳр”. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling