Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
66 истеҳзосини ютишка мажбур эди. Чунки озғина тилдан тойса ўзи-нинг ҳам Отабек қаторига киритилишини яхши онглар эди. Сукут қилди: — Ҳудайчи! — Қулингиз! — Ҳалиги қушбеги билан бирга келган йигитни ҳузуримизға ҳозирла! Мусулмонқулнинг апти ортиқ даҳшатлик бир ҳолга кирган, тахт устига қўндирилған жонлик Худоёр ҳайкал ҳам сукутда, ўзининг нима бўлишиға тушунмаган Ўтаббой ҳам борлиқ, йўқлиқ ҳолатда... Отабек ҳудайчи орқасидан кириб хонға таъзим қилди ва қўл боғлаб тўхтади. Отабек Мусулмонқул отини, унинг йиртқичлиғини яхши билса ҳам, аммо шахсан ўзини кўрмаган, шунинг учун хоннинг ёнидағи хоқонға илтифот этмади. Унинг бу илтифотсизлиги Мусул- монқулға асарсиз қолмади-да, аччиғи устига аччиғ, кек устига кек қўшилди ва шулар ичида ясалиб чиқған бир истеҳзо илжайиши ва бир товуш билан: — Манга қаранг, бек йигит, — деди. Отабек ўзига қарағач: — Сиз ким бўласиз? — деб сўради. Ул ҳануз бояғи масхара ҳолатда эди. — Мен Отабек. — Дунёда Отабекдан кўпи борми, сиз қандай Отабек? — Отабек Юсуфбек ҳожи ўғли. — Ҳа-а-а, шундоғ денг-чи... Тошкандлик Юсуфбек ҳожиким, Азизбегимизнинг гумаштаси бўлған зоти шарифнинг ўғиллари? Отабек бу чўлтоғ супургини таниди ва унинг истеҳ-золарини пайқади. У бундан сўнгғи кўргулигини тамом маъноси билан онглаб, маъносиз бу саволларга жавоб бериб ўлтуришдан сукутни хайрлик топди. Гўё ўзининг бу сукути билан Мусулмонқулға маънолик бир жавобни ифода қилар эди. Чиндан ҳам Мусулмонқул бу сукутдан таҳқирланди, тутуни кўкка кўтарилар экан бақирди: — Нега жавоб бермайсан?! — Сиз мени қандай таниған бўлсангиз-бўлингиз, мен ўшандоғ кишининг ўғли, — деди бек. — Мен билан отам сиз билан қушбегига бир неча турлик бўлиб танилсақла, ўз виждонимиз олдида бир турликкинадирмиз! Шунинг учун сиз тилаган тарафингизга ҳукм қилингизда, буйруғингизни бераверингиз! Мусулмонқулнинг юзидаги бояғи аччиғлар ерини бир завқланиш вазияти олди. Кулимсираш ичида Отабекни кузатар экан: — Дав юрагинг бор экан, йигит... Ҳайфки, гуноҳинг бўйнингда, — деди ва чақирди: — Жаллод! Eшик ёнида кутиб турган ойболталиқлар ҳаракатландилар: — Ханжаримиз қонсираған! Жаллодларнинг олдида кирган ҳудайчи хонға арз қилди: — Тошканддан бир чопар бор, ҳузурингизга кириш учун изн сўрайдир! Худоёр Мусулмонқулға қаради. Мусулмонқул эрса Отабекни жаллодга топшириш учун ўнгланған тилини қисишға мажбур бўлди. — Кирсин! — деди ва ўзидан амр кутиб турган жаллодларга: — Бир оздан сўнг, — деди, чиқиб турмоққа ишорат қилди. Негаки, чопарнинг Тошканддан бўлиши бу ҳукмда бир оз шошмаслиқни истар, чопар воситаси билан ҳам бу ҳукм эҳтимол ҳақлик бир ҳукм бўлиб чиқар ва Мусулмонқул ҳам лоақал ўз умрида бир мартаба бўлса-да, ўринлиқ қон тўккан бўлар эди. Отабек гарангсигансумон деворга суянган, мундаги аллақандай маъноларни онглатқан тахт, тож, хон, бек каби лаш-лушлар унинг кўз ўнгида қора пуллик қадру қийматсиз... Тўғриси ул ажиб бир табиъатка кирган, унинг вужуди қуруқ ва ҳиссиз... Йўқ, ул сезса-да, билса-да, гўё оёғ, қўли боғланиб бўғизланишга ҳозир-ланган бир қўй каби қайралаётган пичоққа бутунлай парвосиз, қўрқувсиз томоша қилар эди. Бу турмиш, бу ҳокимият, чеки кўринмаган бу |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling